Раҳмдиллик чиройли хулқдир

26
0

Раҳмдиллик чиройли хулқдир

Мўминларнинг энг гўзал хулқларидан бири раҳмдилликдир. Бироқ мўминларнинг кимга ва қачон раҳмдил бўлиши Аллоҳнинг амрига кўра бўлади. Дарҳақиқат, Аллоҳ Таоло мўминлар учун Ўзининг розилигига ва жаннатига ҳақли бўлишга яқинлаштирадиган сифатларни белгилаб берар экан, раҳмдиллик сифатини ҳам эътибордан четда қолдирмади ва бу раҳмдиллик кимларга қаратилиши лозимлигини ҳам белгилаб берди.  Мўмин киши Ислом таълимотига кўра, бошқа бир мўминнинг ирқи ва насабидан қатъий назар унга нисбатан тавозеъли ва раҳмдил бўлиши лозим. Чунки раҳмдиллик барча мусулмонлар ўртасида умумийдир. Аллоҳ Таоло айтади:

مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللَّهِ وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الْكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ

“Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. Улар билан бирга бўлган (мўминлар) кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар”. [48:29]

وَاخْفَض جَنَاحَك لِلْمُؤمِنين

Мўминлар учун қанотингизни паст тутинг (яъни мудом камтар-тавозели бўлинг). [15:88]

أَذِلَّةٍ عَلَى ٱلۡمُؤۡمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى ٱلۡكَٰفِرِينَ

“…Мўминларга хоксор, кофирларга эса қаттиққўл, [5:54]

Амр ибн Шуайб отасидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:

 ليس منا من لم يرحم صغيرنا، ويعرف شرف كبيرنا

 “Кичикларимизга раҳм қилмаган ва катталаримизнинг қадрини билмаган киши биздан эмас”. Бошқа бир ривоятда: ويعرف حق كبيرنا… «… катталаримизнинг ҳаққини билмаган», деган ибора билан келган.

Бу далиллар барча мусулмонларнинг ўз дўстлари ва биродарларига нисбатан – катта ёки кичик, эркак ёки аёл, ҳоким ёки оддий халқ вакили бўлсин, ҳеч фарқсиз – меҳрибон, тавозеъли, мулойим бўлиш ҳамда Ислом ва мусулмонларга душманлик қилаётган куфр аҳлига нисбатан эса ўта қаттиққўл, қўпол бўлиш лозимлигини, айниқса куфр аҳли бугунги кунда Ғазода бўлаётгани каби мусулмонларга қарши очиқ душманлик қилаётган экан, уларга нисбатан қаҳрли ва шафқатсиз бўлиш вожиблигини англатади. (Эслатиб ўтиш жоизки, юқорида айтиб ўтилган қаҳр ва қаттиққўллик аҳли зимма, яъни Ислом давлатининг фуқароси бўлган кофирга ёки Ислом давлати билан иттифоқдош давлатнинг фуқароси бўлган кофирга ёки Ислом давлатидан омонлик олган ёхуд урушда асир тушган кофирларга қўллалинмайди).

Афсуски бугунги кунда мусулмонлар ўз ҳокимларидан “кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатли” бўлишнинг аксини кўрмоқда. Чунки Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорлари мўминларга нисбатан шафқатсиз, кофирларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлишда гўё бир бирлари билан мусабақалашаётгандек. Улар дунё кўз ўнгида Ғазо аҳлининг қирғин қилинишини совуққонлик билан томоша қилиб ўтиришгани етмагандек, яҳудий вужуди билан нормаллашишга тайёрлигини эълон қилишмоқда. Шунингдек, Умматнинг қанчадан-қанча сара ўғлонлари Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо этишга ҳаракат қилгани учун ҳукмдорлар тарафидан “Террорга қарши кураш” баҳонасида қамоқларга ташланди, оғир қийноқларга солинди ва ҳатто қатл қилинди. Бунинг сабаби шундаки, бугунги кунда дунё сиёсатида юз бераётган ўзгаришлар фақат мусулмонларнинг фойдасига ҳал бўлмоқда. Бундан тинчи бузилаётган куфр давлатларининг раҳбарлари бу масалада ўзларининг содиқ малайлари бўлган Исломий ўлкаларнинг ҳукмдорларини ишга солмоқда.

Исломий ўлкалар ҳукмдорларининг бу қилмишлари уларнинг Ислом Умматидан қанчалар узоқлигини ҳамда раҳм-шафқат борасида мўминларни қўйиб, куфр аҳлини танлаганини очиқ намоён қилиб турибди.

Муслим ривоятида Оиша y, Пайғамбар rнинг мана шу уйимда шундай дуо қилаётганларини эшитганман, дейди:

«اللَّهُمَّ مَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَشَقَّ عَلَيْهِمْ فَاشْقُقْ عَلَيْهِ وَمَنْ وَلِيَ مِنْ أَمْرِ أُمَّتِي شَيْئًا فَرَفَقَ بِهِمْ فَارْفُقْ بِهِ»

«Эй Аллоҳим, кимки бирон ишда умматим устидан раҳбарлик қилиб, уларга машаққат келтирса, Сен ҳам уни машаққатга солгин, бир ишда умматим устидан раҳбарлик қилиб, уларга меҳрибон бўлса, Сен ҳам унга меҳрибон бўл».

Шундай экан, мўминларга нисбатан шафқатсиз, қўпол ва қаттиққўл, бироқ кофирларга нисбатан раҳм-шафқатли, мулойим бўлган бундай малай ҳокимлардан воз кечиш вақти аллақачон келди. Уларни таг-томири билан қўпориб ташлаб, ўрнига Мўминларга хоксор, кофирларга эса қаттиққўл бўлган битта Халифани тиклаш мусулмонлар учун энг бирламчи вожиб вазифага айланиб қолди. Чунки кофирларнинг мусулмонларга қарши амалга ошираётган ёвузликларини фақат тўғри йўлни тутувчи иккинчи рошид Халифалик давлатигина тўхтата олади.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here