بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Туркия Хон Юнусда тинч аҳоли ўлдирилганини қоралаб, қотилларнинг халқаро қонун олдида жавобгарликка тортилишини талаб қилди
Анадолу ахборот агентлигининг маълум қилишича, Туркия ташқи ишлар вазирлиги 2024 йил 9 июлда «Биз (Исроил)нинг Ғазодаги Хон Юнус шаҳрида фаластинликлар паноҳ топган мактабда ўнлаб бегуноҳ тинч аҳолини ўлдирганини қоралаймиз… Хон Юнусда топилган оммавий қабрлар ва ўтган тўрт кун ичида у ерда тўртта мактаб нишонга олиниши (Исроил)нинг Фаластин халқини йўқ қилишни мақсад қилганига аниқ далилдир», дея баёнот берган.
Роя: Туркия режими ўзи ҳеч нарса қилмагани ҳолда бу гапларни айтмоқда. У яҳудий вужуди билан алоқаларни узгани йўқ ва ўзи қардош халқ деб мақтаб келган Фаластин халқини қутқариш учун уруш ҳам эълон қилмади. Шунингдек, у ўзини Фаластин масаласини қабул қилгандек қилиб кўрсатиб, уни бутунлай ёрдамсиз ташлаб қўйди. Ташқи ишлар вазирлигининг бу баёноти кулгили. Бу Фаластин аҳлини қўллаб-қувватлаш учун ҳеч нарса қилмайдиган кишининг баёнотидир. Маълумки, халқаро қонун яҳудий вужудини қўллаб-қувватлаётган Американинг қўлида ва у Ғарбнинг фақат мусулмонларга ва заифсизларга қўлланадиган адолатсиз ва бузғунчи қонунидир.
Туркия режими ўзининг мусулмонлар масалаларига лоқайдлиги билан машҳур. Мана, у Сурияда мусулмонларни ёрдамсиз ташлаб қўйди ва алдади. Энди эса, уларни жиноятчи режимга топширмоқда. Шунингдек, у ўтган асрнинг тўқсонинчи йилларида Босния аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйиб, қирғинларга томошабин бўлган эди. Унинг энг кўзга кўринган иши, бугун Ғазо аҳлига инсонпарварлик ёрдамларини жўнатганидек, уларга ҳам инсонпарварлик ёрдамларини жўнатишга уринганди. Бундан ташқари, жиноятчилар ўз жиноятларини содир этиб, ўн минглаб, ҳатто юз минглаб мусулмонларни қирғин қилишганидан кейин, уларнинг суд қилинишини талаб қилиши ҳам унинг энг кўзга кўринган ишидир.
Роя газетасининг 2024 йил 17 июл чоршанба кунги 504-сонидан