Матбуот баёноти
﴿وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡ﴾
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар»
Суриядаги янги маъмурият Шом тоғути қочиб кетиши ортидан татбиқ қилиш режалаштирилаётган бошқарув тизими ҳақида қайта-қайта баёнотлар бера бошлади. Аниқки, улар айтаётган бу бошқарув тизими Аллоҳ Таоло буюрган бошқарув тизими эмас. Аксинча, одамларга ўз бошқарув тизимини танлаш эркинлигини бериш даъвоси билан динни ҳаётдан ажратадиган секуляр тузумдир. Шу сабабдан маъмуриятдагилар эркинлик ва очиқ-сочиқликни талаб қилаётган аёлларнинг намойиш қилишларига рухсат бериб, бир вақтнинг ўзида, Аллоҳ Таолонинг шариатидан ҳукм олишни талаб қилаётган яқинларининг озод этилишини талаб қилувчи покиза-иффатли муслималарни ўғирлаб кетишмоқда. Қолаверса, демократик куфр тузумига амал қилган ҳолда, бошқарув тизимини танлашни ўтиш даврида одамлар ихтиёрига ҳавола қилишларини очиқ айтишмоқда.
Фақатгина тўғри бўлган нарса тўғри, ҳақ бўлган нарса ҳақдир. Биз ҳар бир мусулмонга насиҳат қилиш ҳамда маъруфга буюриб, мункардан қайтариш вазифамиздан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, ҳисоб сўраш ҳуқуқимизга таяниб, ушбу ҳақ сўзни Суриядаги янги маъмуриятга ва барча расмийларга бирма-бир йўллаймиз. Зеро, қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб бирма-бир бўлади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
﴿وَكُلُّهُمۡ ءَاتِيهِ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فَرۡدًا﴾
«Уларнинг барчаси қиёмат кунида ёлғиз ҳолда, У зотнинг ҳузурига келгувчидир» [Марям 95]
Яна бундай дейди:
﴿وَلَقَدۡ جِئۡتُمُونَا فُرَٰدَىٰ كَمَا خَلَقۡنَٰكُمۡ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَتَرَكۡتُم مَّا خَوَّلۡنَٰكُمۡ وَرَآءَ ظُهُورِكُمۡۖ وَمَا نَرَىٰ مَعَكُمۡ شُفَعَآءَكُمُ ٱلَّذِينَ زَعَمۡتُمۡ أَنَّهُمۡ فِيكُمۡ شُرَكَٰٓؤُاْۚ لَقَد تَّقَطَّعَ بَيۡنَكُمۡ وَضَلَّ عَنكُم مَّا كُنتُمۡ تَزۡعُمُونَ﴾
«Мана, (эй инсонлар) Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз келдингиз. Сизга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз. Сиз билан бирга ўзингизча Аллоҳга шерик деб гумон қилган – оқловчиларингизни ҳам кўрмаяпмиз. Ўрталарингиз (орангиз) узилиб қолибди. Ишониб юрган нарсаларингиз-бутларингиз сизлардан йўқ бўлибди!» [Анъом 94]
Шу боис ҳар бирингиз Жаббор зот олдида ёлғиз жавоб беришини эслаб, Росулуллоҳ ﷺнинг қуйидаги ҳадислари ҳақида тафаккур қилсин:
«مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا سَيُكَلِّمُهُ اللهُ لَيْسَ بَيْنَهُ وَبَيْنَهُ تُرْجُمَانٌ، فَيَنْظُرُ أَيْمَنَ مِنْهُ فَلَا يَرَى إِلَّا مَا قَدَّمَ، وَيَنْظُرُ أَشْأَمَ مِنْهُ فَلَا يَرَى إِلَّا مَا قَدَّمَ، وَيَنْظُرُ بَيْنَ يَدَيْهِ فَلَا يَرَى إِلَّا النَّارَ تِلْقَاءَ وَجْهِهِ، فَاتَّقُوا النَّارَ…»
«Парвардигорингиз ҳар бирингиз билан таржимонсиз гаплашади. Банда ўнг томонига қараса, фақатгина дунёда қилган яхшиликларини кўради, чап томонига қараса, фақатгина дунёда қилган ёмон ишларини кўради. Олдига қараса, фақат дўзахни кўради. Бас, дўзахдан сақланинглар …». Ҳар бирингиз мана шундай даҳшатли кунни эслаб, очиқ шармандалик ва зиёндан эҳтиёт бўлсин.
