Капитализмда соғлиқни сақлаш асосий ҳуқуқ эмас, балки имтиёздир

18
0

Матбуот баёноти

Капитализмда соғлиқни сақлаш асосий ҳуқуқ эмас, балки имтиёздир

Кения ҳукумати мамлакатда (ижтимоий) тиббий суғуртани бошқариш учун (ижтимоий) соғлиқни сақлаш органи (SHA)ни тузди. Бу орган учта фондни бошқармоқда: асосий соғлиқни сақлаш хизматлари фонди, ижтимоий тиббий суғурта фонди ҳамда фавқулодда, сурункали ва оғир касалликлар фонди. Кениядаги тиббий ёрдам кўрсатувчи сервис провайдерлар фуқароларга тиббий хизмат кўрсатиш учун ушбу янги орган билан шартнома тузишлари мумкин.

Бу хусусда биз Ҳизб ут-Таҳрир – Кения вилояти аъзолари қуйидагиларни таъкидламоқчимиз:

SHA тизими мамлакатда соғлиқни сақлашни молиялаштириш сиёсатида бурилиш нуқтаси сифатида қаралиб, коррупция жанжаллари билан боғлиқ бўлган эски Соғлиқни сақлаш миллий фонди (NHIF)га яхшироқ алтернатив сифатида тақдим этилмоқда. Афсуски, «Safaricom», «Apeiro» ва «Konvergenz Network Solutions Ltd» компаниялари томонидан тузилган консорсиум суғурта талабларини кўриб чиқишнинг функционал тизимини ярата олмади. Шоша-пиша тузилган бу тизимнинг харажатлари, ҳар доимгидек, солиқ тўловчиларнинг зиммасига тушмоқда. Ваҳоланки, шундоқ ҳам улар шафқатсиз солиқ тизими оғирлигидан тинкалари қуриган эдилар.

Фойда капитализмда ҳар қандай молиявий сиёсат учун асосий туртки бўлганлиги сабабли, миллий тиббий суғуртадан универсал тиббий суғуртага ўтиш, шубҳасиз, оддий одамларнинг соғлигини яхшилай олмайди. Бунинг асосий сабаби фойда. Чунки капиталистик тузум фойдани жамиятдаги вазифаларнинг барчасидан устун қўйган. Бу ҳалокатли вазият глобал ҳодисага айланди. Биринчи давлат дея даъво қилинаётган Қўшма Штатлар бунга ёрқин мисол бўла олади. Чунки бу давлат даволаниш харажатлари юқори бўлган беморларни суғурта компанияси истагига ташлаб қўйган. Ўз навбатида, бу систематик зўравонлик-зулмга олиб келмоқда. АҚШнинг «UnitedHealth» суғурта компанияси ижроий директори Брайан Томпсоннинг отиб ўлдирилиши ушбу ҳақиқатга энг яқин мисол бўлади.

Биз шуни таъкидламоқчимизки, жамоат манфаатлари ва қулайликлари албатта давлат томонидан тўлиқ таъминланиши керак. Чунки бу Росулуллоҳ ﷺнинг

«الإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْؤُولٌ عَنْ رَعِيَّتِهِ»

«Имом-халифа ғамхўрдир ва ўз фуқаросидан жавобгардир», деган ҳадисларига мувофиқ, жавобгарлиги давлат зиммасига тушган масалалардир.

Шу нуқтаи назардан, Ислом соғлиқни сақлашни фуқаролар учун имтиёз эмас, давлатнинг асосий вазифаси қилиб қўйган. Бинобарин, тиббиёт тизимини ғамхўрлик билан бошқаришни давлатга фарз қилган. Соғлиқни сақлаш хизмати Халифаликнинг мусулмонлар ва ғайримусулмонлардан иборат барча фуқаролари учун бепул тақдим этилади. Бу хизмат ҳамма учун очиқ бўлиб, юқори стандартларда тақдим этилади.

 Шаъбон Муаллим

Ҳизб ут-Таҳрирнинг

Кениядаги матбуот бўлими вакили

 

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here