Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қил

35
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қил

Азиз мухлислар, “Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

أورد البخاريُّ رحمه الله في صحيحه، عَنْ أبي مسعودٍ الأنصاريّ رضي الله عنه عن النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ مِمَّا أَدْرَكَ النَّاسُ مِنْ كَلَامِ النُّبُوَّةِ الْأُولَى إِذَا لَمْ تستح فَاصْنَعْ مَا شِئْتَ

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Саҳиҳул Бухорий” китобида Абу Масъуд ал-Ансорийдан шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта одамлар идрок қилган илк нубувват сўзларидан бири «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаганингни қилавер», деган гапдир”, дедилар.

Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ Фатҳул-Борий асарида шундай дейди: “Дарҳақиқат, одамлар илк нубувват каломидан етишган ҳикматлардан бири ҳақида, аниқроғи, Исломгача бўлган даврдаги одамлар нубувват сўзларидан идрок қилган нарса ҳақида сўз бормоқда. “Одамлар идрок қилган нарса”, дегани “одамларга етиб келган нарса”, деган маънода келмоқда.

Хоҳлаганингни қил”. Ал-Хаттобий айтади: “Ҳадисдаги “қил деган буйруқ сўзининг ҳикмати бор. Бу инсонни ёмонлик қилишдан тўхтатадиган ҳаёдир. Шунинг учун агар уни тарк этса, табиий равишда ҳар қандай ёмонликка буюрилган одамга ўхшаб қолади”.

Нававий айтади: “Ҳадисдаги буйруқ мубоҳ маъносида келган. Аниқроқ айтадиган бўлсак, агар бирор ишни қилмоқчи бўлсангиз ва у Аллоҳдан ҳам, одамлардан ҳам ҳаё қилинмайдиган иш бўлса, уни қилиш ёки қилмасликда ихтиёрлисиз. Исломнинг қараши шу. Бунинг сабаби шундаки, инсон буюрилган нарсани қилади ва таклиф қилинган нарсани тарк этишдан ҳаё қилади. Ҳаромдан тийилади, макруҳни қилишдан ҳаё қилади. Рухсатга (мубоҳ)га келсак, уни қилишдан ҳаё қилиш жоиздир. Шунингдек, ким ҳаёни тарк этса, у хавфли экани айтилмоқда. Бунинг маъноси, агар сендан ҳаё кетса, хоҳлаганингни қилавер, бироқ, албатта, қилган ишларинг учун Аллоҳ сени жазолайди, деганидир. Бу эса ҳаёнинг муҳимлигини кўрсатади. Яъни, ҳаёсиз одам хоҳлаганини қилади, деган маънони ифода қилади.

Азиз биродарлар!

Бугунги кунда ҳаё мусулмон ҳукмдорларнинг деярли парвосига келмай қўйди. Шунинг учун улар ўз халқига азоб-уқубатларни раво кўришмоқда. Бири Сурияда, иккинчиси Ливияда, учинчиси Яманда, тўртинчиси Мисрда, бешинчиси Ҳижозда ва ҳоказо мусулмонларга зулм қилмоқда. Бутун Исломий ўлкалар бўйлаб ҳаёсиз ҳукмдорларга дуч келасиз. Уларнинг ҳаёсизлиги, такаббурлиги ҳатто мамлакатларни ўз номи билан аташ даражасига етди. Ҳижоз адашган ҳукмдорлар номи билан Саудия Арабистони деб аталади. Иордания эса у ердаги адашган ҳукмдорлар назарда тутилиб, Ҳошимийлар қироллиги деб аталадиган бўлди. Ҳукмдорлар жиноят қилишда ҳадларидан ошиб кетди. Номусларни оёқ ости қилишди, кексаю ёшни, аёллару болаларни ўлдиришди. Халқларга зулм қилиш учун армияни ишга солишди. Ҳатто мусулмонларни ўлдириш ҳукмдорлар тарафидан бошланди. Буларнинг барчаси уят-ҳаёнинг йўқлиги сабабли содир бўлмоқда. Чунки ҳаё бўлмаса, жиноятчини жиноят қилишдан ҳеч нарса тўхтата олмайди. Бундай пайтда ҳақиқат соҳиблари ҳақиқатни куч билан исботлашлари зарур бўлади. Агар халқ ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилиб ҳокимиятни қайтариб олмоқчи бўлса, уни бундан тўсиб қоладиган куч йўқ. Мусулмон халқлар ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва давлатлари қайта тикланишини хоҳлаб, ҳаракатга кела бошлади. Ҳаёсиз жиноятчилар бирин-кетин йиқилаяпти. Биз одамларни Ислом йўли билан олдинга силжишга чақирамиз. Ҳаёсизлардан яхшилик кутмасликни маслаҳат берамиз. Чунки ҳаёсиздан умид йўқ. Агар заифлар Аллоҳнинг динини қўллаб-қувватлаб, У Зотнинг амрига итоат қилсалар Аллоҳ уларнинг ҳимоячиси бўлади.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

09 Жуммадус Саани, 1446ҳ йил.

11 Декабрь,                 2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here