Соғлом уюшма

200
0

              Соғлом уюшма

   Уюшмаларнинг жамъий ва ҳизбийдан иборат икки турини айтиб ўтдик. Жамъий уюшманинг бузуқлигини ҳам айтдик. Қисқача айтганда, у муайян асосларга, амалларни бажариш ва сўзларни айтишга қурилади ёки фақат амалларни бажаришга ёки фақат сўзларни сўзлашга қурилади.

  Масалан, мадраса ва шифохоналар қуриш каби амалий ишлар билан шуғилланадиган  ва айни пайтда ваъз-иршод, Қуръон ўргантиш каби қавлий ишларни бажарадиган жамъиялар жуда кўп. Хатто бундан даромад орттирадиганлар ҳам бор.

   Аммо фақат амаллар асосига қуриладиган жамъиялар эса, масжид, мадраса ва шу кабиларни қуриш билан шуғилланадилар ва улар айни пайтда қавлий ишларни бажармайдилар, ваъз-иршод қилмайдилар.

  Қавлий-сўзлаш асосига қуриладиган жамъиялар ҳам бор. Улар фақат ваъз-иршод ва қавлий ишларни бажарадилар. Масалан, лекция ўқиш, конфренция уюштириш, нашра тарқатиш ва ҳоказолар уларнинг вазифаси саналади.

  Уйғонишни ҳоҳлаётган умматда бундай жамъияларнинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик керак. Негаки, юқорида айтиб ўтганимиздек, бу жамъияларнинг тинимсиз муваффақиятсизликка учраганлиги халқ орасида умидсизликни келтириб чиқаради. Бу биринчи жиҳати. Иккинчи жиҳатдан бундай жамъиялар инсонларни, жумладан улар орасидаги тирик ва серғайрат кишиларни соғлом уюшма хақийда изланишарига тўсқинлик қилади.

  Жамъиялар хақийда шуни айтамиз. Аммо Ислом оламида биричи жахон урушидан бошлаб то бугунгача келаган номига ҳизбий асосга қурилган сиёсий уюшмаларга келсак, халқ орасида буларни ҳам ривожлантирмаслик керак. Негаки буларнинг зарари ҳам жамъий уюшмаларникидан кам эмас. Айниқса, уларнинг ақлиясига ажнабийдан ёрдам сўраш ва шу каби қотил фикрлар ва чалғитилган тушунчалар ўрнашиб қолган.

  Исломий мабдаъий, ҳизбий асосга қурилган соғлом уюшма бундай хатолардан сақланиши шарт ва у юқорида қайд этилган уюшмаларнинг муваффақиятсизлигига сабаб бўлган камчиликларни такрорламаслиги зарур. Демак, бу ҳизб исломий мабдаъий асосга қурилиши зарур. Бу ҳизбда фикрат ҳизб жисмиинг жони ўрнида бўлади. Фикрат ҳизбнинг асоси ва ҳаётининг сири бўлади. Бу ҳизбнинг дастлабки хужайраси фикрат ва шу фикрат жинсидан бўлган тариқатни ўзида мужассам этган инсон бўлади. Хатто бу инсон софлик ва покликда мана шу фикрат жинсидан бўлади, равшанлик ва тўғриликда эса, худди тариқатга ўхшайди.

