Матбуот баёноти
Халифалик ағдарилиши хотирасида ва унинг қайтиши бўсағасида биз Ислом Умматини уни тезроқ қайтаришга даъват қиламиз
Ҳижрий 1342 йил 28 ражаб, милодий 1924 йил 3 март куни Халифалик ағдарилди. Ўшандан бери Ислом Уммати юртлари бўлиб ташланишидан тортиб, бойликлари талон-тарож этилиши, фарзандлари қирғин қилиниши ҳамда муқаддас нарсалари топталиб, шариатига қилинган ҳужумга қадар чексиз азоб-уқубатлар ва кетма-кет мағлубиятлар исканжасида яшамоқда.
Лекин Халифалик бугунги кунда байроқлари мусулмон юртлари узра қайта ҳилпирашига ҳар қачонгидан яқин қолди. Зеро, биз ҳақиқатда Мадина аҳли саййидимиз Муҳаммад Мустафо ﷺга сиёсий етакчи ва давлат раҳбари сифатида байъат қилиш ҳақида ўзаро маслаҳатлашган худди ўша лаҳзаларда яшамоқдамиз.
Дарвоқе, имом Аҳмад билан Байҳақий «Судан»да ривоят қилишича, саҳоба Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу мусулмонларнинг энг катта қарорни қабул қилиш билан Ислом тарихидаги олтин саҳифаларга қайд этилган Мадинадаги ҳолатларини сифатлаб, бундай дейди: «… Исломини ошкор қилувчи мусулмонлар жамоаси кирмаган бирорта ҳам Ансорийлар хонадони қолмади. Сўнг ўзаро маслаҳатлашиб, қачонгача Росулуллоҳ ﷺни Макка тоғларида қувғинда ва хавфда юришларига қўйиб берамиз, дейишди».
Кейин Жобир розияллоҳу анҳу ансорийларни етмиш уч киши ва икки аёл бўлиб боришгани ва Росулуллоҳ ﷺга Ақаба байъатини қилишганини тушунтирди. Сўнг ансорийлардан бирининг шундай бир позициясини зикр қилдики, бу бугунги кунда Уммат яшаётган ғам-ташвишларни тамоман ифодалайди: (Ул зотнинг қўлларини ораларида энг ёши бўлган Асъад ибн Зурора олиб, бундай деди: «Шошилманг, эй Ясриб аҳли! Биз у зотнинг Аллоҳнинг Росули эканини билганимиз учун шу ергача келдик. Бугун у зотга ёрдам бериш барча араблар билан жанжаллашишни, энг яхшиларингизнинг ўлдирилишини ва қиличлар сизга қарши кўтарилишини англатади. Сиз буларга сабр қилсангиз бунинг мукофотини Аллоҳнинг Ўзи беради. Агар бошингизга бир кулфат келишидан қўрқсангиз, буни ҳозир айтинг. Чунки бу Аллоҳнинг ҳузурида сизлар учун узрга ўтади». Шунда улар «Бизни тинч қўй, эй Асъад! Аллоҳга қасамки, биз ушбу байъатдан асло воз кечмаймиз» дейишди ва ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, у зотга байъат қилдик. Пайғамбар алайҳиссалом биздан ваъда олиб, ўз шартларини қўйди ва эвазига бизга жаннатни ваъда қилди).
Шунингдек, «Сийрати Ибн Ҳишом»да ҳам яна бир ҳадис келган, унда Ибн Исҳоқ бундай дейди: «Менга Осим ибн Умар ибн Қатода бундай ҳикоя қилди: Қавм Росулуллоҳ ﷺга байъат қилар экан, Бану Солим ибн Авфнинг акаси ансорийлардан Аббос ибн Убода ибн Назла бундай деди: эй Хазраж аҳли, бу зотга нима учун байъат қилаётганингизни биляпсизми? Қавм, ҳа, деб жавоб қилгач, сўзини давом эттирди: Сиз бу зотга одамларнинг қизил-у қора танлисига қарши уруш очиш учун байъат қиляпсиз. Агар молларингизга фалокат етиб, улуғларингиз ҳалок бўлганда, у зотни ёрдамсиз қолдиришни ўйлаётган бўлсангиз, ҳозир шу ишни қилинг. Аллоҳга қасамки, агар у зотни ёрдамсиз қолдирадиган бўлсангиз, бу нарса дунё ва охиратда зарар келтиради. Агар молларингиз талон-торож қилинса ҳам, улуғларингиз ўлдирилса ҳам ул зотга содиқ қолишни ўйлаётган бўлсангиз, бас, у зотга эргашинг. Чунки бу нарса Аллоҳга қасамки, дунё ва охират ютуғидир. Улар, молларимиз талон-торож қилинса ҳам, улуғларимиз ўлдирилса ҳам у зотга эргашамиз, агар биз байъатимизга вафо қилсак, эвазига бизга нима берилади? – дейишди. Ул зот «Жаннат» деб жавоб бердилар. Улар «қўлингизни беринг», дейишди. Ул зот қўлини берди ва улар байъат қилишди».
