بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Саволга жавоб
Ливандаги янги сиёсий ўзгаришлар
Савол: «Арабий Жадид» ўз веб-сайтида 2025 йил 21 январда қуйидагиларни нашр қилди: (… Наваф Салам сешанба оқшомида республика президенти Жозеф Аун билан Баабда қасрида учрашганидан кейин қўлида қора рангли папкани кўтариб чиқди. У вазирларнинг номлари ёки вазирлик тузиш тўғрисида қандайдир лойиҳани тақдим қилган ёки қилмаганлигини очиқламади…). Маълумки: (Президентлик лавозими сиёсий келишмовчиликлар сабабли икки йил давомида бўш турганди ва ниҳоят Ливан парламенти 2025 йил 9 январда Аунни мамлакат президенти қилиб сайлади. Аун сайланганидан тўрт кун ўтиб, Наваф Саламга Ливаннинг янги ҳукуматини тузишни таклиф қилди… Ал-Жазира, 2025 йил 20 январ). Ливанда президентлик курсиси бўшаб қолганига икки йилдан кўпроқ вақт ўтиб, 2025 йил 9 январда армия қўмондони Жозеф Аунни президент этиб, 13 январда эса Наваф Саламни ҳукумат бошлиғи қилиб тайинлашга келишиб олинди. Бундай тезда амалга оширилган келишув ортида қандай жараён кечмоқда? Буларнинг барчаси нега бундай тезликда амалга ошди? Бундай суръат Ливаннинг ички ва ташқи қиёфасини ўзгартириш учун олдиндан тайёрлаб келинаётган бирон иш борлигини англатадими ёки у минтақада, кўпинча юз бериб келаётганидек, одатий ўзгаришми?
Жавоб: Юқоридаги саволларга аниқ жавоб бериш учун қуйидагиларни кўриб чиқамиз:
Биринчидан: Ливандаги тез суръатларда содир бўлган бундай ўзгаришга олиб келган нарса минтақа ва оламдаги улкан сиёсий жараёнлар бўлиб, бунинг сўнггида Аун Ливан президенти этиб сайланди ва Наваф Саламга бош вазирликни таклиф қилди. Бунга янада ойдинлик киритиш учун қуйидагиларга тўхталамиз:
- Яҳудий вужуди Эрон ҳизби раҳбариятига суиқасд уюштирганидан бироз ўтиб ва ўт очишни тўхтатишдан олдинроқ Ливанда президентни сайлаш ва бу мансабнинг бўш туришига барҳам бериш ҳақидаги чақириқлар пайдо бўлди. Бу чақириқлар аввалда Самир Жаъжа партияси каби Эрон ҳизбига мухолифлар томонидан янграб келаётган эди. Самир Жаъжа эса урушда Ғазони қўллаб-қувватлашни очиқ рад этиб келаётган кимсадир. Албатта бу, уруш оқибатида юзага келган вазиятдан фойдаланиб қолиш учун эди. Бу – Ливанда Америка вакили Хочштейн турнесига параллел равишда бўлиб турган Европа вакиллари билан ўзаро маслаҳатлашиш орқали бўлганди. Бу турнелар асосан ўт очишни тўхтатишга қаратилганди. Эрон ҳизби эса Ливан мухолифати томонидан янграган бу чақириқларни қоралаб келаётган эди.
- Ливанда президентни сайлаш учун кетган икки йил давомидаги 12та муваффақиятсиз мажлисдан сўнг, у ердаги турли сиёсий кучлар армия қўмондони Жозеф Аун номзодини президентликка кўрсатиш учун ўзаро келишиб олишди. Буни деярли кутилмаган ҳолат, деса бўлади. Ниҳоят Аун бу мансабнинг бўш туришига барҳам берадиган бўлди. Эрон ҳизби эса ўзларидан номзод сифатида Сулаймон Франжьени эълон қилган эди. (Ал-Алам канали, 2025 йил 7 январ). Маълумки, Франжье Эрон ва йўқ бўлган Башар режимидан иборат меҳвар-ўқнинг эркатойи бўлган. Кейинроқ у консенсусга эришиш мақсадида ўз номзодини олиб ташлашини эълон қилди.