  Соғлом уюшма исломий мабдаий ҳизбий уюшма бўлиб, фикрат шу ҳизб жисмининг руҳи, асоси ва ҳаётининг сири бўлади, дейишимиз боиси шундаки, мабдаъ ўзидан низом келиб чиқадиган ақлий ақийдадир, бу низом шахс ва жамият ҳаётини тартибга солади ҳамда шу низомни ижро этиш кайфиятини баён қилади. Яъни, мабдаъ фикрат ва тариқатдан иборатдир. Демак, ушбу мабдаънинг ақийдаси ва бу ақийдандан келиб чиқадиган нарсалар мана шу ҳизб жисмининг руҳидир. Ислом ақийдаси ва бу ақийдадан келиб чиқадиган муолажалар, Ислом ақийдасини бутун оламга олим чиқиш, ақийдани муҳофаза қилиш кайфияти, ақийдадан келиб чиқадиган муолажаларни ижро қилиш кайфияти, уни инсонларга етказиш кайфияти фикратдир. Мана шу фикрат соғлом уюшманинг барҳаётлиги сиридир. Бу дегани фақат “Аллоҳга, малоикаларига, китобларига, пайғабарларига, охират кунига ҳамда қазо ва қадарнинг яхшиси ҳам, ёмони ҳам Аллоҳдан деб иймон келтириш” дан иборат ақийданинг олти асосигина уюшма аъзоларининг орасини боғловчи робита бўлишини англатмайди. Негаки, бутун Уммат мана шу Ислом ақийдасига эътиқод қилади. Бу ақийда Умматнинг қон-қонига сингиб кетган. Асрлар мобайнида бу ақийдага хеч қандай ўзгариш киритилмаган. Ақийданинг айрим фикрларига хиралик ёпишган. Жамъиялар ва номига ҳизбий бўлган бошқа уюшмалар ҳам шу ақийдага эътиқод қилади. Бироқ, бунинг ўзи фойда бермади ва бу уюшмалар орасини боғлайдиган робита бўлишга ярамади. Фикратдан яъни мабдаъ ақийдасидан кўзланган мақсад  мана шу ақийдани тушиниш, ақийда олиб келган муолажаларни, низомларни ва ғояларни тушиниш ҳамда ақийдани ушбу уюшма учун сақофат сифатида белгилашдир. Шунда аъзолар мана шу сақофат асосида тарбияланади. Уларнинг уюшмага аъзолик лаёқати ва масъулияти мана шу сақофатни англаб етиши ва унга бўлган ихлосига қараб белгиланади.

  Мана шунинг билан бу сақофат уюшма аъзоларининг орасини боғловчи робита бўлади. Иймон ва ихлосдан келиб чиққан робита бўлади. Шунинг учун агар бу сақофат вужудга келса ва сақофат ёритган  ғояга етиш ва ғояни амалга ошириш тариқати вужудга келса, ҳақиқатда ҳизб асоси пайдо бўлган бўлади. Амалда бу ҳизбнинг руҳи ва  ҳаётининг сири бўлади. Ҳизб аъзоларини боғловчи бирдан бир ёлғиз робита бўлади. Чунки ақийданинг асосий фикратидан қаноат хосил қилмаган хар қандай шахс – гарчи у ҳизбий бўлса ҳам –  ҳизбдан четда қолади. Тариқат аҳкомларидан бирортасига иймон келтирмаслиги бу шахсни – гарчи у ҳизб масъулларидан бўлса ҳам – алалоқибат ҳизб жисмидан узоқлашишига олиб келади. Фикрат ва тариқат ҳизбнинг асоси ва ҳаётининг сири деган сўзимизнинг маъноси мана шудир.

  Бу қоғозга ёзилган фикрий жиҳат томони, яъни бўлиши вожиб бўлган нарсанинг асоси жиҳатидан қаралган фикрдир. Аммо дастлабки хужайранинг вужудга келиши софликда шу фикрат жинсидан бўлган инсондир. Яъни, у фақат мана шу фикратга иймон келтирган, фикри ориқ-семиз аралаш фикрлар мажмуаси билан чалкашмаган инсондир. Ақийданинг  ҳам ягона  манбайи бўлиб, у ваҳийдир. Инсоннинг фикр юритиши учун ягона қоидаси бўлиши лозим.  Бу қоида ақийда ва шу ақийда олиб келган насслардир. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу инсон ақлининг вазифаси фақат шу ақийдани тушиниш ва унинг нассларини фаҳмлашдан иборатдир. У бундан бошқа хеч қандай қоидани қабул қилмайди. Фикратнинг софлиги деганда ана шуни назарда тутмоқдамиз. Яъни, фикратнинг ягона манбайи бўлиб, у ҳам бўлса ваҳийдир. Фикратда бу манбаъдан бошқаси иштирок итиши четга қоқилади. Шунингдек, бу инсон фикр юритиш учун фақат шу манбаъни асос қилади.