Билмаса билиб қўйсинки, ҳеч бир мусулмон – хоҳ ҳукмдор, хоҳ фуқаро бўлсин – бошқарув тизимини танлашга ҳаққи йўқ. Бунга Аллоҳ Таолонинг ушбу каломи далил:
﴿وَمَا كَانَ لِمُؤۡمِنٖ وَلَا مُؤۡمِنَةٍ إِذَا قَضَى ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَمۡرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ ٱلۡخِيَرَةُ مِنۡ أَمۡرِهِمۡۗ وَمَن يَعۡصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَقَدۡ ضَلَّ ضَلَٰلٗا مُّبِينٗا﴾
«Аллоҳ ва Росули бир ишни ҳукм қилган-буюрган вақтида бирон мўмин ва мўмина учун (Аллоҳни ҳукмини қўйиб) ўз ишларидан ихтиёр қилиш жоиз эмас, ким Аллоҳ ва Росулига осий бўлса, бас у очиқ йўлдан озгандан озибди» [Аҳзоб 36]
Ҳукмдор Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритиши, фуқаро Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан ҳукм олиши вожиб. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
﴿وَأَنِ ٱحۡكُم بَيۡنَهُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ وَلَا تَتَّبِعۡ أَهۡوَآءَهُمۡ وَٱحۡذَرۡهُمۡ أَن يَفۡتِنُوكَ عَنۢ بَعۡضِ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ إِلَيۡكَ﴾
«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!» [Моида 49]
Усул илмига кўра, Росулуллоҳга қилинган хитоб Умматига қилинган хитобдир.
Мусулмон ҳукмдор Аллоҳ нозил қилмаган қонунлар билан ҳукм юритиши ҳаром. Ким эътиқод қилган ҳолда Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар билан ҳукм юритса, кофир бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деган:
﴿وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡكَٰفِرُونَ﴾
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар кофирлардир»
[Моида 44]
Ким Аллоҳ нозил қилган аҳкомлардан бошқа нарсалар билан эътиқод қилмаган ҳолда ҳукм юритса, золим ва фосиқ бўлади. Аллоҳ Таоло бундай деди:
﴿وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلظَّٰلِمُونَ﴾
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир» [Моида 45]
﴿وَمَن لَّمۡ يَحۡكُم بِمَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ﴾
«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар фосиқлардир» [Моида 47]
Аллоҳ Таоло Ўзининг шариати билан ҳукм юритмаган кимсанинг имонини рад этиб, бундай деди:
﴿فَلَا وَرَبِّكَ لَا يُؤۡمِنُونَ حَتَّىٰ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيۡنَهُمۡ ثُمَّ لَا يَجِدُواْ فِيٓ أَنفُسِهِمۡ حَرَجٗا مِّمَّا قَضَيۡتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسۡلِيمٗا﴾
«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]
Аллоҳнинг шариатидан бошқа нарса билан ҳукм юритиш ва ҳукм олиш, шубҳасиз, биз куфр келтиришга буюрилган тоғутдан ҳукм сўрашдир. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтади:
﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يَزۡعُمُونَ أَنَّهُمۡ ءَامَنُواْ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُوٓاْ إِلَى ٱلطَّٰغُوتِ وَقَدۡ أُمِرُوٓاْ أَن يَكۡفُرُواْ بِهِۦۖ وَيُرِيدُ ٱلشَّيۡطَٰنُ أَن يُضِلَّهُمۡ ضَلَٰلَۢا بَعِيدٗا﴾
«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди» [Нисо 60]
