Матбуот баёноти
Олий суд қарори зинони никоҳ билан тенглаштирмоқда
Олий суд зино орқали туғилган болаларнинг ўз оталарининг меросидан улуш олиш ҳуқуқини тан олган қарор чиқарди. Бу Кенияда исломий шахсий ҳолатлар қонуни талқинидаги муҳим бир бурилиш бўлди. Бу қарор 2025 йил 30 июн, душанба куни Олий суд Фотима Усмон Абуд Фараж томонидан берилган апелляция шикоятини рад этганидан сўнг қабул қилинди. Бу аёл ўлган эри Салим Жумъаҳаким Китендонинг фарзандларини «Исломда тан олинган никоҳ доирасидан ташқари туғилган» деган даъво билан меросдан маҳрум қилишни талаб қилган эди.
Бу хусусда Ҳизб ут-Таҳрир – Кения қуйидагиларни баён қилади:
Кения секуляр давлат бўлгани учун бундай қарорнинг чиқиши мутлақо ҳайратланарли эмас. Чунки секуляризм Ғарб ақидаси бўлиб, динни давлатдан ажратишни талаб қилади ҳамда суверенитет (қонун ишлаб чиқиш ҳуқуқи)ни инсоннинг ўзига топширади. Шу нуқтаи назардан, олий суд ахлоқий муассаса ҳисобланмайди, балки секуляр ва либерал қадриятларни улуғловчи муассасадир. Зинодан туғилган болаларни никоҳдан туғилган болалар билан тенглаштириш – секуляризм ҳукмларидан бўлиб, у шахсий эркинликни ахлоқдан устун қўяди.
Зинодан туғилган боланинг «ҳуқуқлари»ни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш – бу Исломга қарши йирик Ғарб давлатлари олиб бораётган кенг қамровли ҳужумнинг бир қисмидир, бундан бошқа нарса эмас. Жамиятнинг барча қатламларида зинони оддий ҳолга айлантириш учун ҳуқуқий кафолатлар ва тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Бу эса кўчада ташлаб кетилган болалар сонининг ортишига сабаб бўлди, ўз навбатида, пойтахтларда жиддий ижтимоий хавфга айланди. Маълумки, Кенияда кўча болалари қашшоқлик, асосий эҳтиёжларни қондиролмаслик, соғлиқ муаммолари, турли зўравонлик ва эксплуатация каби оғир қийинчиликларга дуч келмоқда. Бу муаммолар эса, оила ўз масъулиятини тўлиқ адо этмаётгани ва давлатнинг халқ ишларига эътиборсизлиги натижасида янада авж олмоқда.
Бунинг акси ўлароқ, Ислом болаларнинг барча ишлари ҳақида ғамхўрлик қилишни оила аъзоларига ва давлатга буюради. Мерос масаласида эса Ислом фақат никоҳдан туғилган фарзандларга ҳуқуқ беради. Зинодан туғилган ва ташландиқ болалар учун эса давлат жавобгар ҳисобланади. Росулуллоҳ ﷺ бундай дедилар:
«أَنَا أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ، مَنْ تَرَكَ مَالاً فَلِأَهْلِهِ، وَمَنْ تَرَكَ دَيْناً أَوْ ضِيَاعاً، فَإِلَيَّ، وَعَلَيَّ»
«Мен мўминларга ўзларидан ҳам кўра ҳуқуқлироқман. Ким (ўлимидан сўнг) мол қолдирса, бу мол унинг оиласига тегишлидир. Ким қарз ёки боқувчисиз қолган бирор шахсни қолдирса, у менинг зиммамдадир ва мен унга масъулман». (Муслим ривояти).
Хулоса қилиб айтганда, биз мусулмонларни бу масалага эътиборсиз қарамасликка чақирамиз. Чунки бу Исломга қарши олиб борилаётган дунё миқёсидаги курашнинг ажралмас қисмидир. Ушбу қарор дунёнинг бошқа суд муассасаларида ҳам прецедент сифатида кўрилиб, душман ундан Исломнинг мерос қонунларини нишонга олишда фойдаланиши мумкин. Шу сабабли Кениядаги барча таъсир доирасига эга бўлган мусулмонларни – уламолар ва сиёсатчиларни – Исломни ҳимоя қилиш йўлида оёққа туришга чақириб қоламиз.
Шаъбон Муаллим
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
Кениядаги матбуот бўлими вакили