Иссиқ-кўлда “зевс” ва “посийдон” ҳайкали ўрнатилди
Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳрида жойлашган, Иссиқ-кўлнинг қирғоғига қадимий римликлар худо деб эътиқод қилган “зевс” ва “посийдон” ҳайкалларининг ўрнатилиши, Ислом ва мусулмонларнинг дини, эътиқодига нисбатан ҳақорат бўлди!
Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Қиёмат кунида одамлар орасидан энг қаттиқ азобланадиганлар — мусаввирлардир (яъни ҳайкал ва жонли нарсаларнинг суратини чизувчилардир)” — (Бухорий ва Муслим ривояти).
Уламолар ушбу ҳадисга биноан ҳайкаллар ясашни, айниқса бутларга ўхшаш ёки илоҳ сифатида кўрилган ҳайкалларни ясаш ва жойлаштиришни ҳаром деб ҳисоблашади.
Албатта бу ишлар учун, авваламбор Иссиқ-кўл атрофидан Green City компаниясига жой бериб, унга бу ҳайкалларни ўрнатишига рухсат берган ёки сукут қилган шаҳар бошқарув админстрацияси ва мамлакат президенти ҳар икки дунёда жавобгардир! Бироқ, ҳукуматнинг Ислом ва мусулмонлар ғурури, дини ва эътиқодига зид бўлган ушбу ширк қадриятини ўрнатилишига розилик беришга журъат қилишининг ўзи, Уммат вакилларининг мамлакатдаги ўрни заифлашиб қолганидан дарак беради. Бундан олдин ҳам ҳукумат бир неча қадриятларимизни оёқости қилди. Биз, уларга етарлича муносабат билдира олмадик. Бунга қизларимизнинг турмушга узатиш ёшини 18 ёшга чеклаш ҳақидаги қонун, Ислом рухсат берган ниқобни таъқиқлаш ҳақидаги қонун, қимор ҳақидаги қонун ва мусулмонларнинг жуда кўп ҳақ ҳуқуқларини чекловчи умумий диний консепсия ҳақидаги янги қонунларни мисол келтириш мумкин. Мана энди очиқ ширк эканини ҳатто муфтиёт ҳам инкор қила олмайдиган ясалма худолар ҳайкалини қўйишга журъат қилишди!
- Ибн Ҳажар Асқалоний шундай дейди: “Жоҳилиятдаги бут-санамлар ҳайкаллардан иборат эди. Пайғамбаримиз ﷺ уларни синдирдилар. Шунга ўхшаш нарсаларга изн бериш — яна қайта жоҳилиятга қайтиш бўлади”.
- Ибн Таймия айтади: “Жонли мавжудотларнинг ҳайкалини ясаш ҳаромдир. Агар бу ҳайкалларга ибодат қилинса ёки қилиниш эҳтимоли бўлса, бу — ширкдир”.
Ислом дини – бу инсоннинг ўзига нисбатан ва бошқа инсонларга нисбатан ҳамда Аллоҳга нисбатан алоқаларини тартибга солиш учун саййидимиз Муҳаммад ﷺга нозил қилинган Аллоҳнинг шариати (қонунияти)дир. Ислом, ягона йўл бўлиб, ундан бошқа йўлларнинг барчаси куфр, яъни ғайриисломий йўллар деб эътибор қилинади.
Оламий куфр тузуми – Исломнинг мабда (бошқарув низоми) сифатида жамиятларга кириб келишини олдини олиш мақсадида, Исломга зид бўлган барча қадриятларни тарғиб қилинишига ҳомийлик қилиб, йўл очиб бермоқда. Улар маълум бир жамиятга куфр қадриятлари, урф одатлари ва яшаш тарзини олиб кирар экан, ўша жамиятда яшаётган Ислом умматининг ўз дини ва диний қадриятларига нисбатан тутган позицияларида зийраклиги ёки бепарволигини эътиборга олишади!
Жамиятимизда куфрнинг томир отиши, албатта, авваламбор унинг бошқарув низоми асосидаги қонунлари остида яшаётганимизга боғлиқдир! Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз мусулмон эканимизни унутмаслигимиз керак! Демакки ўлкамизда амалга оширилаётган куфр ва ширк амалларига, Аллоҳ қодир қилган даражада, бор имкониятларимиз билан қаршилик кўрсатишимиз вожибдир!
Куфр, ҳеч қачон ўз ўзидан йўқ бўлиб кетмаган, кетмайди ҳам. У доим ҳаракат қилиб, ўсишга интилади. Уни доимо Ислом Уммати онгли ҳаракати билан жиловлаб, қонун кучи билан занжирбанд қилиб келган!
Биродарлар, Аллоҳ бизни кечирсин, биз куфр қадриятларига жуда кенг имкониятлар бериб қўйдик! Ҳукуматни муҳосаба қилишни деярли тўхтатиб қўйдик. Натижада аввал мусулмонлардан ҳайиқиб, ҳатто “жогори кенеш” иморатига намозхона қилиб, жума вақтида атайин танаффус беришга мажбур бўлган ҳокимият вакиллари, энди очиқ ҳаром бўлган қиморхоналар очилишига рухсат бера бошлашди. Бу ҳам етмагандай, очиқ ширкка олиб борувчи ҳайкалларга рухсат беришаяпти!
Ҳали ҳам, кеч эмас! Иймондан келиб чиқиб ширкка қарши натижали услублар билан ҳаракат қилайлик. Аллоҳ ширк аҳли билан бирга эмаслигимиз сабабли бизни кечириб, қиёмат куни улардан бизни узоқ қилсин! Амин!