Намозхоналарни ёпиш таклифи ҳуррият ва бағрикенглик деган нарсаларнинг ёлғонлигини яна бир бор фош этди

30
0

Матбуот баёноти

Намозхоналарни ёпиш таклифи ҳуррият ва бағрикенглик деган нарсаларнинг ёлғонлигини яна бир бор фош этди

Маълумки, ўз Исломлари ва қадриятларига амал қилишни истаётган мусулмонларни репрессия қилишда даниялик сиёсатчилар ҳеч қандай чегара билмайди.

Дания парламентидаги қатор партиялар давлат муассасаларидаги намозхоналарга қонунан тақиқ қўйиш керак, деган фикрда. Ҳукмрон партия «Венстре», Дания Халқ партияси ва Дания демократлари буни қўллаб-қувватласа, Социал-демократлар айни таклифни ривожлантиришни истаяпти.

Партиялар бу каби тақиқлардан, хусусан, мусулмонлар нишонга олинганини ўзлари очиқ айтишди. Масалан, миграция ва интеграция вазири Кааре Дибвад Бек «намозхоналар бугунги Дания жамияти фаолиятига ва ёшларнинг, айниқса, озчилик гуруҳлардан бўлган шахсларнинг турмуш тарзига мос келмайди. Билъакс, анахронистик маданиятга йўл очади», деди. (Ritzau, ахборот агентлиги).

Аммо бу интеграция вазири одамларни эътиқодига қараб тазйиқ ўтказувчи бундай эски мустамлакачилик менталитетидан воз кечгиси йўқ. Зотан, бу нарса Европада асрлар давомида кенг тарқалган бўлиб, Даниядаги бирин-кетин келаётган ҳукуматлар яна орқага қайтишни ёқтирмоқдалар.

Намозхоналарни тақиқлашларига келтираётган баҳоналари шу даражада бемаъники, раддия билдиришга ҳам арзимайди. Аслида, мақсадлари аниқ. У ҳам бўлса, мусулмонларнинг маданиятини ёмон кўришгани учун уларни камситишдир.

Уларнинг «талабалар намоз сабабли ўзларини босим остида ҳис қилишяпти», деган далилларига келсак, бу ғирт бемаънилик. Зеро, бу мантиқ назарий жиҳатдан кимдир мажбур бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай нарсани тақиқлашни талаб қилади. Бундан ташқари, у «ижтимоий назорат» ҳақидаги хаёлий даъвога асосланади. Бироқ, ҳозирги вазият бунинг аксини кўрсатмоқда; мусулмон талабалар намозга шунчалик қатъиятли ва ихлослидирки, ҳатто тақиқланган жойларда ҳам намоз ўқишда давом этадилар. Улар босим туфайли эмас, балки шунча босимга қарамай ибодат қилишмоқда.

Айни пайтда, таълим муассасалари спиртли ичимликларни истеъмол қилиш ва бошқа озғинлик ишларини рағбатлантирадиган муҳит яратмоқда. Дарҳақиқат, талабалар тенгдошларининг босими таъсирида спиртли ичимликларни истеъмол қилишлари ҳақида очиқ гапиришади. Бу ҳолат «босим» ва «ижтимоий назорат», деган ҳужжатларнинг нақадар асоссиз ва зиддиятли эканини очиб беряпти. Чунки кишининг Холиқи билан боғланишига ва ҳақиқий маънавий қадриятларни ўзлаштиришига тақиқ қўйиш ўрнига, спиртли ичимликларни ва бузуқ кўнгилочар маданиятни тақиқлашлари керак эди.

Ҳақиқатда, Даниядаги кўплаб таълим муассасаларида намоз адо этилиши амалда тақиқланди. Ҳолбуки, бу тақиқ ўзлари даъво қилган диний эркинлик принципига зид. Мусулмон ўқувчилари кўп бўлган ўрта мактабларнинг кўпчилигида намоз ўқиш тақиқланди. Шу билан бирга, мусулмон талабалари сони кўп бўлган университетларнинг кўпида намозхоналар ёпилди.

Намозни ва мусулмон талабаларнинг ушбу гўзал ибодат шаклини бажаришга бўлган эҳтиёжини қондира олмаслик бағрикенглик ва хилма-хилликни кафолатлашни даъво қиладиган демократия ва секуляризмнинг якуний муваффақиятсизлигини очиб бермоқда.

Ушбу тақиқларга қарамай, Кристиансборг саройи томонидан фикрга қарши ҳар қанча босим бўлмасин, мусулмонлар таълим муассасаларида намоз ўқишдан ҳаргиз тўхтамайдилар. Тақиқлар орқали мусулмонларнинг тафаккури ва турмуш-тарзига секуляризмни сингдириб бўлмайди.

Одамларнинг қадриятларини ўзгартириш учун албатта ишончли далил келтириш лозим. Сиёсатчилар тиқиштираётган шафқатсиз тақиқлар қанчалик кўпайган сари, уларнинг ўзлари либерализмнинг нақадар ноадекват ва зиддиятли эканига далил келтиришмоқда.

Биз Ҳизб ут-Таҳрир – Дания сифатида парламентдаги партиялар томонидан амалга оширилаётган тоталитар тақиқ сиёсатини кескин қоралаймиз ва барча мусулмонларни ўзларининг исломий қадриятларини ҳимоя қилишга ва ибодатда ҳеч қачон муроса қилмасликка чақирамиз. Чунки намоз Ислом динининг асосий рукнларидан биридир.

 

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги

матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here