Рамазон ойи нусрат ва бирдамлик ойи бўлсин!

20
0

Рамазон ойи нусрат ва бирдамлик ойи бўлсин!

Аллоҳ Таолога ҳамду санолар бўлсин. Оламларга раҳмат қилиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺга, унинг оила аъзоларига, саҳобаларига ва барча мўминларга салоту саломлар ёғилсин.

Бухорий ўзининг саҳиҳида Муҳаммад ибн Зиёд орқали ушбу ҳадисни келтирди. Муҳаммад ибн Зиёд айтади, мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бундай деганларини эшитгандим: Набий ﷺ ёки Абу Қосим ﷺ айтдилар:

«صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ وَأَفْطِرُوا لِرُؤْيَتِهِ فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيْكُمْ فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ»

«Ойни кўриб рўзани бошланглар, ойни кўриб рўзани тугатинглар. Агар ҳаво булут бўлса, шаъбоннинг саноғини тўла ўттиз кун қилинглар».

 Бугун, 1446 йил шабон ойининг 29 куни, милодий 2025 йил 28 феврал, жумадан шанбага ўтар кечасида муборак Рамазон ҳилоли кузатилди. Натижада, айрим Исломий ўлкаларда ҳилолни шаръий кўриш билан кўрилгани ўз тасдиғини топди. Шунга кўра, эртага, шанба куни бу йилги муборак Рамазон ойининг биринчи куни ҳисобланади.

Шу муносабат билан Қирғизистондаги “Ҳизб ут-Таҳрир” Исломий партияси бутун дунё мусулмонларини, жумладан Қирғизистондаги мўмин-мусулмонларини муборак Рамазон ойи билан чин кўнгилдан табриклаймиз.

Рамазон ойи иймон муҳити билан ўралган. Рамазон ойида тақво ва маънавий қадриятлар устун бўлиб, мусулмонлар Парвардигори билан муносабатларини мустаҳкамлайди. Бу муҳит мусулмонларни солиҳ амалларга ундайди ва муҳим амалларнинг биринчи даражасига эътибор қаратишга чорлайди. Бинобарин, Рамазон ойида Қуръони Каримни гўзал тиловат қилиш билан бирга, Қуръони Каримнинг ҳукмларини татбиқ этишга ҳам эътибор қаратиш лозим. Зеро, намоз ўқишнинг фарзлиги билан Аллоҳ Таоло нозил қилган ҳукмлар билан ҳукм юритишнинг фарзлиги, рўза тутишнинг фарзлиги билан Халифа тиклашнинг фарзлиги, ҳаж зиёратининг фарзлиги билан жиҳод қилишнинг фарзлигини бир-биридан ажратиб қўйиш мутлақо дуруст эмас. Чунки Аллоҳ Таолонинг ҳукмлари ўзаро бир-бирига боғлиқ бўлиб, унда якка шахс, жамият ва давлат муаммолари учун ечимлар мавжуддир.

Бу йилги Рамазон ойи Ислом дини бутун халқлар қалбидан ўрин олиб, кенг тарқалаётган бир даврга тўғри келди. Шунингдек, куфр давлатлари ўзлари билан ўзлари овора бўлиб, манфаатлари тўқнаш келмоқда. Трамп АҚШ президенти мақомини эгаллаши билан манфаатлар тўқнашуви янада кучаймоқда. У Россияни Хитойдан узоқлаштириш учун Украинадан юз ўгирмоқда. Европа Иттифоқини парчалаш ва уларга қўшимча божхона тўловлари киритиш режаларини тузяпти. Шунингдек, асосий душман сифатида Хитойга қарши қарорлар қабул қилмоқда. Шу билан бирга мусулмонларга душманлигини очиқдан-очиқ эълон қилди, Ғазони босиб олиш билан таҳдид қилди.

Бунинг муқобилида, мусулмонлар муборак Фаластин ерларини ҳимоя қилишда қаттиқ туриб, қассоб Асад режимини қулатишди. Ғазо аҳли 500 кундан буён Аллоҳнинг калимасини олий қилиш учун синовларга сабр ва жасорат намунасини ҳамда куфр калимасини йўқ қилиш йўлида мардлик ва қаҳрамонлик намунасини кўрсатди. Ғазодаги мусулмонларнинг қатъияти нафақат мусулмонларда, балки Ғарб жамиятида ҳам силкинишга сабаб бўлди. Ислом Умматининг бундай сабот билан туриши у қанчалик азоб-уқубат, очлик, ва зўравонликларга дуч келмасин, яна оёққа туришга ва азизликка эришишга қодир эканини яна бир бор исботлади. Масалан, салибчилар ва мўғуллар даврида бу Уммат не-не мусибатларга дуч келмади! Бироқ у бу мусибатларга қарши қўл қовуштириб ўтирмади. Аксинча, Салоҳиддин Айюбий бошчилигидаги қўшин Аксони салибчилардан озод қилди! Султон Байбарс бошчилигидаги Ислом лашкарлари мўғулларни Рамазон ойида мағлубиятга учратди. Ислом яна буюк давлатга айланди.

Шундай экан, бугун мусулмонлар учун, тортиб олинган ҳукуматларини қайтариб олиб, азизлик даврига қайтиш вақти келди. Шу ерда Ислом Умматининг энг сара етакчиларидан бири бўлган халифа Умар ибн Хаттобнинг ҳақ сўзларини эслатиб ўтиш ўринлидир. Умар розияллоҳу анҳу: “Биз хор қавм эдик, Аллоҳ Таоло бизни Ислом билан азиз қилди. Агар биз азизликни бошқа жойдан қидирсак, Аллоҳ бизни яна хор қилади”, деган эди.

Бинобарин, қўшинларни сафарбар қилиш ва хоин ҳукмдорларни ағдариб, сунъий чегараларни бузиб ташлаш орқали Умматни бирлаштириш мусулмонларнинг бурчидир. Ана ўшанда Аллоҳнинг нусратига лойиқ ҳаракат қилган бўламиз. Аллоҳ таоло айтади:

یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوۤا۟ إِن تَنصُرُوا۟ ٱللَّهَ یَنصُرۡكُمۡ وَیُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ

 Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур”. [47:7].

 Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here