  Аммо инсоннинг тўғриликда тариқатга ўхшашига келсак, маълумки, тариқатни ақийда олиб келган. Тариқатни Расулуллоҳ саллоллоҳуалайҳи ва саллам Аллоҳнинг йўлида маломатчиларнинг маломатидан қўрқмай ижро этганлар.  Мана, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ўз амакисига ва қавмига жавобан айтган сўзлари: “Аллоҳга қасамки, эй амаки, агар ўнг томонимга қуёшни, чап томонимга ойни қўйиб, бу ишингни ташла десалар ҳам, асло ташламасман. Хатто Аллоҳ бу ишни зоҳир қилади ёки мен бу йўлда ўз жонимни бераман”. Ўғирлик қилган махзумиялик аёл учун шафқат сўраб келганларга айтган эдилар: “Аллоҳга қасамки, агар Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилганда, албатта унинг қўлини кесган бўлардим”. Мана тариқатдаги равшанлик ва тўғрилик. Амакилари ва унинг аёли хақийда уларга уруш эълон қилган, уларни қўрқитган “ал-Масад” сураси нозил бўлди:

  “Абу Лаҳабнинг қўллари қури қуригай (ҳалок бўлгай)! Аниқки, у қуриди – ҳалок бўлди! Мол-мулки ва касб қилиб топган нарсалари унга асқотгани йўқ. Яқинда унинг ўзи ва ўтин орқалаган, бўйнида пишиқ толадан эшилган арқон бўлган хотини ловуллаб турган алангали дўзахга киражак!”

  Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам бу оятни эълон қиладилар. Инсонлар бу оятларни ёд оладилар. Бу оятларни кўтариб, Абу Лаҳаб ва Қурайш катталарига чопадилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам эса, хеч қандай маломатчининг маломатидан тасирланмайдилар. “Амакинг хақийда, амакингнинг аёли хақийда шунақа дейсанми, ахир у қавмининг саййиди, уруғ-аймоқларининг етакчиси бўлса”, – деганларга парво қилмадилар. Чунки тариқат тўғрилик ва равшанликни талаб қилар эди.

  Агар мана шундай поклик ва тўғрилик сифатига эга инсон топилса, дастлабки хужайра вужудга келади сўнгра бу хужайра кўпайиб кетади. Чунки кўпайиб, урчиб кетиш тирик хужайранинг табиатидир. Бу кўпайиш амалиёти сўзсиз биринчи ҳалқани вужудга келтиришга олиб келади. Юқорида қайд этилганидек, хар қандай мухлис инсон қандайдир фикратга даъват қила бошлаганда албатта ўзининг сўзларини эшитадиган кишиларни топади. Унинг сўзларини эшитган ва тасдиқлаган киши хам албатта даъватга харакат қилади. Бироқ бу мухлис инсон маслахат учун дастлабки манбаъга, биринчи устозга боғланишга, ундан даъват ишларида йўл-йўриқлар олишга мажбур бўлади. Шундай қилиб, даъват қиёдати даъват ишларини бошлаб берган мана шу биринчи хужайралардан табиий равишда вужудга келади. Мана шунинг билан ҳизбий гуруҳ униб, ўсади.

  Ҳизбий гуруҳ ўсиб чиққандан кейин у шахслари орасини боғлайдиган робитага эҳтиёж сезади. Бу робита фикрат ва тариқатга ийон келтирга аъзолар орсини боғлайди. Шундай қилиб ақийда – мабдаъ ақийдаси – ҳизбий робита бўлади. Бу ақийда ҳизб фалсафаси, яъни ҳизбнинг асосий фиклари келиб чиқадиган ягона манба бўлади, ҳизб сақофатининг ягона манбаси бўлади.

  Сақофат сўзига қайтар эканман, шуни айтишни истардимки, Ислом сақофати яъни ҳизб сақофати ақийда олиб келган насслар – Қуръон ва Суннат нассларидир. Шунингдек ақийда унинг баҳс қилинишига ва фаҳмланишига сабаб бўлган нарсалар яъни араб тили ҳамда араб тили илмлари ҳам Ислом сақофати доирасига киради. Шунинг учун ҳизб сақофатининг манбайи фақат Ислом ақийдаси ва араб тили илимларидир, холос. Шу сабабли агар ҳизбий гуруҳ мана шу сақофатни олса, уни аъзолар орасини боғлайдиган робита қилиб олса, уюшмани мана шу сақофатга бўлган иймон асосига, сақофатни англаш ва унга бўлган ихлос асосига қурса, мана шу пайт ҳизбий уюшма ҳақиқатан ҳам вужудга келган ва ҳаёт майдонида юрган бўлади.