- Эрон меҳвари тарафдорлари (унинг ҳизби ҳамда Амал ҳаракати) Жозеф Аунга овоз беришмади ва у учдан икки қисм (86 овоз)ни ололмагани сабабли сайлов барбод бўлди. У биринчи мажлис доирасида парламент фракциялари билан йиғин ўтказди ва шундан сўнг фракциялар иккинчи мажлисда унинг номзодини ёқлаб овоз беришди ва у 99 овозга эга бўлди. Жозеф Аунга айнан иккинчи мажлисда овоз беришдан мақсад – агар Эрон ҳизби ва Амал ҳаракатининг овозлари бўлмаганда, Жозеф президентликка эришолмасди, деган хулосани кўрсатиб қўйиш бўлганди. Албатта бунда «Эронга тобе кимсаларнинг нуфузи ҳамон мавжуд ва улар сайловларга таъсир қила олади», деган айрим маънолар ҳам йўқ эмас. Уларда сайловни бекор қилиш имконияти бўла туриб, бундан фойдаланмаганликлари уларнинг ортга чекинганларини англатади.
- 2025 йил 13 январ куни Ливан янги бош вазирлигига номзод қилиб Наваф Саламни таклиф этилди. У ушбу лавозимга сиёсий компромисс фигурант сифатида илгари сурилди. Чунки у Эрон ҳизби ва иттифоқчилари номзоди Нажиб Микати ҳам, Эрон ҳизби мухолифлари бўлмиш Самир Жаъжа партияси номзоди Муад Махзумий ҳам эмас. Шундай қилиб, Наваф Салам Ливан бош вазири этиб тайинланди.
- Наваф Салам номзоди Ливанда Эрон ҳизби ва у билан коалиция тузган кучлар томонидан Саъд Ҳаририйнинг 2019 йилдаги истеъфосидан кейин рад этилган эди. Ўша пайтда Эрон ҳизби уни «Қўшма Штатлар номзоди» деб атаган ва Ҳасан Диаб бош вазир қилиб тайинланган эди. Эрон ҳизби Наваф Салам номзодини ўша йилнинг ўзида, 2019 йил 4 августда Байрут порти портлатилганидан кейин яна қайта рад қилганди.
- Бу танлов Эрон ҳизбини ва Амал ҳаракатини ғазаблантиргани кўриниб турибди: (Ал-Жазира канали мухбирининг 2025 йил 13 январ кунги хабарига кўра, парламентдаги Ҳизбуллоҳ фракцияси Ливан ҳукумати раислигига биронта номзодни кўрсатмади. «Ҳизбуллоҳ фракцияси» депутатлари ҳукумат раислигига номзод кўрсатиш учун Ливан президенти билан учрашув ўтказганлари ортидан бу ҳизб депутати Муҳаммад Ҳасан Раъд афсусланиш билдириб, «баъзилар бу фракцияни йироқлатишга ва бекор қилишга ҳаракат қилмоқда», деди. У журналистларга берган интервьюсида қуйидагиларни қўшимча қилди: «Биз республика президенти билан учрашувимиз чоғида ижобий қадам ташладик, лекин узатилган қўлни кўрмадик». Унинг таъкидлашича, бу партия ватан манфаатини кўзлаб, сокинлик ва ҳикмат билан иш юритмоқда. Ҳизбуллоҳга яқин манбанинг билдиришича, ушбу ҳизб ва унинг иттифоқчиси бўлмиш парламент спикери Набиҳ Берри бошчилигидаги Амал ҳаракати ҳукумат раислигига яна Миқоти номзодини кўрсатишни қўллаб-қувватлаган. Айни манбанинг изоҳ беришича, Миқоти номзодини яна кўрсатиш Саудиянинг Ливанга юборган вакили Язид ибн Муҳаммад ибн Фаҳд Оли Фарҳон билан эришилган келишувнинг бир қисмидир. Бу келишув Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатининг ўтган пайшанбада Ауннинг президент қилиб сайланишига олиб келган). Би-Би-Си 2025 йил 13 январда парламентдаги Эрон ҳизби фракцияси бошлиғининг худди шу маънодаги сўзларини келтиради. Унга кўра, Аун номзодининг яна кўрсатилиши «Саудиянинг Ливандаги вакили билан эришилган келишувнинг бир қисми бўлиб, у Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракатининг Аунни президент этиб сайлашига олиб келди».
