بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Халифалик қулатилганининг 104 йиллиги хотирасида Ҳизб ут-Таҳрир ўтказган глобал тадбирлар
Халифалик қулатилганининг 104 йиллигида мусулмонлар бошига тушган мусибат ва офатлар давом этмоқда. Оғир кечмишлар кучайиб, Уммат қалбидаги ярадан қон оқар экан, Халифалик йўқлигида мусулмонларнинг ўз куч-қудратлари манбасини йўқотганлиги кундан-кунга очиқ намоён бўлмоқда. Росули акрам ﷺдан ўрнак олиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш орқали исломий ҳаётни қайта бошлаш учун сиёсий ва фикрий йўлда жиддий иш олиб бораётганлар ҳамда Аллоҳга, Унинг Росулига ва Умматга аҳд берганлар асло чарчоқ билмайдилар, умидсизликка тушмайдилар ва Аллоҳ Пайғамбарлик манҳажини ғолиб қилмагунига ёки улар шу йўлда ҳалок бўлгунларига қадар унга хиёнат қилмайдилар. Бутун дунёдаги Ҳизб ут-Таҳрир аъзолари ушбу қайғули хотирада норозилик намойишларига чиқдилар. Улар эксклюзив чиқишлар қилиб, видеомурожаатлар йўлладилар, баёнотлар бердилар, шунингдек, конференция ва бошқа тадбирларни ўтказдилар.
Бу қайғули хотирада Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими ушбу тадбирларни атрофлича ёритиш учун глобал кампания бошлади. Ушбу кампания марказий матбуот бўлими мудири муҳандис Салоҳиддин Аззозанинг нутқи билан бошланди. У ўз нутқида: «Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик бутун дунё ва инсоният халоскоридир», номи остидаги кампанияни эълон қилди.
Аёллар қаноти «Мусулмонлар Халифасигина босиб олинган ерларимизни озод қилади, юртларимизни бирлаштиради ва байроғимизни кўтаради», деган мазмундаги нутқ билан қатнашди. Шунингдек, «Хорлик кишанларини қачон парчалайсизлар, Умматга меҳр-шафқат кўрсатиш, динингизга садоқатли бўлиш ва Роббингизни рози қилиш учун Халифаликни қўллаб-қувватламайсизми», дея армияларга мурожаат йўллади.
Марказий матбуот бўлими Воқия телеканали орқали «Халифалик йўқлигидаги ўзгармас асослар» деб номланган глобал медиа конференция уюштирди. Унда устоз Аднон Мизён бошчилигида бир гуруҳ Халифаликни барпо этиш даъватини кўтариб чиқувчилар иштирок этди.
Биринчи нутқ муҳандис Боҳир Солиҳнинг «Уларнинг динига эргашмагунингизгача…» деб номланган нутқ бўлди. Унинг нутқида келган энг муҳим гаплар шу эдики, Ғарб Исломни инкор этиш ва диндан қайтишдан бошқа ҳеч нарсани қабул қилмайди ва ҳеч нарсага рози бўлмайди. Унинг мусулмон юртларидаги мақсадларини икки нарсада ифодалаш мумкин: Биринчиси, Исломнинг ҳокимиятга қайтмаслигини кафолатлаш. Иккинчиси, ўзининг доим юртларимиз мустамлакачиси ва бойликларимизни талон-торож қилувчи бўлиб қолишини кафолатлаш.
«Озчиликлар ва аёллар ҳуқуқлари», деб номланган иккинчи нутқни ҳурматли синглимиз Рано Мустафо сўзлади. У ўз нутқида: «Ғарб аёлнинг юксак мавқеини ҳамда оила ва жамият қуришдаги муҳим ролини англаб етди. Шунинг учун ўқларини унга қаратди», деди.
«Диндаги пасайиш ва босқичма-босқичлик манҳажи», деб номланган учинчи нутқни Узтоз Аҳмад Суфий сўзлади. Унда қуйидаги сўзлар келган: «Хушомадгўйлик қилиш, аҳкомларни босқичма-босқич татбиқ этиш, заифлик қилиш ва принциплардан чекиниш Пайғамбарлик манҳажидан эмас. Аксинча, ҳозирги бошқарув тузуми қулагандан кейин Ислом билан ҳукм юритиш Пайғамбарлик манҳажидан ҳисобланади».
Профессор Муҳаммад Малковий сўзлаган «Фақат Халифалик туб ечимдир», номли тўртинчи нутқда шундай келади: «Шунинг учун бу Умматнинг ўғлонлари ва ёшларини Ислом қувватини қайта тиклаш йўлида жиддий меҳнат қилиш ва тинимсиз кураш олиб бориш учун бизни қўллаб-қувватлашга ва биз онгли равишда чизган йўлдан боришга чақиришдан тўхтамаймиз».
