Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрир делегацияси Миллий озодлик фронти лидери билан учрашди
Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитаси 2025 йил 11 феврал сешанба куни миллий озодлик фронти лидери жаноб Аҳмад Нажиб Шобийни қабул қилди. Ҳизбнинг Сукра шаҳридаги қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Ҳизб аъзоси устоз Арабий Карбон, ҳамда Ҳизб ут-Таҳрир – Тунис вилояти марказий алоқалар қўмитаси аъзолари Ҳабиб Ҳажжожий, Тамим Навра, доктор Файсал Дарғус ва Муҳандис Ёсир Анварлар иштирок этди. Миллий озодлик фронти лидери жаноб Аҳмад ўзининг бу зиёратини илгари Ҳизб делегацияси томонидан унинг қароргоҳига қилинган зиёратга жавобан амалга оширмоқда.
Учрашувдаги асосий суҳбат сиёсий фаолиятнинг фикрий асослари ҳамда қонунчилик манбалари борасида Ислом ва Ғарб тафаккури ўртасидаги фарқ ҳақида бўлди. Шунингдек, делегация ҳурматли меҳмонга инсониятнинг капитализм зулмидан қутулиши Ислом асослари ва унинг адолатли ечимларисиз асло амалга ошмаслигини очиқлади.
Учрашувнинг ажойиб дўстона муҳитда ўтганини, унда жамоатчилик фикрини ташвишга солаётган масалалар бўйича батафсил қарашларни шакллантириш учун бу каби учрашувларни давом эттириш муҳимлиги айтилганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Тунисдаги
матбуот бўлими