Араб давлатлари етакчилари Умматга хиёнат қилиш ва унинг муаммоларига эътибор бермаслик учунгина тўпланишади

52
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Араб давлатлари етакчилари Умматга хиёнат қилиш ва унинг муаммоларига эътибор бермаслик учунгина тўпланишади

Устоз Маҳмуд Лайсий

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Миср

вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

2025 йил феврал ойи бошида Ғазодаги сўнгги ўзгаришлар ва Фаластин масаласини муҳокама қилиш учун Қоҳирада учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Иордания, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия, Қатар ва Миср ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Фаластин Озодлик ташкилоти ижроия қўмитаси бош котиби ва Араб давлатлари лигаси бош котиби иштирок этди. Бу учрашув Миср ва Қатар воситачилигида, Америка қўллаб-қувватлови остида Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинуви келишуви ортидан бўлиб ўтди.

Бундай учрашувлар Фаластин масаласи жараёнида ҳақиқий ўзгаришларга олиб келмайди. Аксинча, босқинчи вужуд билан муносабатларни нормаллаштириш сиёсатларини амалга ошириш ва минтақада унинг мавжудлигини мустаҳкамлаш учун ўтказилади. Ўт очишни тўхтатиш келишуви ва бу борадаги халқаро саъй-ҳаракатларни олқишлаш босқинчиликнинг давом этишига сўзсиз рози бўлишни, шунингдек, ҳақиқий ягона ечим Фаластинни озод қилиш эканлигини эътиборсиз қолдиришни акс эттиради. Атрофдаги юртларнинг вазифаси армияларни сафарбар қилиш, ушбу жирканч вужудни илдизи билан қўпориб ташлаш ва бунга тўсқинлик қиладиган юртларимиздаги малай режимларни қулатишдан иборат.

Ғазода Фаластин маъмуриятига ваколат беришга ва уни қайта қуришга чақириш Фаластин аҳлини ва Умматни алдаш ҳамда унинг масалаларига лоқайдлик қилишдир. Булар босқинчининг қолишини мустаҳкамлайдиган ва уни яна-да кўпроқ қирғин ва вайронагарчиликларни қилишга чорлайдиган, шунингдек, мавжуд вазиятни ўзгаришсиз сақлаб қоладиган қадамлардир. Бу халқаро тизим томонидан қабул қилинган икки давлат ечимига чақиришдир. Шунингдек, бу ҳақдорларнинг ҳуқуқларини тикламайди, аксинча, яҳудий вужудини исломий ерларни босиб олган ҳолда ушлаб туради ва унга малай режимлар ҳомийлигида қонунийлик беради.

Араб давлатларининг бундай учрашувлари ва халқаро доирада ўтказилган учрашувлар, ҳар қанча кўп бўлмасин, ҳуқуқларни тикламайди ва ерни озод қилмайди. Аксинча, улар муносабатларни нормаллаштириш сиёсатларини амалга ошириш ва мусулмонлар ҳуқуқларидан воз кечиш учун бир ниқоб бўлиб, улардан яхшиликни умид қилмаслик керак.

Бундай йиғилишлар халқларни тинчлантиришга ва уларни Фаластин масаласини ҳал этиш учун ҳаракат қилинмоқда, деган ёлғонга ишонтиришга қаратилган сиёсий ўйинлардан бошқа нарса эмас. Ҳақиқат шуки, бундай учрашувлар ҳозирги воқеликни мустаҳкамлаш, йирик давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда яҳудий вужудининг сақланиб қолишини ва унинг минтақага интеграциялашувини таъминлаш мақсадида ўтказилади.

Ғазони қайта қуришга чақириш Фаластинни озод қилиш учун қилинадиган жиддий ҳаракатнинг ўрнини босолмайди. Чунки уни озод этмасдан қайта қуриш ярани қон кетган ҳолда ушлаб турадиган шунчаки оғриқ қолдирувчи воситадир. У босқинчига нафас ростлаб олиш ва ўзининг тажовузкор сиёсатини давом эттириш имкониятини беради.

Биз Ислом Умматини бундай учрашувларни ва улар томонидан қабул қилинган қарорларни рад этишга, шунингдек, Фаластинни тўлиқ озод этиб, босқинчи вужудни йўқ қилишга қаратилган ҳақиқий исломий лойиҳани қабул қилишга чақирамиз. Бунга фақат Исломий Халифаликни барпо этиш ва мусулмон армияларни Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишга сафарбар қилиш орқали эришилади.