  Уюшма ҳаёт майдонида юра бошлаган пайтда у хар хил шароитларга дуч келади. Гоҳида иссиқ, гоҳида эса совуқ шамолларга рўбарў келади. Бир кун ҳаво очиқ бўлса, эртасига булут бўлади. Бу ушбу уюшманинг уч хил вазиятни бошдан кечираётганини англатади; ўзини салаб қолиш, ўзини ўстириш ва ўзи фаолият кўрсатаётган жамиятни, айниқса, ўзига қарши бўлаётган кишилар устида ишлаш ва уларни ривожлантириш.

  Аммо биринчи вазиятга келсак, бу уюшма ўстириш, аъзолари сонини кўпайтириш, ўзига муҳит яратиш ва ўз фикратига бўлган ваъйи оммни вужудга келтириш вазияти бўлиб, уюшаманинг бу вазиятдаги фаолияти кучайиш, заифлашиш ва иккиланиш ҳолатларига дуч келади. Уюшма аъзолари бу вазиятда жўшқинлик ва куч-қувват билан олдинга интилади. Бироқ, улар жамиятдаги тўсиқларга дуч келганда афсусланадилар, қаршилик қилувчиларнинг қўлига тушиб қоладилар. Бу уларни фаолиятини сусайишига олиб келади, ҳимматларига путур етказади. Шунинг учун ҳам уларнинг шароитлари бирда иссиқ бўлса, бирда совуқ бўлади.

  Аммо уларга нисбатан ҳокимиятдан ёки бошқа фикр эгалари томонидан қилинадиган хусуматга келсак, бу ҳам ўзгариб туради. Чунки, гоҳо ҳукумат уларни ҳибсга олса, гоҳида қўйиб юборади. Уларнинг тиркчилигига тўсқинлиқ қилади. Вазифаларидан бўшатиб юборади, фаолиятларини олдини тўсади. Гоҳида эса, қандайдир шароитлар сабабли ёки улар хақийда кўпроқ маълумот йиғиш учун улардан кўз юмади, уларни ўз ҳолига ташлаб қўяди. Бошқа фикрларни тарғиб қилувчилар ҳам шундай. Улар бу уюшмага қарши ғаразли ташвиқотларни уюштирадилар, уюшма хақийда ва унинг йигитлари хақийда ёлғон гап ва тўхматларни тарқатадилар. Гоҳида улар Оммавий Ахборот воситалари орқали мақтаб ҳам, қоралаб ҳам, умуман бу уюшма хақийда гапирмасликка чақирадилар. Улар бу билан ўзларини бундай уюшманинг мавжудлигини билмасликка соладилар. Гоҳида улар уйдирилган ёлғонларни бехижолат тарқатадилар. Хатто айрим исломий партиялардаги аҳвол шу даражага етдики, улардан бири китоб ёзиб, китобида айтишича, ҳизб бу босқичда намозни фарз эмас, дермиш. Китобда ёзилишича, Ҳизб ўзининг “Низомул Ислом” китобининг 17-саҳифасида; “Бу босқичда намоз фарз эмас. Чунки Аллоҳ: “Шундай кишиларки, агар биз уларга ер юзида имкон яратсак, намозни қоим қиладилар”, дейди. Модомики, бизларга ерда имконият яратилмаган экан, ҳокимият тепасига келмаган эканмиз, демак намоз ҳали фарз эмас”, дейилади.  Муаллиф шундай бўхтон тўқийди. Унинг бу бўхтонини тарқалишига китоб дўконларида “Низомул Ислом” китобининг йўқлиги ёрдам берди. Чунки бу китоб савдоси тақиқланган. Бу – ушбу уюшма устидан эсадиган гоҳида бўронли, гоҳида эса майин шамолларга бир мисолдир.

  Аммо ушбу уюшма фаолият юритадиган жамиятга келсак, бу жамиятдаги бузуқликлар, мавжуд тизим, жамиятга ҳукмрон урфи омм ва лоқайдлик сабабли жамият бу уюшмани бир бор қабул қилса, бир неча бор рад этади. Айниқса, жамиятга ҳукмрон раъйи оммга, носирийлик ва ўша пайтдаги социализмга қарши ҳужум қилган пайтда жамият бармоқларни қулоқларига тиқиб олдаи, тўнини тескари кийиб олади, кибрланиб осмонга чиқиб олади. Аммо бу уюшма Умматга нотаниш бўлган ва Уммат воқеъликдан олис деб биладиган рай ва фикрларни ўртага ташлаганда ва бу фикр ва райларнинг ҳақ эканини баён қилиб берганда жамият бу уюшмага бўлган қарашини яхши томонга ўзгартиради. Бироқ, хамон иккиланишда давом этади.