Иккинчидан: Ливанда ишлар шу тарзда бориб, парламент янги президентни сайлади, янги бош вазир ҳам тайинланди. Диққат билан қарасак, қуйидагиларни топамиз:
- Америка Ливандаги янги сиёсий силжишлардан тўлиқ рози эканлигини кўрамиз. Янада аниқроқ айтсак, ушбу силжишларга унинг ўзи бош-қош бўлмоқда. Президент Байден бир баёнотда: («Уни Ливан президенти этиб сайлангани билан табриклайман» деди. У сўзида давом этиб, бундай деди: «Президент Аун Ливан ва (Исроил) душманлик ҳаракатларини тўла тўхтатишни амалга ошираётган бир пайтда, шунингдек, юз минглаб кишилар ўз уйларига қайтиши ва Ливан реконструкция қилиниб, қайта тикланиши шароитида қатъиятли бошқарув юзага келишини таъминлайди. Мен президент Аунга ишонаман. Унинг айни шу даврга муносиб раҳбар эканлигига қаттиқ ишонаман. CNN Арабий, 2025 йил 9 январ). Американинг Саудиядаги малайи Муҳаммад ибн Салмон ҳам уни табриклади. (Ал-Ҳурра, 2025 йил 9 январ).
- Демак, шундай қилиб Ливандаги янги сиёсий силжишлар унинг устидаги халқаро курашга ҳеч бир алоқаси йўқ. Чунки Ливан Эрон меҳварининг бир қисми сифатида кўриладиган Мишел Аун президентлиги даврида ҳам Америка чангалида бўлиб келди. Ҳозирги президент Жозеф Аун 2017 йилда Америка малайи Мишел Аун томонидан армия қўмондони қилиб тайинланган эди. Шу маънодаки, ҳозирги президент Жозеф Аун аслида Америка малайлари «қозони»дандир. Биргина бу эмас, балки Америка 2020 йилда президентлик лавозими бўшаб қолишидан олдин ҳам, кейин ҳам Ливан армиясига ҳарбий ёрдамларни кўрсатиб келган эди. Яъни Америка армия қўмондони Жозеф Аун билан мустаҳкам алоқада бўлиб келган. Бу ҳалқадан Наваф Саламни ҳам чиқариш мумкин эмас. Чунки у ҳаётини француз ва Америка университетларида таълим олиб, дарс бериб ўтказди, халқаро муассасаларда ишлади ва охиргиси халқаро суд раиси мансабида ишлаши бўлди.
- Бу билан айтиш мумкинки, Америка бугун Ливанда ўзининг ўйин қоидаларини ўзгартирмоқда. Чунки у илгари нуфузини мустаҳкамлаш учун Эрон ва унинг меҳварига, Ливандаги Эронга тобе кучларга таяниб келарди, бугун эса тескарисини қилиб, сиёсий саҳнага янги шахсларни олиб чиқиш мақсадида айни ўша Эронга тобе кучларни майдондан четлатмоқда. Демак, Ливан Америка чангалида бўлиб келди ва ҳамон шундай бўлиб қолмоқда. Америка қиёфа ва шаклни ўзгартирмоқда холос.
