Абужаҳлнинг ўлдирилиши

129
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Абужаҳлнинг ўлдирилиши

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳининг “Абу Жаҳлнинг ўлдирилиши” бўлимида шундай дейди:

حدثنا علي بن حجر السعدي أخبرنا إسماعيل يعني ابن علية حدثنا سليمان التيمي حدثنا أنس بن مالك قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: “من ينظر لنا ما صنع أبو جهل؟ فانطلق ابن مسعود فوجده قد ضربه ابنا عفراء حتى برك، قال: فأخذ بلحيته فقال آنت أبو جهل؟ فقال: وهل فوق رجل قتلتموه أو قال قتله قومه؟ قال: وقال أبو مجلز: قال أبو جهل: فلو غير أكار قتلني

Али ибн Ҳажар Ас-Саъдий бизга Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадисни ривоят қилиб айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Абужаҳлга нима бўлганини ким билиб келади?” дедилар. Ибн Масъуд кетди. У Афранинг икки ўғли Абужаҳлни жароҳатлаб, чўккалатиб қўйганини кўрди. Ибн Масъуд унинг соқолидан тутиб: “Сен Абу Жаҳлмисан?” – деди. Абу Жаҳл: “Сиз ўлдирган (ёки қавми ўлдирган) кишидан устунроқ одам йўқми? Мени деҳқондан бошқаси ўлдирса яхши бўларди деди.

“Сиз ўлдирган (ёки қавми ўлдирган) кишидан устунроқ одам йўқми?”, дегани “Сиз мени ўлдиришингиздан ор қилмайман”, деганидир.

“Мени деҳқондан бошқаси ўлдиргани яхши бўларди. “أكار” деҳқондир. Араблар жанг майдонида деҳқон томонидан ўлдирилишни ўзлари учун ҳақорат санашган. Абужаҳл бу билан уни ўлдирган ансорий Афраанинг икки ўғлига ишора қилди. Улар деҳқончилик ва хурмо дарахтини етиштириш билан шуғулланар эди. Бунинг маъноси, “мени ўлдирган одам деҳқон эмас, ҳарбий бўлганида яхши бўларди, ана шунда мен учун ҳеч қандай таҳқир бўлмасди, деганидир.

Азиз биродарлар!

Биз бу энг яхши Умматга нима бўлаётганини тушунишга ҳаракат қилмоқдамиз. Абужаҳл узоқдан туриб, қора қалби ва чанг босган ақли билан гўё халққа: “Эй одамлар, мен сизларга султон бўлдим, залолатингиздан кейин бутларингизни синдириб, менга сиғининг. Чунки мен ҳар доим ҳам кўринавермайман. Шунинг учун, мени кўргунингизгача, минбарда сабр билан кутинг. Фарзандларингизни нонсиз, хотинларингизни эрсиз қолдириб, менга эргашинг ва Аллоҳнинг бу неъматига шукр қилинг. У мени тарих ёзишга юборди. Менсиз тарих ёзилмайди”, дея насиҳат қилаяпти-ю, халқ эса уни маъқуллаб, олқишлаётгандек.

Эй мусулмонлар!

Жоҳилият такрорланадиган бир ҳолат бўлиб, у маълум бир даврга ёки Абу Жаҳлга боғлиқ эмас. Аллоҳ Таолонинг йўлидан оғиб, Аллоҳ Таоло инсонларни яратган табиатга зид ҳаёт кечираётган ҳар қандай қавм жоҳилият қавми саналади.

Бугун Уммат бошдан кечираётган бу жаҳолат Макка давридаги жаҳолат ва зулматдан ҳам баттарроқдир. У даврда араблар қизларини тириклайин кўмиш, зино қилиш, ичкилик ичиш каби ваҳшийликлар қилишига қарамай, уларнинг ўзлари маҳкам тутган ва фахрланадиган эзгу амаллари, одоб-ахлоқлари бор эди. Сахийлик, мардлик, сабр-тоқат, ёрдамсеварлик, ваъдага вафо, номус каби. Қуръони Карим бу жоҳилиятни тасвирлаб, унинг кўзга кўринган томонлари ва фасодларини баён қилди. Унда адолатсизлик, жиноят, такаббурлик, исрофгарчилик, залолат, гумон, фасод, ерни вайрон қилиш, қон тўкиш, ҳақни масхара қилиш, бошлиқларига кўр-кўрона итоат қилиш, ва нафсига эргашиш каби сифатлар баён қилинган. Қуръондаги ушбу таъриф орқали жоҳилият қавми Аллоҳга иймон келтиришни рад этадиган, хулқ-атвори Аллоҳнинг йўлидан тойган қавм эканлигини билиб оламиз. Кўчманчи Араблар қавми азалдан саводсиз қавмми ёки ҳозирги атом, электрон ва коинотни забт этиш даврида яшаётган қавм тубан бўлиб қолганми? Яъни, Қуръондаги бу таъриф билан биз Абу Жаҳлнинг аҳволи бизнинг мамлакатларда: Яман, Судан, Ҳиндистон, Покистон … ва бошқа барча мамлакатларда ҳамон такрорланаётганини кўряпмиз.

Эй мусулмонлар!

Абу Жаҳлни биринчи марта Афранинг икки ўғли ўлдирди. Демак, ким Абу Жаҳлни иккинчи марта ўлдирса, иккинчи жоҳилиятни ўлдирган бўлади ва жоҳилият харобалари устида адолатли давлат барпо этиб, унинг азоб-уқубатларидан Умматни қутқарган бўлади. Аллоҳдан зулмат ва жаҳолатни Ислом оламидан тезроқ олиб ташлашини ва мусулмонлар ўлкаларини Қуръони Карим билан ҳукм юритадиган битта Халифа байроғи остида бирлаштиришини сўраймиз. Аллоҳумма Амин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

11 Ражаб, 1446ҳ йил.

11 январ, 2025м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here