Ихтилофлар кучайган Америкадаги сайлов

34
0

Ихтилофлар кучайган Америкадаги сайлов

Дунёдаги етакчилик мавқеини сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилаётган Америка Қўшма Штатларида президент сайлови бўлиб ўтди. Сайловда республикачилар номидан иштирок этган собиқ президент Доналд Трамп 6 ноябрь куни ўз ғалабасини эълон қилди. Унга сайловчилар коллегиясининг 300га яқин аъзоси овоз берди. Сайловда ғалаба қозониш учун 270 нафар вакилнинг овози етарлидир. Демократлар номидан ўз номзодини қўйган вице-президент Камала Харис эса, сайловдаги мағлубиятини тан олиб, Трампни табриклади.

Дунёдаги энг йирик капиталистик давлат бўлган Америка сиёсий тизимида рақобат фақат икки партия ўртасида бўлади. Бу партияларнинг иккаласи ҳам сайловларда капиталистик компанияларга таянади. Танловни халқ эмас, йирик капиталистик компаниялар амалга оширади. Маълумки, йирик компания эгалари Америка халқини у ёки бу номзодга овоз беришга йўналтиради. Бир қарашда ҳокимият халққа тегишлидек туюлиши мумкин, лекин аслида ҳокимият, қайси бир номзодни қўллаб-қувватлаш учун миллиардлаб доллар сарфлай оладиган йирик компанияларга тегишлидир. Ушбу сайловда ташвиқот тадбирларига сарфланган маблағ рекорд даражага – 15,9 миллиард долларга етгани ҳам буни тасдиқлайди. Таққослаш учун, Трамп ва Клинтон ўртасидаги 2016 йилги беллашувда сайловолди кампанияга 6,5 миллиард доллар сарфланган эди. Сайловда Клинтон кўпчиликнинг овозини (60 556 142) қўлга киритган бўлса-да, аммо у сайловчилар коллегиясида атиги 232та овоз олди. Халқ овозининг оз қисмини (60 116 240) қўлга киритган Трамп эса, сайловчилар коллегиясида 306 овозга эга бўлди. Бундан кўриниб турибдики, Америка сайловларида халқ эмас, сайловчилар коллегиясининг овози муҳимдир.

Америка тизими кўплаб институтлар томонидан назорат қилинади, уларнинг ҳар бири кучайиб-заифлашиб турадиган ваколатларга эга. Бунинг сабаби икки партия тузилган даврга бориб тақалади. Демократлар партияси 1828 йилда йирик қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида тузилди. Бу партия Жанубий Америка, Африка ва бошқа минтақалардан қул олиб келадиган қулдорларга таянган. Шунинг учун у арзон ишчи кучи ва экспорт товарларига кўпроқ эътибор қаратади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Америка халқаро сиёсатда етакчи мақомни қўлга киритди. Демократларни қўллаб-қувватлаган капиталистлар ишлаб чиқаришни Хитой ва Ҳиндистон каби ишчи кучи арзон бўлган мамлакатларга кўчира бошлади. Натижада демократларнинг манфаатлари ўзгариб, улар ҳокимият тепасига келган даврларда божхона тўловларини камайтириш ва маҳаллий капиталистларга солиқларни кўпайтириш йўлига ўтди. Шунингдек, демократлар технология компанияларининг эгалари билан яхши муносабатда бўлиб, ташвиқот ишлари ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишда бу компаниялардан муваффақиятли фойдаланиб келмоқда. Хусусан, ўтган сайловда коронавирус ва карантин чекловлари туфайли ушбу компанияларга яратилган қулай шарт-шароитлар уларнинг капиталини бир неча баробар ошишига олиб келди. Мисол учун, “Амазон” каби компаниянинг даромади ва унинг бозордаги қиймати жуда ошиб кетди. Ҳатто у 24 соат ичида 6 миллиард доллар даромад олиш даражасига етди.

Республикачилар партияси “демократия” деб бақиришни кўп ҳам ёқтирмайди. У кўпинча такаббурлик ва кеккайиш йўлини тутади. Республикачилар партияси 1854 йилда Америкада гўшт ва тери ишлаб чиқаришнинг жонланиши ва бу саноатда савдонинг ўсиши натижасида ташкил топган. Кейинчалик нефт ва энергетика компаниялари, йирик қурол ишлаб чиқарувчи компаниялар манфаатлари ушбу партияда бирлаша бошлади. Зеро, капиталистларнинг бу соҳадаги манфаатлари демократларникидан фарқ қилади. Республикачилар партияси йирик компаниялар учун солиқларни тушириш ва ижтимоий харажатларни камайтириш йўналишида иш олиб боради. Чунки республикачилар маҳаллий қурол ва нефт компанияларининг эгаларига таянадилар. Шунинг учун Трамп ўз бошқаруви даврида нефт магнатларини қўллаш сифатида, Американи Париж келишувидан олиб чиқди. Иш ўринлари яратиш баҳонасида корпоратив солиқларни қисқартирди. Уларнинг ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш мақсадида Европа ва Хитойдан келаётган товарларга божхона тўловларини кескин оширди. Трамп бу билан мамлакатда ўзига қарши шафқатсиз душманлар яратаётганини англамади.