Бу айнан бугун Уммат яшаётган лаҳзалардир. Яъни Уммат бугун фикр юритмоқда, ҳисоб-китоб қилмоқда, ўзига назар солиб, имкониятларини ўлчамоқда. Сўнг оламга боқиб, унинг имкониятларини ўлчаб кўряпти. Бир тарафдан умидвор, иккинчи томондан хавотирда. Миясида ушбу саволлар тинмайди: Исломни сиёсий лойиҳа сифатида эълон қила оладими? Ёки Ғарб ва унинг малайларига кўра ҳаракат қилиши керакми?!
Ғарб ва унинг малайлари Умматни камбағаллик, қамал ва қирғин билан қўрқитмоқда! Бироқ Умматнинг кўпчилиги майдонларда Исломнинг қайтишини талаб қиладиган бўлиб қолди. Ислом билан яшашни хоҳлаяпти, аммо кескин қарор қабул қилишга иккиланиб турибди. Бу Шомда режим ағдарилиб, қонхўр Башар Асад Дамашқдан қочиб қолганидан кейин яққол кўринди. Биз илк лаҳзаданоқ бутун Ғарбни Шом аҳлидан «исломий шариатни татбиқ қиласизми, Халифаликни барпо этасизми?» дея хавотирланиб сўраётганини гувоҳи бўлдик!
Масаланинг энг муҳим жиҳати шуки, бу фақат Шом аҳлига тегишли эмас. Балки бутун Ислом Уммати Шом аҳлига назар ташлаб, улар билан биргаликда фикрламоқда ва биргаликда масалани муҳокама қилмоқда. Ҳатто ижтимоий алоқа тармоғидаги хизматлар дунё бўйлаб Уммат фарзандларининг ушбу саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб, ўзаро мунозара юритишлари билан тўлиб кетди.
Фақатгина Шом аҳли деб айтмаслигимиз керак. Балки бутун Уммат «моллари талон-торож қилинса ҳам, улуғлари ўлдирилса ҳам» Исломга нусрат бериб, уни барпо этадими ёки бу ишни кейинроққа кечиктирадими?
Араб баҳори бўлди, сўнг Ақсо тўфони бўлди, сўнг Шом аҳлини эзиб келган қирғин машинаси вайрон бўлди. Халифаликнинг қайтиши олдида машаққатлар бирин-кетин енгиб келинмоқда. Миллатчилик лойиҳалари Уммат назаридан тушди. Мана, ҳозир Шом аҳли, олтмиш йиллик секуляр тузумга қарамай, мактабларда қайта Ислом дастури ўқитилишини олқишламоқда. Ҳар бир навбатдаги ҳодисада Уммат Ғарб фикрларидан узоқлашмоқда ва исломий фикрлардан ташкил топган шахсиятига кундан-кунга қайтишга бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Ҳар бир муҳим воқеа содир бўлганда, Сайкс-Пико чегаралари ғояси чегараларни бекор қилиш ғояси билан тўқнаш келмоқда. Айниқса, бу Ғазо урушида, Шом тоғути қулашида ва Ғазога бўлган тажовузлар тўхтаганда яққол кўринди.
Халифаликни қайта барпо этиш олдидаги қийинчиликлар жуда оз қолди. Жамиятлар воқелигини яхши билувчи инсонлар Халифаликни барпо этиш учун қаршимизда фақат бир лаҳзадаёқ қабул қилинадиган қарордан бошқа иш қолмаганини англамоқдалар. Бу ансорий розияллоҳу анҳуларнинг қарори билан бир хилдир. Ўшанда улар тириклик Аллоҳнинг рози қилиш учун, ўлим жаннатига етишиш учун бўлишига рози бўлгандилар.
﴿قُلۡ إِنَّ صَلَاتِي وَنُسُكِي وَمَحۡيَايَ وَمَمَاتِي لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ + لَا شَرِيكَ لَهُۥۖ وَبِذَٰلِكَ أُمِرۡتُ وَأَنَا۠ أَوَّلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ﴾
«Айтинг: (Эй Муҳаммад): «Албатта, намозим, ибодатларим, ҳаёту мамотим бутун оламларнинг Парвардигори бўлмиш Аллоҳ учундир. У зотнинг биронта шериги йўқдир. Мана шунга (яъни ягона Аллоҳга ихлос-ибодат қилишга) буюрилганман. Ва мен бўйинсунгувчи-мусулмонларнинг аввали-пешқадамиман»» [Анъом 162-163]
Ҳизб ут-Таҳрир Уммат ва унинг барча қўшинларига қўлини чўзмоқда, уларни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун биргаликда ҳаракат қилишга даъват қилмоқда. У Халифалик учун аллақачон ўз тайёргарлигини кўриб қўйган. Шундай бўлгач, эй мусулмонлар, бу йил Халифалик ағдарилиши хотирланган сўнгги йил бўлиши ва келаси йилларда инша Аллоҳ ҳар йили унинг қайта барпо бўлганини нишонлашимиз учун биз билан бирга ҳаракат қилинг.
Муҳандис Салоҳиддин Азоза
Ҳизб ут-Таҳрирнинг
марказий матбуот бўлими раиси