Қувват аҳлига қуйидагича мурожаат йўлланди: «Мусулмонлардан ва уларнинг юртларидан хавф-хатарларни даф этиш учун тайёргарлик кўришингиз керак. Хавф-хатарларни бартараф этиш ва агар керак бўлса, урушга тайёргарлик кўриш учун ички ва ташқи режалар ишлаб чиқилиши лозим. Мамлакатни ва фуқароларни барча хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш учун юртнинг ички аҳволини ва ташқи аҳволни тушунишингиз керак».
Муборак Фаластин замини: Ҳизб ут-Таҳрирнинг аёллар қаноти турли номлар остидаги бир қатор нутқларни тақдим этди. Ушбу қайғули хотирада турли минтақаларда кўплаб нутқлар сўзланди, масжидларда дарслар ўтказилди ва жума хутбалари ўқилди.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Иордания вилоятидаги матбуот бўлими «Халифалик қулатилганининг хотираси бизга кўз ёши тўкиш ва мотам тутишни эмас, балки Халифаликни қайта барпо этиш учун жиддий меҳнат қилиш зарурлигини эслатади» сарлавҳаси остида матбуот баёноти чиқарди.
Халифалик қулатилганининг 104 йиллиги хотирасида Ҳизб ут-Таҳрир – Кения ҳижрий 1446 йил ражаб ойида оммавий кампания ўтказди. Шу ой бошида бошланган ушбу кампанияда оммавий маърузалар, семинарлар ва норозилик намойишларини ўз ичига олган кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.
Ливанга келсак, Ҳизб ут-Таҳрир – Ливан вилояти Триполи шаҳрида «Шом юртидаги ўзгаришлар… Хавотирлар ва хушхабарлар», деб номланган конференция ўтказди. Конференция бир нечта мавзулар атрофида айланди. Улар:
- «Ўзгаришлар давридаги сиёсий кўз-қараш», Муҳандис Салоҳиддин Азоза.
- «Золимлар қулаганидан кейинги босқич», Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси устоз Носир Шайх Абдулҳай.
- «Янги вужуд (тузилма)лар муаммолари», Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими аъзоси доктор Аҳмад Қасос.
- «Ўзгаришлар ва Туркиянинг роли», Ҳизб ут-Таҳрирнинг Туркия вилоятидаги марказий алоқалар қўмитаси раиси устоз Абдуллоҳ Имомўғли.
- «Ражаб ойи, Уммат ва унинг нажоти йўлида ҳаракат қилувчилар», Ҳизб ут-Таҳрир аъзоси устоз Аҳмад Суфий.
- «Якуний баёнот», Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ливан вилоятидаги матбуот бўлими раиси доктор Муҳаммад Иброҳим.
Канадага келсак, Канаданинг Торонто шаҳрига туташ Миссисауга шаҳрида ўтган январ ойининг 18 санасида «Халифаликни барпо этиш олдидаги тўсиқларни бартараф этиш», номи остида конференция ўтказилиши керак эди. Аммо Канада ҳукумати Америка билан ҳамкорликда конференцияни олдини олиш учун ахборот ҳужумини уюштирди.
Покистонда Ҳизб ут-Таҳрирнинг Покистон вилоятидаги матбуот бўлими «Бир Уммат… Битта Халифалик», деб номланган янги видео туркумини тайёрлади.
Суданда Ҳизб ут-Таҳрир – Судан вилояти Халифалик қулатилгани хотирасида «Халифалик – Умматнинг ўзгартириш лойиҳаси, қолаверса, фарзлар тожидир» деб номланган навбатдаги «Уммат масалалари форуми»ни ўтказди. Улар ушбу қайғули хотира муносабати билан бир қатор визуал нутқлар уюштирдилар.
Марказий матбуот бўлими аъзоси бўлган ака-ука ва опа-сингилларимиз Роя газетасида ёзган мақолаларида ҳамда матбуот бўлими саҳифаларида қолдирган изоҳларида Умматга Халифалик қулатилган ушбу фожиали кунни, Халифалик учун ҳаракат қилиш вожиблигини ва ушбу буюк фарзни адо этмасликнинг ҳаромлигини эслатдилар.
Бир қатор газета ва ахборот агентликлари ушбу кампания ҳақидаги, айниқса, Канадада ўтказилиши белгиланган конференциянинг бекор қилиниши ҳақидаги хабарларни берди.
Хулоса: Ҳизб ут-Таҳрир Халифаликнинг буюк тўфонига тўсқинлик қилаётганларни огоҳлантириб айтади: агар охиратни ҳисобга олмасангиз ҳамда унга кирганларга доғланган ёғ каби юзларни қуйдирувчи сув бериладиган жаҳаннамдан қўрқмасангиз, билингки, сизлардан ким Халифаликка душманлик қилиб, унга қарши чиқса, Халифалик ундан шу дунёнинг ўзида ҳисоб сўрайди. Халифалик билан унинг ўртасида икки шарқ масофа бўлса ҳам, у ўзи учун паноҳ топа оладиган жой топа олмайди.
Роя газетасининг 2025 йил 19 феврал чоршанба кунги 535-сонидан