Ер ютсин бу капитализмни

116
0

Ер ютсин бу капитализмни

Дунёда бойлар бойиб бораётган бир пайтда глобал очлик ва қашшоқлик кундан-кунга чуқурлашиб бормоқда. Натижада дунёдаги ҳар 11 кишидан бири очликда кун кечирмоқда.

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг ижрочи директори Синди Маккейн ер юзида яшовчи ҳар бир инсонни тўйдириш учун етарли миқдорда озиқ-овқат ишлаб чиқарилаётганини, бироқ шунга қарамай, юз миллионлаган одамларнинг очликдан азият чекаётганини таъкидлади. Унга кўра, сўнгги тўрт йил ичида 40га яқин мамлакатда озиқ-овқат нархи камида 50 фоизга ошган ва кўплаб оилалар асосий озиқ-овқат маҳсулотларига эриша олмаяпти.

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури томонидан тақдим қилинган ҳисоботга кўра, дунё бўйлаб тахминан 733 миллион киши ўтган 2023 йилини очарчиликда ўтказган. БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш мавзуга оид видеомурожаатида очлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва тўйиб овқатланмаслик каби муаммолар глобал инқироз бўлиб қолаётганига ва ҳисоботлар бу ҳақиқатни яна бир бор очиб бераётганига диққат қаратди.

Изоҳ: Бугунги кунда илғор технологиялар орқали улкан ер ости ва усти бойликларини қўлга киритиш ва улардан унумли фойдаланиш тарихда мисли кўрилмаган энг юқори даражага кўтарилганига қарамай, қашшоқлар ва очликдан азият чекаётганлар сони ортиб бориши кузатилмоқда. Албатта бунинг бирдан-бир сабабчиси капитализм тузумидир. Чунки капитализм фақат ишлаб чиқаришга эътибор қаратади. (Буни юқорида айтилган Синди Маккейннинг сўзлари ҳам таъкидлаб турибди). Тақсимотни эса очкўз капиталистларнинг инсофига ташлаб қўяди. Қолаверса капиталистик тузум ҳеч бир назоратсиз бойлик кетидан қувишга тарғиб қилади ва дунё бойликларини бир ҳовуч катиталистлар қўлига ўтиб қолишига кенг йўл очиб беради. Масалан капиталистик бошқарув бутун дунёни қамраб олган ҳозирги пайтда атиги бир фоиз инсон дунё бойликларининг деярли ярмига эгалик қилади.

Халқаро молия институти маълумотларига кўра, дунё бойликларининг камбағаллардан бойларнинг қўлига ўтиши ортиб бормоқда. Форбес журналининг апрел ойида эълон қилган миллиардерлар индексига кўра, ўтган йили дунёда миллиардерлар сони яна 141 кишига кўпайган. Шунингдек, журнал 2024 йилги миллиардерлар рўйхатига Туркиядан 27 кишини киритди. Ваҳолангки, Туркияда ижтимоий ёрдам олган хонадонлар сони 4 йил ичида 52 фоизга ошиб, 4,99 миллионга етди. Ҳар 5 хонадондан бири ижтимоий ёрдам олади. Оилани қўллаб-қувватлаш дастурига кўра, 3,4 миллион хонадон чуқур қашшоқликда кун кечиради.

Бугун ер юзидаги барча одамлар дунёнинг қайси қитъасида яшаётганларидан қатъий назар адолатсизликлар, жабру ситамлар ва зулматлар қаърида яшашмоқда ва капитализмнинг аччиқ-аламларини тотишмоқда. Улар фақат кун кечириш учунгина эрталабдан кечгача тиним билмай меҳнат қилишади, миллиардлаб одамлар бир ҳовуч капиталистлар учун сафарбар қилинган.

Шубҳасизки, бундай иллатдан қутулишнинг ягона йўли, Ислом иқтисод низомини татбиқ қилиб, табиий бойликларни адолат билан тақсимлайдиган ва инсонларга инсон сифатида ғамхўрлик қиладиган Халифалик давлатини тиклашдир. Зеро, бу давлат бутун дунёни капитализмнинг очкўзлик ботқоғидан қутқариб, инсониятнинг раҳмат ва адолатга эришиш орзусини рўёбга чиқаради.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here