Европа Марказий Осиёга қадам ташлади

22
0

Европа Марказий Осиёга қадам ташлади

Ўзбекистонда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” биринчи саммити доирасида Европа Иттифоқининг етакчилари Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари билан учрашди. Марказий Осиёга кириб келиш учун Европа Иттифоқи томонидан ташкил этилган мазкур учрашув жорий асрда ташкил этилган энг олий даражадаги биринчи учрашув ҳисобланади.

Европа Украина уруши туфайли Россия ташқи сиёсатнинг қанчалик даражада инқирозга тушиб қолганини яхши билади. Украинада уч йилдан бери давом этиб келаётган урушда Россия кўзлаган мақсадларига эриша олмади. Ғарб санкцияларидан оғир аҳволга тушиб қолган Россия иқтисодиётини халқаро изоляция янада заифлаштирди. Бу сиёсий вазият Россия таъсири остидаги баъзи ҳудудларда бўшлиқ ҳосил қилиши табиий. Марказий Осиё одатда Россиянинг таъсири остидаги ҳудуд сифатида танилган минтақадир.

Табиий ресурсларга бой минтақани, хусусан, Каспий бўйи мамлакатларини қўлга киритишдан фақат Европа манфаатдор эмас. Бунинг учун Хитой билан АҚШ ҳам рақобатлашмоқда. АҚШ Туркия ва Туркий Давлатлар Ташкилоти (ОТТ) орқали Марказий Осиёни Россиядан ажратиб олишга ҳаракат қилмоқда. Европа эса бу саммитда ҳал қилувчи қадамни ташлади. Европа Иттифоқининг вакиллари Марказий Осиё раҳбарларини барча халқаро шартномаларга содиқлигини билдирувчи декларацияни имзолашга кўндирди, аниқроғи: Марказий Осиё давлатларининг раҳбарлари Украинанинг ҳудудий яхлитлигини сўзсиз тан олди. Бироқ, Кипрнинг Туркияга тегишли қисмини бевосита тан олмаслигини кўрсатди. Бу эса, Европанинг Туркияга, яъни АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсатини олиб бораётган асосий давлатга зарба бераётганини англатади.

Шунингдек, саммитда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга тўлиқ кириб келиш учун миллиардлаб кредитлар билан унинг етакчиларини ўзига жалб қилди. Бироқ, АҚШ ҳам, Европа ҳам бошқа халқларни ҳар томонлама босиб олишга одатланиб қолишган. Улар Марказий Осиёдаги биргина давлатни эмас, бутун минтақани мустамлака қилиш ҳақида ўйлашмоқда. Шу боис саммит “Европа Иттифоқи – Марказий Осиё” деб номланди. Бошқача айтганда, Европа Марказий Осиё минтақасини тўлиқ қамраб олиш учун саммит шундай деб номланди. Агар уларнинг мақсадлари амалга ошса, бу мамлакатларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, уларга минтақани тўлиқ қамраб олиш ва бошқа халқаро ишларда фойдаланиш учун роллар берилади.

Бектурсун Азык

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here