Азон айтилганда дуо қилиш

98
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ҳадиси Шариф билан

Азон айтилганда дуо қилиш

Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

Имом ан-Нававий «Саҳиҳи Муслим»га ёзган шарҳида «Азон айтилганда дуо» бобида шундай дейди.

حدثنا علي بن عياش قال: حدثنا شعيب بن أبي حمزة عن محمد بن المنكدر عن جابر بن عبد الله أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: “من قال حين يسمع النداء اللهم رب هذه الدعوة التامة والصلاة القائمة، آت محمدا الوسيلة والفضيلة وابعثه مقاما محمودا الذي وعدته حلت له شفاعتي يوم القيامة

Али ибн Аёш бизга Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: Ким азонни эшитганидан кейин “Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммаҳ, вас-солатил қоимаҳ, аати Муҳаммаданил васийлата вал фазийлаҳ, вабъасҳу мақоман маҳмуданиллазии ваъадтаҳ”, деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлади”.

Азиз биродарлар!

Бизга Ислом неъматини берган, ибодат қилиш йўлларини кўрсатиб, савобга эга бўлиш йўлларини баён қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни эслаб, дуо қилганимиз учун бошқа дин ва шариатда учрамайдиган улуғ ажр ваъда қилган Ислом неъмати учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бу биз учун нақадар гўзал неъматдир.

Эй мусулмонлар!

Мусулмоннинг бутун умри Аллоҳни зикр қилиш билан ўтади. Унинг ҳаёти тонг отганда: “Аллоҳнинг амри билан уйғондик, сизга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин” деган дуо билан бошланади. Ҳожатхонага кирганда ҳам ёмонлик ва нопокликдан Аллоҳдан паноҳ сўрайди. Ҳожатхонадан чиққач, Аллоҳга ҳамд айтади. Агар кийим кийса, дуо қилиб, Аллоҳни зикр қилади. Уйдан чиқса Аллоҳни эслайди, машинага ўтирганда йўл дуосини ўқийди. Бозорга кирганда бозорга кириш дуосини ўқийди. Кечқурун у, кунни Аллоҳнинг амри билан кун ўтказганига дуо қилади. Мусулмон киши кунини қандай ўтказиши кераклиги ҳақида жуда кўп ҳадислар мавжуд. У Аллоҳ билан муносабатларини мустаҳкамлаган ҳолда яшайди. Бу унинг руҳи тинч ва хотиржам бўлишига учун етарли кафилдир.

Бироқ мусулмонларнинг ҳаёти Исломий шариатдан узоқлашиб кетгач, унинг ўрнини бўлар-бўлмас дунёпарастлик, жирканч манфаатпарастлик ва материализм тушунчалари эгаллади. Мусулмонлар ҳаётида қийинчилик ва бахтсизлик сезила бошлади. Аллоҳ Таолонинг:

“واذكر ربك ذكرا كثيرا

“Парвардигорингни мудом ёд қил” – деган каломи:

فاذكروني أذكركم

“Бас, Мени эслангиз, Мен ҳам сизларни эслайман” деган сўзи уммат ичида акс-садо бермай қўйди. Аксинча, умматнинг аҳволи:

ومن أعرض عن ذكري فإن له معيشة ضنكا

“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг – бахтсиз ҳаёт бўлур”, деган Аллоҳнинг оятига мос бўлиб қолди. Агар Уммат Ислом ҳукмларини тўла татбиқ этувчи Пайғамбарлик минҳожи асосида Халифалик барпо этиш ва Исломий ҳаётни қайта бошлаш учун ҳаракат қилмаса, Аллоҳ Таоло бу Уммат учун хоҳлаган ҳақиқий фаровон ҳаёт қайтиб келмайди.

Аллоҳим, мусулмонларни бирлаштириб, уларнинг бошидаги балоларни аритадиган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатининг тикланишини тезлаштиргин.

Азиз биродарлар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.

4 Робиус Сани, 1446ҳ йил.

8 октябрь,         2024м йил.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here