Фаластин масаласи исломий масала бўлиб, уни озод этиш ҳар бир мусулмоннинг шаръий бурчидир. Фаластин масаласига миллийлик ва мустамлакачи чизган Сайкс-Пико чегаралари асосида қаралмайди (зеро, мустамлакачи яҳудий вужудини юртларимиз устидан Американинг гегемонлигини сақлаб қоладиган, исломий юртларнинг бирлашишига тўсқинлик қиладиган ҳамда Уммат назарида мустамлакачининг ўрнига асосий душман бўладиган ўзининг илғор базаси сифатида ўрнатиб қўйган). Аксинча, муборак заминга Ислом нуқтаи назаридан ва Ислом ақидаси асосида қаралмоғи даркор. Ислом ақидаси бутун Ислом юртларини битта юрт сифатида кўради. Агар душман бу юртнинг қайсидир бир ерига тажовуз қилса, иймондан кейин уни ҳимоя қилишдан вожиброқ нарса йўқдир. Бу вожиб аввало ўша ер аҳли зиммасига тушади. Агар улар билан кифоя ҳосил бўлмаса ва улар душманни даф эта олмай ўша ер босиб олинса, кифоя ҳосил бўлгунига ёки вожиб бутун ерни қамраб олгунига қадар, вожиб энг яқиндагиларга, сўнг улардан кейинги яқиндагиларга кўчади. Миср ва унинг армиясига айни шу нарса вожибдир. Чунки улар энг яқиндагилар бўлиб, буни қилишга қодир ва лойиқдирлар. Косоний «Бадоиус Саноиъ» китобида айтади: «Агар чегара аҳли кофирларга қаршилик кўрсатишга ожизлик қилса ва улар учун душман томонидан хавф туғилса, уларга дарҳол ёрдам кўрсатиш, уларни қурол-яроғ, от-улов ва пул билан таъминлаш, энг яқиндаги, сўнг ундан кейинги энг яқиндаги мусулмонлар зиммасига тушади. Айтиб ўтганимиздек, уларга ёрдам кўрсатиш жиҳод аҳли бўлган барча кишиларга фарздир. Агар баъзи кишилар билан кифоя ҳосил бўлса, жиҳод аҳли бўлган барча кишилардан фарз соқит бўлади ва агар кифоя ҳосил бўлмаса, соқит бўлмайди».

Эй Кинона армиясидаги содиқ кишилар: ҳукмдорларингиз яҳудий вужудини сақлаб қолишда амалда иштирок этмоқда. Уларнинг бундай қилиши ҳайрон қоларли иш эмас. Чунки Ислом юртлари марказида бу мажруҳ вужудни яратишга ёрдам берганлар айнан улардир. Аммо ҳақиқатдан ҳайрон қоларли иш сизларнинг позициянгиздир эй армия вакиллари. Биродарларингиз қўйдай сўйилаётганда, нега сиз ҳамон ўзингизни тийиб турибсиз? Нега сиз ҳалигача битта Уммат фарзандларини бўлиб, парчалаган Сайкс-Пико чегараларига маҳкам ёпишиб олдингиз? Ҳар қандай мусулмонга қарши очилган урушни бутун мусулмонларга қарши очилган урушга айлантирадиган Ислом тушунчалари қаерда қолди? Бас, ўзингиздан малай ҳукмдорлар кишанларини олиб ташланг ва Исломни татбиқ этиш учун холис ҳаракат қилаётганлар билан бирга бўлинг. Токи, сиз орқали Ислом Аллоҳ хоҳлаган ва сиздан рози бўлган тарзда ҳокимиятга келсин. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни эълон қилинг. Шунда сиз Унинг ансорлари бўласиз ва бутун Фаластинни, босиб олинган бутун Ислом заминларини озод этиш сари Халифаликни ҳаракатга келтириб, ансорлар эришган шарафга эришасиз. Эй Парвардигор, Сендан Уммат, унинг етакчи ҳизби ва ҳазорий лойиҳаси учун режимларни йўқ қилиб, Уммат ҳукмронлигини қайта тиклаш устида байъат берадиган ансорларни чиқариб беришингни сўраб қоламиз.

﴿ٱنفِرُواْ خِفَافٗا وَثِقَالٗا وَجَٰهِدُواْ بِأَمۡوَٰلِكُمۡ وَأَنفُسِكُمۡ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِۚ ذَٰلِكُمۡ خَيۡرٞ لَّكُمۡ إِن كُنتُمۡ تَعۡلَمُونَ﴾

«(Эй мўминлар), хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни, истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир»                                                                                                     [Тавба 41]

Роя газетасининг 2025 йил 12 феврал чоршанба кунги 534-сонидан

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here