Биз сизни Ислом ва мусулмонлар тўғрисида на аҳдга ва на бурчга боқадиган Америка ва унга ўхшаш давлатларни рози қилиш оқибатидан самимий тарзда огоҳлантирамиз. Шуни билингки, уларнинг куфрини қабул қилмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Сиз уларни рози қилиш билан Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ушбу каломига кўра, уларнинг нафс-ҳаволарига эргашган бўласиз:
﴿وَلَن تَرۡضَىٰ عَنكَ ٱلۡيَهُودُ وَلَا ٱلنَّصَٰرَىٰ حَتَّىٰ تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمۡۗ قُلۡ إِنَّ هُدَى ٱللَّهِ هُوَ ٱلۡهُدَىٰۗ وَلَئِنِ ٱتَّبَعۡتَ أَهۡوَآءَهُم بَعۡدَ ٱلَّذِي جَآءَكَ مِنَ ٱلۡعِلۡمِ مَا لَكَ مِنَ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٍ﴾
«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам бергувчи бўлмайди» [Бақара 120]
Шуни аниқ билингки, агар сиз Аллоҳ нозил қилган аҳкомлар ўрнига куфр қонунлари билан ҳукм юритиш орқали уларни рози қилишга уринсангиз, улар сиздан ўз манфаатлари йўлида ҳамда Ислом ва мусулмонларга, Халифаликка ва унинг учун ҳаракат қилаётганларга қарши фойдаланишади. Кейин эса сиздан аввалгиларни данак каби туфлаб ташлашгани каби сизни ҳам бир четга улоқтирадилар. Ўзингиздан олдинги Башар, Ҳусни Муборак, Қаззофий, Али Солиҳ ва Ибн Али кабиларда сиз учун ибрат бор. Уларга ўз халқлари ҳам, хўжайинлари ҳам раҳм қилмади. Бойликлари ҳам, хўжайинларини рози қилиш учун қилган ҳаракатлари ҳам уларга ҳеч қандай фойда келтирмади. Охиратларини ҳисобга олмаган бу кимсалар бу дунёда ҳам, охиратда ҳам ютқаздилар. Эй ақл эгалари, ибрат олинг!
Кичик этник гуруҳлар ҳуқуқини ёки аёллар ҳуқуқларини баҳона қилмасинлар. Чунки Ислом уларга берган ҳуқуқларни ҳеч ким бера олмайди. Ҳеч ким мусулмонлар ҳимоя қилгани каби уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қила олмайди. Халифалик тарихи бунга энг яхши далилдир. Бунга дўстдан олдин душман гувоҳ. Дарҳақиқат, ғайримусулмонлар асрлар давомида Ислом бошқаруви остида тинч-тотув яшаб, бошқа ҳеч бир бошқарув даврида орзу ҳам қила олмайдиган ҳуқуқлардан фойдаланганлар. Зеро, Аллоҳ Таоло Ислом шариатини фақат мусулмонлар учун эмас, балки бутун инсоният учун нозил қилган. Аллоҳ Таоло айтади:
﴿إِنَّآ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ٱلۡكِتَٰبَ بِٱلۡحَقِّ لِتَحۡكُمَ بَيۡنَ ٱلنَّاسِ بِمَآ أَرَىٰكَ ٱللَّهُۚ وَلَا تَكُن لِّلۡخَآئِنِينَ خَصِيمٗا﴾
«Албатта, Биз сизга ушбу Ҳақ Китобни (Қуръонни) одамлар ўртасида Аллоҳ кўрсатган йўл билан ҳукм юритишингиз учун нозил қилдик. Сиз хоинларни ҳимоя қилгувчи бўлманг» [Нисо 105]
Мусулмонлар Набий ﷺ замонидан бошлаб то Усмоний Халифалик замонига қадар Ислом бошқаруви тарихи давомида шу йўлдан юрдилар. Натижада, мусулмон бўлмаганлар тинч-тотув яшаб, мусулмонлардан рози бўлдилар. Бас, Ғарб кўрсатмаларига амал қилманг, акс ҳолда, зиён кўрганлардан бўлиб қоласиз. Уларга итоат қилган ҳукмдорларда сизлар учун ибрат бор…
﴿إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَذِكۡرَىٰ لِمَن كَانَ لَهُۥ قَلۡبٌ أَوۡ أَلۡقَى ٱلسَّمۡعَ وَهُوَ شَهِيدٞ﴾
«Албатта бунда (огоҳ) қалб эгаси бўлган ёки ўзи ҳозир бўлган холда (яъни сидқидилдан) қулоқ тутган киши учун эслатма-ибратлар бор» [Қоф 37]
Аллоҳим, биз етказдик, Аллоҳим Ўзинг гувоҳ бўл.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий
матбуот бўлими