Феврал зилзиласига икки йил бўлди ҳамки одамлар азоб-уқубатлари давом этмоқда

27
0

Матбуот баёноти

Феврал зилзиласига икки йил бўлди ҳамки одамлар азоб-уқубатлари давом этмоқда

2023 йил 6 февралда Туркиянинг жанубий ва марказий қисмида ҳамда Сурия шимолида 5,8 ва 7,5 магнитулали икки йирик зилзила содир бўлди. Бу 11 та вилоятга таъсир кўрсатиб, катта вайронагарчилик ва улкан инсоний йўқотишларни келтириб чиқарди. Туркиядаги зилзилада камида 54 минг инсон, Суриядаги зилзилада 8500 инсон ҳалок бўлди. Маркази Қаҳрамонмараш бўлган бу зилзилада ҳалок бўлганлар сони, ҳаммаси бўлиб, 62,000дан ошди, миллионлаб инсон уй-жойсиз қолди. Айрим мустақил экспертлар ва маҳаллий манбалар ҳақиқий рақам бундан кўп бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Қирғинбарот зилзила ортидан одамлар чодирларда ва уй-жой комплексига айлантирилган метал контейнерларда яшашди. У ерда вақтинча яшовчилар икки йил ичида атиги 7,78 %га камайди. Туркия президенти департаментининг 2025 йил январ ойида эълон қилган сўнгги маълумотларига кўра, вақтинчалик контейнерларда ҳали ҳам 650 минг жабрдийда яшамоқда.

Айни пайтда, зилзиладан сўнг 300дан зиёд инсон бедарак йўқолгани айтилмоқда. Бироқ ички ишлар вазири Алий Ерликая 2024 йил ноябр ойи ҳолатига кўра, бедарак йўқолганлар сони 75 киши эканини таъкидлади. СНР партиясининг Хатайдан депутати Нармин Йилдирим Кара бизда 140 нафар бедарак йўқолганлар рўйхати бор, улардан 38 нафари болалар, деди. Шундан келиб чиққан ҳолда, оилалар давлатнинг бефарқлигидан шикоят қилиб, ҳамон фарзандларини қидирмоқдалар.

Туркия дунёда зилзилалар ўчоғи бўлган ерлардан бири. Аммо шунга қарамай, давлатнинг эътиборсизлиги ва лоқайдлиги зилзила пайтида яққол кўринди. Масалан, аҳоли зичлиги йуқори бўлган ҳамда норасмий қурилиш кенг тарқалган йирик шаҳарларда бунга қарши профилактик чоралар кўрилмаган. Бундан ташқари, тезкор, кучли ва самарали қидирув-қутқарув режаси аввалдан бўлмаганлиги, устига-устак, қутқарув гуруҳлари ҳам малакасиз бўлганлиги ҳамда эътиборсизлик кўламининг катталиги фош бўлди.

1999 йилги Мармара зилзиласи ҳокимиятнинг давлат қарорларига қандай эътиборсиз қараганлигини, муассасалар масалага панжа орасидан қараганлигини, расмий идоралар ва қурилиш текширувларида порахўрлик кенг тарқалганлигини ошкор қилди. Бу муваффақиятсизлик давлатнинг самарали назорат механизмларини ярата олмаганлигидан келиб чиқмоқда. Аслида, 2025 йил 21 январда юз берган Болу меҳмонхонасидаги ёнғин айни муваффақиятсизликнинг бевосита оқибатидир. Масалан, бу ёнғин жумладан, меҳмонхона эгасидан бошлаб, ёнғин хавфсизлиги сертификатини берган ҳокимият, ёнғин ҳақида ҳисобот берган ўт ўчириш бўлинмаси ва ҳеч қандай назоратсиз бунга рухсат берган губернаторлик ва туризм вазирлигигача, барчасидаги бепарволик, текширувнинг етишмаслиги ва капиталистик очкўзликдан дарак бермоқда. Бу эса 78 инсоннинг ҳалок бўлишига олиб келди. Шунга қарамай, ҳамма бир-бирини айблаяпти, ҳеч ким жавобгарликни зиммасига олмаяпти. Аслида, жиноят ҳам, унинг сабаблари ҳам аниқ. У ҳам бўлса, очкўз капиталистлар ва уларга хизмат қилаётган ҳукмдорлардир. Зеро, улар ҳаёт ҳеч қачон тугамайди ва ундаги ягона мақсад моддий бойлик тўплаш деб билишади.

Яшашдан ягона мақсад фақат Аллоҳни рози қилишга ва абадий жаннатга киришга ҳаракат қилувчи исломий етакчилик фуқароларнинг ҳаёти, мол-мулки ва қадр-қиммати хавфсизлигини таъминлаш учун тинимсиз меҳнат қилади. Унинг учун бундан ортиқ сармоя йўқ. Зотан, у Аллоҳнинг одил, хавфсиз ва фаровон тузумини ҳаётнинг барча соҳасида, имкон қадар гўзал суратда татбиқ қилишга ҳар доим интилади. Чунки унинг энг олий ғояси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг розилигидир.

﴿وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ﴾

«Яхшилик қилинг! Албатта Аллоҳ яхшилик қилгувчиларни севади»   [Бақара 195]

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

марказий матбуот

бўлими аёллар қаноти

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here