Жапаров “уламолар” билан Дин ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

116
0

Жапаров “уламолар” билан Дин ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилди.

Қирғизистон президенти Садир Жапаров 8 ноябрь куни диний раҳнамолар билан “Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасини муҳокама қилди. Унда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган ҳужжатга қўшимча моддалар таклиф қилинди ва айрим аниқликлар киритилди.

Жапаров ўз нутқида одамларнинг “Ҳизб ут-Таҳрир”, “Яқин Инкор” каби Исломий гуруҳларга қўшилиб кетишининг олдини олувчи чора-тадбирларни кўриш кераклиги ва бунинг учун муфтиёт ва уламолар кенгашининг ролини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Президент муҳокамада билдирилган айрим таклифларни инобатга олиб, тегишли раҳбарларга лойиҳани яна бир кўздан кечириб, Жўқорғу Кенеш муҳокамасига тақдим қилиш бўйича топшириқ берди.

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси таклиф қилган ва жорий йил 30 август куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим қилинган қонун лойиҳаси 37 моддадан иборат бўлиб, унда жамоат жойларда ва давлат муассасаларида ниқоб кийишни тақиқлаш таклифи киритилган.

Лойиҳада қонунни бузган жисмоний шахслар 20 минг сом, юридик шахслар эса, 60-65 минг сом миқдорида жаримага тортилиши кўзда тутилган.

Ислом нуқтаи назардан қаралганда, муслима аёлларнинг ниқоб кийиш ҳукми айрим мужтаҳидларга кўра вожибдир. Шунинг учун бу модда Исломий райга зид бўлганлиги боис, мусулмонлар унга қарши чиқишлари лозим. Зеро, ҳар бир Исломий райни ҳимоя қилиш барча мусулмонларнинг бурчидир. Ижтиҳоддаги ихтилофлар эса, ички масала бўлиб, фақат мужтаҳидларнинг муҳокамаси билан чекланиши лозим.

Шунингдек, лойиҳада диний асосда партиялар ва бошқа сиёсий ташкилотлар тузиш ва уларни молиялаштириш, партияларга ном беришда ёки сайловолди ташвиқотларда диний сўзлардан фойдаланиш ҳамда депутатларнинг диний фаолият билан шуғулланишини тақиқлаш кўзда тутилган.

Диний асосда сиёсий ҳизб тузишнинг ҳукми фарзи кифоядир. Агар Уммат ичида сиёсий ҳизб бўлмаса ёки тузилган ҳизб ўз масъулиятини тўлиқ бажара олмаётган бўлса, барча мусулмонлар гуноҳкор бўлишади. Бу фарзни бажаришга ҳаракат қилганлардангина гуноҳ соқит бўлади. Аллоҳ Таоло айтади:

وَلۡتَكُن مِّنكُمۡ أُمَّةࣱ یَدۡعُونَ إِلَى ٱلۡخَیۡرِ وَیَأۡمُرُونَ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَیَنۡهَوۡنَ عَنِ ٱلۡمُنكَرِۚ وَأُو۟لَـٰۤىِٕكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ

“Ораларингиздан яхшиликка (Исломга) даъват қиладиган, ибодат-итоатга буюрадиган ва исён-гуноҳдан қайтарадиган бир жамоат бўлсин. Ана ўшалар нажот топгувчилардир”. (Оли Имрон: 104).

Бундан ташқари, булар жума хутбаларида ва интернет орқали маъруза қилаётган даъватчиларга ҳам тўсиқ қўйишни кузлашмоқда. Бу кўзланган мақсад фақат ҳокимиятга ёқадиган сўзларни гапирадиган диний шахсларни вужудга келтиришдир. Аслида Исломда мусулмонлар насронийлик ёки бошқа динлардаги каби диний шахслар ва дунёвий шахсларга бўлинмайди. Аксинча, ҳар бир мусулмон билганини етказади ва унга амал қилишга ҳаракат қилади.

Қолаверса, булар уйма-уй юриб, даъват қилишни таъқиқлаш билан уйларда ва давлат рўйхатидан ўтмаган масжид-мадрасаларда дарс қилишга, Қуръон ўрганишга тўсқинлик қилишни ҳам кўзлашмоқда.

Дарҳақиқат, ҳар бир мусулмон, хоҳ маҳаллада, хоҳ кўчада, хоҳ масжидда бўлсин, Исломни еткизишга ҳаракат қилади. Ёмонликни кўрса, уни қўли ёки тили билан тўхтатиш учун бор кучини ишга солади. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

مَن رأى منكم منكرا فليغيره بيده، فإن لم يستطع فبلسانه، فإن لم يستطع فبقلبه، وذلك أضعف الإيمان” رواه مسلم.

“Сизлардан ким мункарни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин. Агар бунга қодир бўлмаса, тили билан ўзгартирсин. Агар бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан ўзгартирсин. Бу (қалби билан ўзгартириш) имоннинг энг заифидир”.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам зиммамиздаги масъулиятни эслатиб, шундай дедилар: “Аллоҳга қасамки, албатта сиз яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарасиз, ва золимнинг қўлидан ушлаб, уни мажбуран ҳаққа бўйсундириб, ҳаққа чеклаб қўясиз. Ёки, Аллоҳ айримларингиз билан айримларингизнинг дилларига зарба беради, сўнгра уларни (Бану Исроилни) лаънатлаганидек, сизларни ҳам лаънатлайди».

Бинобарин, ҳукумат томонидан таклиф этилаётган қонун лойиҳаси Ислом дини ва қадриятларига зиддир. Шундай экан, Аллоҳ Таоло фарз қилган даъват ишларини чеклаш ва Исломий райларнинг таъқиқлашдан узоқ туриш лозим! Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

مَا مِنْ وَالٍ يَلِي رَعِيَّةً مِنْ الْمُسْلِمِينَ فَيَمُوتُ وَهُوَ غَاشٌّ لَهُمْ إِلَّا حَرَّمَ اللَّهُ عَلَيْهِ الْجَنَّةَ

“Мусулмонларга бошчилик қилиб, уларни алдаган ҳолда вафот этган ҳар бир раҳбарга Аллоҳ таоло жаннатни ҳаром қилади” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги матбуот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here