- Европага тобе кучларга келсак, улар ўзларининг аланга кучи Америка алангасига нисбатан камроқ эканини яхши билади. Масалан, Франция бешлик комиссиясида иштирок этиб, 2023 йилдан, яъни Жозеф Аун номзоди президентликка Қўшма Штатлар ва Саудиянинг ҳар иккиси томонидан илгари сурилганидан буён рад этиб келди. (Арабий Жадид, 2023 йил 22 сентябр). Бироқ Франция охир-оқибат уни қабул қилишга мажбур бўлди. Бошқа томондан эса европаликлар президентни ўзларига тобе қилиш учун зарур бўлган нуфузни қўлдан бой беришмоқда. Чунки парламентдаги энг катта насроний фракция бошлиғи Самир Жаъжа номзоди кўрсатилишига Эрон ҳизби томонидан қаттиқ қаршилик фонида ҳатто президентликка номзодини қўйишга бўлган истагини ҳам билдирмади. Эрон ҳизби бундай деганди: (Самир Жаъжадан бошқа ҳар қандай исмга қарши вето қўйиш йўқ. Чунки унинг лойиҳаси Ливанни вайрон қилади. Шарқул Авсат, 2025 йил 6 январ). Эрон ҳизби Фуад Махзумий номзоди бош вазирликка кўрсатилишини ҳам рад этди. Унинг номзодини мухолиф партиялар кўрсатган эди. (RT, 2025 йил 13 январ). Шунинг учун ҳам демак, Европага тобе кучлар Ливандаги учала раҳбариятдан ҳеч қайси бирини эгаллашга қодир эмас. Шу сабабли ҳам бу мансаблар Америкага тобе кучларнинг қўлида қолаверади.
- Бироқ европаликлар Ливандаги янги сиёсий силжишларни қабул қилишмоқда. (Франция президенти Эмманюэль Макрон ўзининг (X) твиттердаги саҳифасида, Аунни Ливан президенти этиб сайлангани билан табриклади. Макроннинг фикр билдиришича, бу сайловлар «ислоҳотлар ҳамда Ливан суверенитети қайта тикланиши ва гуллаб-яшнашига йўл очади. Ал-Ҳурра, 2025 йил 10 январ). Франция президентининг бу сўзлари Европа кучларининг ҳолатини ва уларнинг Ливандан Эрон таъсири йироқлатилганидан хурсанд эканини акс эттириб турибди. Яъни бу кучлар ўз истакларининг бир қисми амалга ошганлиги билан кифояланмоқда. У истак Ливанни Эрондан йироқлатиш эди. Бу кучлар Ливанда президент мансаби бўшаб қолганидан кейин у ердаги ишларни кўриб чиқиш бўйича тузилган бешлик комиссияси таркибида бўлишнинг ўзи билан кифояланмоқда. Франция унда Америка, Миср ва Саудия ёнида туриб, Қатар эса инглизлар манфаатларини акс эттириб иштирок қилади.
Бу шуни кўрсатадики, Америка бугун Ливанда халқаро гегемон ўйинчидир. Қиёфа ва шаклларни ўзгартириб, алмаштираётган ҳам у бўлади. Европаликлар эса буларнинг қаршисида Ливандан Эрон таъсирининг кўтарилиши билангина чекланишмоқда.
Учинчидан: Ливаннинг ички ва ташқи қиёфаси ўзгариши ҳақида гапирадиган бўлсак, у қуйидаги ишларда аниқ-равшан кўринади:
- Ливаннинг ичкарисига келсак, кучли эҳтимол шуки, Эрон ҳизби қурол-аслаҳасига қарши чекловлар янада кучаяди. Шунинг учун авваллари доим Ливан раҳбарияти интервью ва баёнотларида тилга олинадиган «қаршилик ҳаракати» деган сўз янги президент интервью ва баёнотларида янграмайдиган бўлиб қолди:
а) (Ливандаги ички урушдан кейин, собиқ даврга хос бўлган анъанавий чиқишлар акси ўлароқ Ауннинг нутқида қатор аниқ-равшан мурожаатлар келди. Уларнинг энг кўзга кўрингани «давлатнинг қурол-аслаҳа борасидаги ҳуқуқини мустаҳкамлаш» зарурлигини таъкидлаши бўлди. Аун уни Ливан суверенитетини кучайтиришнинг асосий тамойили сифатида таъкидлади. Ал-Ҳурра, 2025 йил 10 январ). (Аун ўз нутқида бундай деди: Ливан давлати – такрор айтаман, Ливан давлати – келгусида Исроил босқинидан албатта халос бўлади. CNN Арабий, 2025 йил 10 январ).
