Сизлар учун сузувчи пирс (порт)да ибрат бор!

557
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Сизлар учун сузувчи пирс (порт)да ибрат бор!

Қудс Арабий сайтининг The Guardian газетасига таяниб хабар беришича, Қўшма Штатларнинг Ғазо қирғоғида қурган сузувчи пирсдан воз кечгани ҳақида хабарлар бор. Пирснинг қурилиши 2024 йил апрел ойида, гуманитар ёрдам юкларини олиб келиш эса 17 майда бошланган эди. Аммо Ғазо денгизи уни ютиб юборди. Натижада, бир ҳафтадан кейин ишини тўхтатди ва уни таъмирлаш керак бўлиб қолди. 7 июнда у тахминан бир ҳафта давомида қайта ўрнатилди, кейин кучли денгиз тўлқинлари туфайли яна олиб ташланди. Бир неча кун ўтгач, қайта ўрнатилиб, 28 июнда яна олиб ташланди. Кейин яна бир неча кунга ўрнатилди. Ва ниҳоят, Жек Салливан матбуот конференциясида таъкидлаганидек, Вашингтон жума куни Ғазо сектори қирғоқларидан сузувчи пирсни бутунлай олиб ташламоқчилигини эълон қилди.

Роя: дунёдаги биринчи давлат ўзининг бутун имкониятлари ва қудрати билан оч ва мазлумларга қандайдир ёрдамларни олиб кириш учун сузувчи пирсни ўрнатишда муваффақиятсизликка учради. Аммо уларни кечаю кундуз ўлдириш учун турли қирғин қуролларини юборишни тўхтатгани йўқ. Ғазо денгизи бу пирсни қайта-қайта ютиб юборди. Бунда бошқалардан кўра кўпроқ биз мусулмонлар учун ибрат бор. Эҳтимол, бу «Америка ва Ғарбдан яхшилик умид қилманглар. Уларнинг жиноий ташаббусларига ва омадсиз ечимларига бўйсунманглар. Чунки бу ечимлар сизларнинг устингиздаги зулмни фақат кучайтиради ва сизларга фақат омадсизлик олиб келади», деб айтилган овоздир. Эҳтимол, бу бутун мусулмонларга, шу жумладан Ғазо секторидаги аҳлимизга «Сизларни улар билан ва уларга малай бўлган мусулмон ҳукмдорлар билан боғлаб турувчи барча кўприк арқонларини – истисносиз – узинглар. Сизлар Ёлғиз Аллоҳ билан боғловчи кўприк арқонларини уланглар. Чунки Аллоҳ бандалари устидан ғолиб ва ғайбни билгувчидир. Ёлғиз Аллоҳнинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушланглар. Нусрат Ёлғиз Унинг қўлидадир. У нақадар яхши Ҳожа ва нақадар яхши Мададкордир», дея таъкидламоқда.

Роя газетасининг 2024 йил 17 июл чоршанба кунги 504-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here