 Мана бу – уюшма ҳаёт майдонига чиққанда дуч келадиган уч хил вазиятдир. Агар уюшма мана шу омилларга қарши сабот билан туролса, албатта у куфр фикрларининг биринчи мудофаа чизиғини босиб ўтган ва қуйидаги натижаларга эришган бўлади:

Фикратининг тиниқлигин қўлга киритади; чунки унинг бошқа фикрлар билан тўқнашиши ва улар билан баҳслашиши, уларнинг бузуқлигини баён қилиши сўзсиз бу фикратнинг шаклланишига ва унинг жилваланишига олиб келади. Яъни, фикратнинг суюқ ҳолатдан қаттиқ жисм ҳолатига ўтишига олиб келади. Қуруқ хаёлий фикрлардан воқеъни кўра билиш ва шунга кўра харакат қилиш ҳолатига кўчиб ўтишга олиб келади. Чунки, шахс китобдан ўқиб шу сақофат билан сақофатланаётган пайтда унга бу сақофатнинг воқеъсини ҳис қилиш, уни ўзида шаклантириб олишга уриниш қийин бўлади. Аммо у бошқа фикрлар билан тўқнашганда эса, ўзининг фикрлари нақадар тўғри эканини ва бу фикрларнинг воқеъга мос эканини идрок этади. Масалан, у бошқа мабдаъларни, уларнинг ақийдаси бузуқлигини ва фикрлари ботиллигини ўқиган пайтда, ўзининг фикрлари бу бузуқ фикрларни парчалаб ташлашини тасаввур қила олмас эди. Бузуқ ақийда эгалари билан баҳс ва мунозарага кирган пайтда уларнинг фикрлари ўргамчак инидан хам заифроқ эканини кўради ва ўзининг фикрати нақадар ҳақ эканига яна бир бор амин бўлади.

Тариқатининг равшанлигини қўлга критади; бошқа фикр ва бошқа эътиқод эгалари билан қилинган кескин мунозаралар йигитни, уюшма аъзосини ўзи бажараётган ишларни Расулулоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратларига боғлаган ҳолда бажарадиган қилади. Натижада у қадамма-қадам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва слламнинг йўлларига эргашади. Уни топгани айни Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг топганлари бўлади. У зотнинг йўллари Макка босқичи билан Мадина босқичи орасини ажратиб берди, восита билан услуб орасидаги фарқни баён қилди. Тебранмас, равшан тариқатни тушинтирди. Муолажалардан бирининг ҳукми билан уни ижро этиш ҳукми орасини фарқлаб берди. Наслни сақлаш аҳкомлари билан наслни сақлаш аҳкомларини ижро қилиш кайфиятини баён қилувчи аҳкомлар орасини фрақлаб берди. Яна бундан бошқа фикрат аҳкомларини ижро қилиш кайфиятини баён қилувчи тариқа аҳкомларини баён қилди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам йўлларидан изма-из юриб, уюшма аъзоси шуни англаб етадики, Ислом аҳкомларини ижро этишда муайян кайфият бор. Ислом шахс иймонидан келиб чиқиб бажраверадиган васиятлар мажмуасидан иборат эмас. Давлат – аҳкомларни ижро қилувчи, тариқат аҳкомларининг энг муҳимларидандир.

  Шахсларини тайёрлаб олади: даъват юкини кўтарувчи шахс даъват йўлидаги ягона дўстини айтмаганда, бир ўзи яккаланиб қолади. Шундай пайтларда унга энг яқинлари, хатто ота-онаси, аҳли байтлари  душманлик қилади. Шундай бўлса-да, у Аллоҳнинг йўлида хеч қандай маломатчининг маломатидан қўрқмайди. У ҳаётга нимага келганини яхши тушинади. Ислом учун яшаётганини билади. У ўз сўзида ояти каримани тасдиқлайди:

“Айтинг, (эй Муҳаммад)! Албатта менинг намозим, ибодатларим, ҳаётим ва мамотим бутун оламлар парвардигори Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқ. Мен мана шунга буюрилдим ва мен мусулмонларнинг аввалгисиман”.