б) (Наваф Салам ахборот воситаларида сиздирилган анъанавий партияларга мансаб портфеллари тақсимлаш ҳамда Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракати қўйган шартлар бўйича иш юритишга, хусусан, бу иккаласига молия вазирлигини бериш ҳақида тўхталиб ўтди ва мана буларни қўшимча қилиб, ўзининг «қайсидир гуруҳга қандайдир портфелни бериш мажбуриятини олмаганлигини, молия портфели ҳам бошқа вазирликлар каби бирор тоифанинг монополияси эмаслигини» айтди. Ва унинг ҳукумати 24 вазирдан иборат бўлишини жуда-жуда хоҳлаётганини таъкидлаб ўтди… Арабий Жадид, 2025 йил 21 январ).
- Ливаннинг ташқи қиёфасига келсак, бу жараённи яхшилаб ўрганилса, қуйидагилар кўзга ташланади:
а) Одатий ҳолга зид ўлароқ, президент ва бош вазирнинг сайланишида Эроннинг ҳеч қандай роли кўринмади, аслида бу рол Эроннинг Ливандаги ҳизби позициялари ортида мавжуд бўлса ҳам. Чунки Эрон ҳизби ўз коалициялари билан бир бўлиб, бу жараёнларни барбод қилишлари мумкин эди. Лекин бундай қилишмади. Демак, Америка бош-қош бўлиб ва инқилоб, деб атаган бу ўзгаришлар Эроннинг зимдан розилик бериши билан бўлмоқда. Чунки чиндан ҳам Эроннинг нуфузи араб минтақасидан четлатилмоқда. Америка Суриядаги ечим ваколатини Туркияга берди ва Россияни Сурия масаласини ҳал қилиш жараёнидан бутунлай чиқариб юборгани каби Эронни ҳам ундан четлатди. Демак, бу – Американинг минтақадаги янги сиёсати бўлиб, у Ливанда ҳам худди шуни амалга оширди. Бинобарин, бу фақат Байден маъмурияти сиёсати бўлиб қолмай, янги маъмуриятнинг қараши ҳам айни шунинг ўзи бўлади. Америка буни Сурия ва Ливанда чуқурлаштиришга ва Ироққа қадар ёйишга ҳаракат қилади. Американинг бу сиёсати яҳудий вужуди истагига тўлиқ мос келади. Бу сиёсат Байден маъмурияти яҳудий вужудига, уни Ливанда ўт очишни тўхтатиш келишувига ундаган пайтда берган ваъдалари жумласидан бўлиши кўпроқ эҳтимол.
б) Аниқки, Ливаннинг янги президенти Америка уни бу босқичда Ливан қиёфасида катта ўзгаришлар қилиш учун олиб келганини тушуниб турибди. (Президент Аун қасамёд қилиш чоғидаги нутқининг бошида «жаноб депутатлар мени Ливан республикаси президенти этиб сайлаш билан менга эҳтиром кўрсатдилар. У мен кўтариб юрадиган энг катта орден ва энг улкан масъулиятдир. Мен биринчи юз йилликдан кейин буюк Ливан давлатини қуриш учун биринчи президент бўлдим. Президент бўлишим коалициялар емирилиб, режимлар қулаган ва чегаралар ўзгариб кетиши мумкин бўлган Ўрта Шарқ зилзиласи эпицентрида рўй бермоқда». Индипендент Арабия, 2025 йил 11 январ). Шу манбанинг ўзига кўра, у (яъни Аун) хорижга қиладиган биринчи сафарида Саудияга йўл олмоқчи. «Ливан президенти Жозеф Аун шанба куни ўзининг хорижга қиладиган биринчи сафари Саудияга бўлишини ва бу таклифни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмондан, у билан телефон орқали сўзлашган чоғида олганини айтди».
