Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

0
87

Халқаро валюта жамғармаси Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ўз дастурлари доирасида Қирғизистон билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди. Бу ҳақда жамғарма директорининг ўринбосари Бо Ли 11 сентябрь куни Қирғизистон бош вазири Акилбек Жапаров билан учрашуви чоғида маълум қилди.

Учрашувда томонлар макроиқтисодий вазиятни, шунингдек, иқлим ўзгариши бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Жапаров ўз нутқида Қамбар-Ата-1 ГEСи ва Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши ҳақида маълумот берди.

ХВЖни ташкил қилган ва унга раҳбарлик қилаётган давлат Америкадир. Шу сабабли, Жамғарманинг капиталини молиялаштириш бўйича квота қоидаларини ҳам унинг ўзи тузган. Ушбу қоида лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарорларнинг улушини белгилаб беради. Бошқача айтганда, Жамғарма томонидан қабул қилинадиган қарорлар унга аъзо бўлган 190 давлатнинг квотасига мувофиқ амалга оширилади. АҚШ 16,51% квотага эга. Қарор эса квоталарнинг камида 85 фоиз овози билан қабул қилинади. Яъни, ҳар қандай қарорга вето қўйиш ҳуқуқини эълон қилиш учун 15% квота етарлидир. Бу қоидага биноан Америка ўз манфаатларига зид бўлган ҳар қандай лойиҳага вето қўйиш ҳуқуқига эгадир.

Шунга кўра, ХВЖ долларни ҳимоя қиладиган ва Америка иқтисодиётини орқага кетиш ёки қулашдан сақлайдиган ташкилот ҳисобланади. Шунинг учун унинг имтиёзлари асосан АҚШ таъсири остида кирган ёки энди кираётган ҳудудларга қаратилади. Шунингдек, у АҚШ манфаатларига зид ҳаракат қилаётган давлатларга кредит ва ёрдамни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилиб, босим ўтказади.

Маълумки, ХВЖ ташқаридан молиявий ташкилот бўлиб кўринса-да, унинг фаолияти сиёсий мақсадларга қаратилган. Унинг қашшоқ мамлакатларга берган қарзлари ва имтиёзлари ортида сиёсий ғаразли мақсадлар ётади. Масалан, Қирғизистондаги ХВЖ ваколатхонасининг ўтган йилги ҳисоботида ҳукумат бюджет тақчиллигини ҳисоблашда зарар кўрган давлат корхоналарини қайта молиялаштириш масаласини кўриб чиқиши кераклиги таъкидланган. Бундай “таклифлар” билан ҳокимиятга босим ўтказилади. Бу таклифларнинг энг муҳими энергетика соҳасида субсидияларни олиб ташлаш бўлди. Субсидиялар олиб ташлангач, электр энергияси нархини ошириш таклиф қилинди. Ҳозирги пайтда электр энергияси нархи йиллик инфляцияга қараб ошадиган бўлиб қолди. Тарифни ошириш энергетика соҳасини инқироздан олиб чиқмагандан сўнг давлат ушбу соҳани инвесторга беришни таклиф қилади. Агар бу режа амалга ошса, мамлакатдаги стратегик аҳамиятга эга ва энг даромадли саноат тармоғи хорижлик инвесторга, яъни мустамлакачига берилади. Агар бундай “ислоҳотлар” амалга оширилмаса, бериладиган грантлар тўхтатиб қўйилади. Масалан, ХВЖнинг маҳсули бўлган Жаҳон банки электр энергияси нархини ошириш бўйича шартлар бажарилмагани учун Қирғизистонга 96,8 миллион сом грант ажратишдан бош тортди. Мана шу тарзда, қарз олган давлат қарзларнинг фоизларини тўлаш билан бирга уларнинг талабларини ҳам бажаришга мажбур бўлади.

Хулоса қилиб айтганда, капиталистик тузум молиявий масалаларга ёки инсонларнинг ишларни бошқаришга Яратгувчи аралашмаслиги керак, деб ҳисоблайди. Ушбу мабдадан қонунлар келиб чиқади ҳамда молиявий институтлар ана шу қонунлар асосида қурилади. Натижада бойлар ва камбағаллар ўртасида биз ҳозирда гувоҳи бўлиб турган катта тафовут юзага келади. Товламачилик турли номлар остида қонунийлаштирилади.

Бинобарин, қонунчилик қачонки тўғри мабдадан келиб чиқсагина, ана шунда у инсониятни фаровон ҳаётга олиб чиқади ва иқтисодий эҳтиёжлар тўғри таъминланади. Бундай тўғри мабда фақат Исломда мавжуддир. Фақат Ислом дини билан бутун инсоният капитализм қуллигидан қутулиб, Яратганни рози қиладиган юксакликка эришади. Шундай экан, жамиятни фақат Ислом доирасида тубдан ўзгартириш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилайлик!

Мумтоз Мавароуннаҳрий

NO COMMENTS