Натижада, Америкадаги капиталистлар икки лагерга бўлинди: Биринчисига демократлар партиясининг вакили бўлган технология компаниялари ҳукмронлик қилмоқда. Иккинчисида эса республикачи нефт ва энергетика компаниялари устунлик қилади. Бу икки лагер яна ҳам бўлинишга тайёрланмоқда. Бошқача айтганда, АҚШ штатларидаги бўлинишларда ҳам, номзодлар ортида турган йирик компаниялар манфаатларида ҳам ушбу бўлинишларни кўриш мумкин. Бу компаниялар ўз режаларини сиёсатчилар орқали амалга оширганлиги сабабли сиёсатчилар ўртасида ҳам кескин бўлиниш юзага келди.

Шу билан бирга, Америка штатлари орасидаги тафовут ҳам кучайди. Демократлар назорати остидаги штатлар нефт компанияларига қарши қонунлар қабул қилди. Мисол учун, Калифорнияда ҳаво ифлосланишини нол даражага тушириш ва 2035 йилгача тўлиқ электр транспорт воситаларига ўтиш тўғрисида қонун қабул қилинди. Нефт компаниялари назорати остидаги Техас каби штатлар эса, “яшил” саноат корхоналарини, яъни ҳавога зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш сиёсатини амалга оширувчи корхоналарни қора рўйхатга киритди.

Энди сайлов натижаларига таъсир қилган ҳолатларга тўхталадиган бўлсак, Илон Маск каби технология соҳасидаги гигантлар бу сафар сайловда республикачиларни қўллаб-қувватлаб чиқди. Шунингдек, 1970 йилдан буён демократ номзодларни қўллаб-қувватлаб келган миллионлаб обуначиларга эга “Волт Стрит” журнали ҳам бу сайловда нейтрал позицияни эгаллади. Бунга журнал эгаси, миллиардер Жефф Безоснинг қарори асос бўлди.

Сўнгра республикачилар ва демократлар бошқаруви даврида Американинг халқаро майдондаги мавқеи пасайиб кетганлиги боис, улар буни сақлаб қолиш учун ўзгаришлар зарур, деган кайфиятни вужудга келтиришди. Масалан, Трамп президент бўлса, Украина ва Фаластиндаги урушни бир кунда тугатишини маълум қилди. Кейин улар яҳудий лоббиларининг овозларини қўлга киритишга ҳаракат қилишди. Айнан шу ҳолатлар америкаликлар кайфиятининг Трамп фойдасига ўзгаришига туртки бўлди.

Энди Трамп президентлиги даврида кутилаётган вазиятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, Трамп ўз стратегиясини “Лойиҳа 2025” асосида амалга ошириши кутилмоқда. Лойиҳа Вашингтондаги ўнгчи “Heritage Foundation” таҳлил маркази томонидан “соя ҳукуматни йўқ қилиш” номи остида ишлаб чиқилган. Текширувлардан маълум бўлишича, Трампнинг собиқ маъмуриятида ишлаган камида 140 киши мазкур лойиҳада иш олиб борган. «NPR» веб-сайтига кўра, лойиҳа режаси 920 саҳифадан иборат бўлиб, тўртта асосий омил: сиёсий кун тартиби, кадрлар, тренинглар ва 180 кунлик ҳаракатлар режасига асосланади.

Трамп маъмуриятининг собиқ расмийлари раҳбарлик қилаётган ушбу лойиҳа минглаб давлат ходимларини ишдан бўшатиш, президент ваколатларини кенгайтириш, шунингдек йирик компанияларга кенг кўламли солиқ имтиёзларини жорий этишни ўз ичига олади. Бу ҳолат, ўнгчи элиталар Американи нафақат ташқи сиёсатда, балки ички сиёсатда ҳам эркинлик йўналишига зарар етказувчи диктатурага айлантира олишидан далолатдир.

Хулоса қилиб айтганда, империяларнинг таназзулга юз тутиб қулаши одатда тўсатдан содир бўлмайди. Қулашнинг сабаблари юқоридаги ихтилофларнинг кўпайишидан аниқ кўрина бошлади. Америка аллақачон таназзулга юз тута бошлаган. Бу хом ҳаёл ёки шунчаки орзу эмас. Ҳаттоки кўплаб америкалик мутафаккирлар ҳам буни тан олишиб, Американинг таназзули ва қулаши ҳақида кўплаб китоблар ёзишди. Бироқ халқаро майдонда жаҳон етакчилиги учун АҚШ билан рақобаташадиган мафкуравий давлатнинг йўқлиги Американи ҳақиқий ҳалокатини кечиктириб турибди. Бу мафкуравий давлат яқинда Аллоҳ Таолонинг ёрдами билан барпо этиладиган Пайғамбарлик Минҳожи асосидаги иккинчи Рошид халифалик давлати бўлади.

Аллоҳ Таоло айтади:

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنصُرُوا اللهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾

Эй мўминлар, агар сизлар Аллоҳга ёрдам берсангизлар (яъни Унинг йўлида жиҳод қилсангизлар), У зот ҳам сизларга ёрдам берур ва жанг майдонида кадамларингизни собит-барқарор қилур. [47:7].

Мумтоз Мавароуннаҳрий

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here