  Мана шундай ҳолатдаги одам ўзини Умматни бошқаришга ва уйғониш йўлида унинг қўлидан етаклашга чинакам тайёрлаб қўйган бўлади. Мана шу ҳолатдаги одам даъват юкларини кўтаришга ва ғояни амалга ошириш йўлида даъватни олиб чиқишга яроқли инсон бўлади.

  Ўз робитасини кучайтиради: албатта бу онгли ва ишчи уюшма майдонда ёлғиз қолади, унинг ишчи шахслардан бошқа хеч қандай ёрдам берувчиси бўлмайди, Исломга даъват қилаётган яна бошқа кўплаб гуруҳлар ҳам бу уюшманинг эътиқодини қилади, бироқ, шу билан бирга улар унга душманлик ҳам қиладилар, айни мана шу пайтда  бу уюшма ҳақиқий робита ҳизбий сақофат эканини англаб етади. Миллий робита, манфаат робитаси, хатто кишининг ахли оиласи орасидаги робита ҳамда тушунчалар келиб чиқмайдиган ақийда ҳам робита бўлолмаслигини, балки ҳақиқий робита фақат ақийда ва бундан келиб чиқадиган тушунчалар эканини англайди.

  Бу ҳақиқатни қалбга ўрнатиш учун шунга эътибор қаратмоқчиманки, ёлғиз ақийданинг ўзи битта уюшма аъзолари орасини боғлайдиган робита бўлишга ярамаслигини тушиниш қийин. Балки ақийда ва ундан келиб чиққан аҳкомлар, унинг устига қуриладиган фикрлар билан бирга ҳизб сақофати робита бўлади. Барчамиз “Абу Ҳанифа, Шофиий, Молик ва ибн Ҳанбал” дан иборат тўрт имомни биламиз. Уларнинг Исломга мухлис, ҳақиқий мўмин эканлигини ҳам биламиз. Улар Ислом ақийдасига сидқидилдан, аниқ иймон келтиришган. Шу билан бирга бу ақийда уларни бир гуруҳга айлантирмади. Уларга эргашувчиларни ҳам барчасини бир гуруҳ қилмади. Агар уларнинг мадрасалари ва эргашувчилари сиёсий уюшма бўлганида эди, албатта улар бир неча гуруҳ бўлар ва ораларидан қаттиқ кураш чиқар эди. Хатто уларнинг фиқҳий мадраса, фиқҳий институт  бўлишига қарамай айрим ҳолларда мазҳаблараро қаттиқ курашлар келиб чиққан.

  Шунингдек, исломий гуруҳлар орасида масала-масоиллардаги фикр келишмаслик мавжудлиги учун фикрий курашлар бўлган, бугун ҳам бўлмоқда ва бу кураш келажакда ҳам бўлади. Бу табий ишдир. Шунинг учун фикрий робитада ягона робита, ягона ғоя ҳамда аъзолар орасини боғлашга алоқадор ягона фикр ва аҳкомлар тўла бўлиши лозим. Уюшма аъзоларининг ғоялари,  юриш кайфиятини баён қиладиган аҳкомлари ва тутадиган тариқатлари бўлиши лозим. Шунда бу робита у ёки бу уюшма аъзолари орасини жамлайдиган ҳақиқий робита бўлади ва у миллатчилик, ватанпарварлик, ирқчилик каби бошқа барча робиталардан устун бўлади. Бу робита киши билан ота-онаси орасидаги, аҳли-аёли орасидаги робитадан ҳам кучли бўлади.

  Соғлом уйғониш учун харакат қиладиган соғлом уюшиш мана шу. Бу уюшманинг асоси фикрат бўлади, сақофати эса, робита бўлади. Бу уюшма ҳизбий уюшмадан мукаммал мабдаъий ҳизбга айланишга қодир бўлади. Масъулият юкларини кўтаришга қодир бўлади, ғояси йўлида сабот билан қадам ташлайди. Чунки у ўз фикратини аниқ ва тиниқ тушинган, тариқатини кўра олган, ғоясига ишонган уюшмадир. Уни ўз олдига қўйган ғоясидан хеч нарса қайтара олмайди, майда-чуйда ишлар чалғита олмайди. Ҳаёт сўқмоқлари, қаршисига чиқадиган қийинчиликлар уни ўз ғоясини, мақсадини амалга оширишдан қайтара олмайди.

Уммат орасида бу мабдаий ҳизбий уюшманинг пайдо бўлиши     

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here