в) Буларнинг барчасидан шу нарса ҳам аниқ кўриниб турибдики, Америка бу сафар Ливан масаласини Саудияга юклаяпти. Олдинги гал уни Эронга юклаган эди. Шунинг учун Ливан ишларида Саудиянинг роли яққолроқ кўзга ташланадиган бўлади, қайта тиклаш ишларида ҳам унинг ҳиссаси кўпроқ кузатилади. Айниқса, Эроннинг унга қарши Трамп маъмурияти жорий қиладиган янги тижорий ва молиявий босимларга бўйсуниши кутилаётган экан, демак, Саудия Ливанда Эроннинг ўрнини босувчи муқобил томон бўлиши табиийдир. Саудия сиёсий жиҳатдан ҳам, Ливанни қайта тиклашни молиялаштириш жиҳатидан ҳам, Ливан армиясини кучайтириш ва Эрон ҳизбини қуролсизлантиришни енгиллатиш учун давлатни қўллаб-қувватлаш жиҳатидан ҳам шундай муқобил томон бўлади. Бу эса Ливанни яҳудий вужуди билан алоқаларни нормаллаштириш сари судрайди. Айниқса, Америка президенти Трамп Саудиянинг яҳудий вужуди билан алоқаларни нормаллаштиришини тезлатаётган бир паллада…
Тўртинчидан: бу қўрқинчли ҳолат Ливанда ва унинг атрофида давом этиши кутилмоқда. Бу ҳолат то Аллоҳ Таоло ваъда қилинган ишни келтиргунига қадар давом этади. Ўшанда Ислом давлати, Халифалик давлати қурилиб, бу сиёсий кучларнинг барчаси Ливан ва унинг атрофидан буғдек йўқ бўлиб кетади. Улар билан бирга яҳудий вужуди ҳам худди Суриядаги Асад режими каби йўқ бўлади. Ўшанда Шом ери илгариги доимий ҳолатига қайтиб, бутун Ислом Умматининг уриб турувчи юрагига айланади. Биз ўзимиз бошимиздан кечираётган мана бу зўравон бошқарувлар тугаб, Халифалик янгидан тикланишига қатъий аминмиз, бундан хотиржаммиз.. Аҳмад Ҳузайфадан бундай деганини чиқарди: Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
«Сўнг золим–зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади». Халифалик қайси жойда тикланмасин, у Шомга албатта етиб бориб, унда қарор топади. Табароний Салама ибн Нуфайлдан шундай деганини чиқарди: Росулуллоҳ ﷺ дедилар:
«عُقْرُ دَارِ الإِسْلامِ بِالشَّامِ»
«Ислом диёрининг маркази Шомда бўлади».
Халифалик яҳудийларга қарши жанг қилиб, уларнинг Муборак Ерни босиб олган вужудини йўқ қилади ва бутун Фаластинни Дорул Исломга қайтаради… Эртанги кун эса уни кутаётганлар учун яқиндир.
Лекин Аллоҳнинг суннат-қонунияти – биз тек ўтирамизу халифаликни бизга тиклаб берадиган ва душманга қарши жанг қиладиган малоикаларни самодан туширишни тақозо қилмади. Аксинча, У Зотнинг малоикалари Роббиларига иймон келтирган рижолларга, урушда сабр-бардошли мусулмон аскарларга мадад бериш ва У Зотнинг нусрати ҳақида хушхабар бериш учун тушадилар. Бу нусрат уларнинг ҳидоятини янада зиёда қилади. Улар ўз имомлари билан кучли бўлиб, унинг ортида туриб, душманларига қарши жанг қиладилар… Ана шундан кейин биз хушхабарга ҳақли кишилар жумласидан бўламиз.
﴿نَصۡرٞ مِّنَ ٱللَّهِ وَفَتۡحٞ قَرِيبٞۗ وَبَشِّرِ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ﴾
«У Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи) фатҳдир. (Эй Муҳаммад), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» [Соф 13]
23 ражаб 1446ҳ
23 январ 2025м