Трампнинг янги ҳудудларни аннексия қилиш ҳақидаги баёноти ўрмон қонунидан далолат беради

11
0

Трампнинг янги ҳудудларни аннексия қилиш ҳақидаги баёноти ўрмон қонунидан далолат беради

20 январ куни такрор АҚШ президенти сифатида қасамёд қиладиган Доналд Трамп бир неча мамлакат ҳудудини АҚШга қўшилиши ҳақида шов-шувли баёнотлар берди. Масалан, у Канадага эллик биринчи штат сифатида АҚШга қўшилишни таклиф қилди ва Даниядан Гренландияни сотишни талаб қилди. Унинг айтишича, у Панама ҳукумати билан ҳам Панама канали тақдири ҳақида гаплашмоқда.

Трамп 6 январ куни ўзининг “Truth” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида кўплаб канадаликлар АҚШга 51 штат сифатида қўшилиш истагида эканлигини ва у лавозимга киришиши биланоқ Канада импортига 25 фоизлик бож жорий этишини маълум қилди.

Трамп бундан аввал Гренландияга эгалик қилиш АҚШ учун “ҳаво каби зарур” эканини айтган эди. “Мен бир нарсани айтмоқчиман, улар иқтисодий хавфсизлигимиз учун бизга керак. Мен бундай [ҳарбий ҳаракат қилмаслик] масъулиятини зиммамга ола олмайман. Балки нималардир қилишимизга тўғри керак”, – деди Трамп матбуот анжуманида.

Трамп Панама каналини назорат қилиш ҳақида ҳам баёнот берди. Панаманинг “бемаъни” юқори тарифлар жорий қилганини айтган Трамп, уни АҚШ назоратига қайтаришни талаб қилиш билан таҳдид қилди.

Изоҳ:

Маълумки, АҚШ Америка қитъасида ўзининг мустамлакачилик жараёнини 1789 йилда бошлаган. 1833 йилда у Никарагуага, 1835 йилда Перу ва Мексикага уруш очди. 1848 йилда Мексикадан Техас, Калифорния ва Ню-Мексикони тортиб олди. Иккинчи марта 1857 йилда Никарагуага қарши, 1855 йилда эса Уругвай ва Панама каналига қарши урушга кирди. Ундан кейин 1873 йилда Колумбияга, 1898 йилда Кубага қарши уруш олиб бориб, Кубадан Гуантанамони тортиб олди. Бугун бу ерда юзлаб мусулмон маҳбуслар тарихда кузатилмаган шафқатсиз шароитларда сақланмоқда. 1907 йилда АҚШ Гондурасга бостириб кириб, унинг олтита шаҳрини эгаллаб олди. 1914 йилда Гаитига ҳаводан қўшин ташлаб, Марказий банкнинг барча маблағларини ўғирлаб кетди. Американинг бундай ишлари Ироқ ва Афғонистонда Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳам давом этди. У ваҳшийликда инглиз аждодларидан қолишмади.

Трамп бошчилигидаги Америка бугунги кунда ўша ўрмон қонунини давом эттиришни кўзламоқда. Унинг фикрича, ҳақиқат кучлилар қўлида! У ўзини энг кучли деб ҳисоблаб, хоҳлаганимни қиламан, хоҳлаганимни бошқаларга мажбурлайман” деб ўйламоқда. АҚШнинг ўзида ҳам бойлар энг қудратли одамлар саналиб, қонунларни ўзларига мослаб чиқаришади.

Трампнинг бизнесга асосланган фикрлаши аввалги президентлик даврида ҳам яққол намоён бўлган эди. У шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ҳарбий, сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳалардаги келишувларни бузишга киришди. Ҳақиқатда эса,  келишувларнинг тузилиши ва имзоланишида Америка асосий ролни ўйнаган эди. Канада ва Мексика билан қайта тузилган “NAFTA” (Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди) келишуви, Россия билан тузилган ўрта масофага учувчи ракеталарни чеклаш келишуви, Эрон билан тузилган ядровий дастур бўйича келишув ва иқлим ўзгариши бўйича конвенция бунга мисол бўла олади. Америка ЮНEСКО ва Халқаро жиноий суддан ҳам чиқди. 2020 йил 21 май куни у Очиқ осмон тўғрисидаги келишувдан ҳам чиқишни режалаштираётганини эълон қилди. Буларнинг барчаси дунё давлатларининг АҚШга нисбатан ғазабини оширмоқда ва унинг келишувларга амал қилишига бўлган халқаро ишончга путур етказмоқда.

Америка Европага босим ўтказиш учун НАТОга аъзо давлатлар ўз олдидаги мажбуриятларини бажаришини, яъни улар ўз хавфсизликлари учун ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини тўлашини талаб қилган эди. Ҳозирда Трамп бу кўрсаткични 5 фоизга оширишни талаб қилмоқда. НАТО маълумотларига кўра, алянсга аъзо 32 давлатнинг ҳеч бири ҳозирда ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини мудофаага сарфламайди. Масалан, хавфсизликка энг кўп маблағ сарфлаётган Полшанинг улуши 4,12 фоизни ташкил этади. АҚШ улуши ҳам 3,38 фоизни ташкил қилади. Трамп бундай ташаббус орқали Европа маблағларини Америка қурол ишлаб чиқаришига йўналтирмоқчи эканлигига шубҳа йўқ. Айниқса, Украина уруши сабабли НАТОнинг аҳамиятини оширишга эришган бир пайтда бундай қадам АҚШ учун ўта муҳим. НАТОнинг янги бош котиби ҳам шу ҳақида баёнот бериб, 2 фоизлик тўлов етарли эмаслигини таъкидлади.

Хулоса қилиб айтганда, Америка капиталистик мафкура учун дунёда, хусусан Ғарбда ҳсобсиз пуллар сарфлади, аммо ҳозир Американинг даври ниҳоясига етди. Унинг ўзи қутқарув ва ёрдамга муҳтож бўлиб қолди. Бу эса Американинг халқаро позициядаги мавқеи ва унинг қудратига бўлган ишончга путур етганини кўрсатади. Унинг сиёсати “ҳақоратлансанг ҳам, яшаш учун менга бўйсун” деган шиорга асосланган!

Демак, дунё нажотга муҳтож. Социализм дунёни капитализм зулмидан қутқара олмади. Шундай экан, ягона қутқарувчи куч Исломдир. Аллоҳ Таолонинг дини асрлар давомида инсониятни турли зулмлардан сақлаб келди. Ҳа, Ислом фақат давлат шаклидагина бундай кучга эга бўлади. Бунинг учун адолатли Ислом тузумини татбиқ қиладиган ва бутун дунёга Ислом рисолатини етказадиган Пайғамбарлик Минҳожи асосидаги Рошид халифалик давлатини тиклаш зарурдир.

 Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here