Лозанна шартномаси

445
0

Лозанна шартномаси

Халифалик давлатининг қулатилишига сабаб бўлган Лозанна шартномасининг имзоланганлигига мелодий ҳисобда 98 йил бўлди. 1923 йил Иттифоқчи кучлар ва Анқара ҳукумати томонидан имзоланган Лозанна шартномаси бўйича мустамлакачи давлатлар Халифалик давлати ерларини миллатчилик, ватанчилик, тоифачилик ва мазҳабчилик асосида бўлиб ташлади.

Биринчи жаҳон уруши Европа давлатларининг улкан ғалабаси билан ниҳоясига етди. Урушда мағлубиятга учраб, энг кўп зарар кўрган давлат Халифалик давлати бўлди. Чунки у кўп ерларини қўлдан бой берди. Халифалик давлатининг йўқотишлари фақат ерлар билан чегараланиб қолмади. Уруш учун сарфланган ҳарбий харажатлар туфайли давлат иқтисоди ҳам танг аҳволга келиб қолди. Бундай аҳволдан фойдаланган инглизлар бошчилигидаги иттифоқчи кучлар Халифалик давлатини йўқ қилиш пайига тушди. Чунки Халифалик давлати бугун мағлубиятга учраган бўлса ҳам, эртага ўзини қайта тиклаб, яна оёққа туриши ва йўқотган ерларни қайтариб олиши мумкинлигини улар жуда яхши билар эди. Салибчилар ва мўғуллар босқини ортидан Мусулмонларнинг яна оёққа туриб, душманини қувиб юборгани бу ҳақиқатни тасдиқлайди.

Инглизлар фурсатни қўлдан бой бермай, мусулмонларни динларидан тамоман узоқлаштириш ва Ислом давлатини пароканда қилиб, ер юзидан супириб ташлаш режаларини амалга ошира бошди. Мақсадлари – Мусулмонларнинг оёққа туролмай заиф ҳолда қолиб кетишини кафолатлаш эди. Шунинг учун Истамбулда Халифалик давлати амалда мавжуд бўлишига қарамай, Иттифоқчи кучлар 1923 йил 24 июлда Мустафо Камол бошчилигидаги Анқара ҳукуматини давлат ўрнига қўйиб, у билан Лозанна шартномасини тузишга киришди. Бу эса Халифалик давлатига берилган охирги зарба бўлди. Чунки ундаги асосий бандлар Халифалик бошқарувига барҳам бериш асосида тузилган эди.

Бу шартнома даврида Англия ва Франциядан кўплаб расмийлар бўзчининг мокисидай Туркияга қатнаб, миллат мажлиси вакиллари билан бирма-бир учрашув ўтказди. Улар Мустафо Камол ва ҳамтавоқларига Лозанна шартномасида кўрсатилган Халифаликни бекор қилиш шарти амалга ошгандан кейин Анқара ҳукуматини қўллаб-қувватлашга ваъда беришди. Шундан сўнг Исмет Инону ва унинг дўстлари ҳукумат аъзолари билан маслаҳат қилмай туриб, Анқара ҳукумати номидан Лозаннага йўл олди ва Лозанна шаҳрида Анқара ҳукумати номидан шартнома матнларига имзо чекди. Шартнома бўйича Туркиянинг жуғрофий ҳудудлари ҳамда муайян сиёсий доираси белгилаб берилди.

Аввал бошда Лозанна шартномасинининг эркин савдо шартномасига кўра, Бўғозлар ҳукмронлиги Усмонлилар қўлидан олиниши ва Европа давлатлари бўғозлардан эркин ўтиши мумкинлиги, Чет тилида ўқитиладиган мактаблар ва озчиликларнинг ҳуқуқлари ғайримусулмонлар фойдасига ҳал қилиниши, исломий мамлакатларда миссионерлик фаолияти қонунийликка эга бўлиши ҳақидаги моддалар оммага эълон қилинди. Аммо Халифалик давлатини йўқ қилишга қаратилган “Халифалик бутунлай тугатилади”, “Халифа ва унинг оиласи четга сургун қилинади”, “Халифанинг мол-мулки мусодара қилинади”, “Давлат илмоний (шариатга асосланмаган) давлат деб эълон қилинади”, деган 4та модда сир тутилди. Чунки бунга мажлис аъзолари ҳам қарши эди. Шунинг учун бу мажлис куч билан тарқатиб юборилиб унинг ўрнига 1923 йил 2 августда ҳар бир нарсани шартсиз қабул қиладиган миллий мажлис ташкил этилди ва 1923 йил 28 августда Лозанна шартномаси тасдиқланиб, кучга киритилди.

Лозанна конференциясида қабул қилинган қарорларни амалга ошириш дарҳол бошланди. Авваламбор Халифаликни бекор қилишга қарши бўлганларнинг олдини олиш мақсадида, “Ватан хиёнати қонуни”га “Халифаликнинг бекор қилиш қарорини ўзгартирмоқчи бўлиш ёки уни танқид қилиш ватанга хиёнатдир” деган жумла қўшимча қилинди. Инглизлар тарафидан таъминланган қурол-яроғ ва нуфуз билан барча мухолифларнинг овози ўчирилди ва қарши ҳаракатлар бостирилди.

Ваниҳоят 1924 йил 3 мартда Халифалик тугатилди. Эртаси куни халифа ва унинг бутун оиласи сургун қилинди ва халифанинг барча мулклари мусодара қилинди. Шу тарзда мусулмонларнинг Ислом ва Қуръон билан алоқалари узилди. Дин давлатдан ажратилиб, шариат қонунлари бекор қилинди. 1924 йил 6 августда Британия расмийси Лорд Курзон берилган “вазифани” бажарган Туркия Буюк Миллат Мажлиси ва Исмет Инонуга мақтовлар ёғдирди.

Халифалик давлати қулатилиб, жумҳурият эълон қилингач, ўз динини маҳкам тутган Мусулмонлар дорга осилди, азон туркча айтиладиган бўлди, Мусулмонларнинг Кериман Ҳалис каби қизлари ярим яланғоч гўзаллик танловида қатнашадиган бўлди,  қашшоқлик, динсизлик авж олди. Хуллас ўша кундан бошлаб то бугунги кунгача Уммат бошидан ҳорлик аримади.

Кеча Лозаннада ҳақиқатини яшириб, Ислом ва Мусулмонларга хиёнат қилинган бўлса, бугун Женевада, Сочида, Астанада ҳақиқатни яшириб, Ислом ва Мусулмонларга хиёнат қилинмоқда. Кеча Лозанна шартномасини имзолаб қаҳрамонга айланганларнинг хиёнати очилиб, бугун хоинларга айланишди. Бугун куфр аҳли билан хиёнат битимларини имзолаб, қаҳрамон сифатида танилганларнинг хиёнати ҳам эртага ошкор бўлади. Лекин буни кўриш учун албатта ўша кунни кутишимиз шартми? Тарихга ва воқеа ҳодисаларга ибрат назари билан қараш кифоя эмасми?

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қилдилар:

لا يلدغ المؤمن من جحر مرتين

«Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди!” [Бухорий ривояти]

Қиёмуддин Шариф

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here