بسم الله الرحمن الرحيم
ХУЛҚЛАР
Гўзал ҳисобланадиган хулқлар
4
Гапни билиб гапириш, етказаётган гапини чуқур текшириб кўриш
Инсонни гапираётган гапи уни ё солиҳлар, тақводорлар, ишончли инсонлар қаторида қилиб, жаннатга лойиқ қилади ёки фосиқ-фожирлардан, хоин-тўҳматчилардан қилиб дўзахга рўпаро қилади. Шунинг учун хулқи гўзал инсон гапираётган гапини яхшилаб текшириб, аниқ билиб гапириши керак, аксинча бадхулқ бўлиб қолади, айниқса шариатдан, яъни Аллоҳни ҳукми деб гапираётганда қайси асосга таяниб айтаётганини аниқлаб олиши зарур, аксинча Аллоҳга тўхмат қилувчи, одамларни ҳаттоки ўзига ишонган яқинларини алдовчи дин бузарлардан бўлади. Буни ҳисоб жуда оғир, одамларни йўлдан оздириш инсу-жиндан бўлган лаънати шайтонларнинг иши бўлиб, асоссиз шаръий ҳукм айтганлар ҳам улар қаторида бўлиб қолиш ховфи бор, Аллоҳ сақласин.
Тўғри, вақтинчалик, арзимас мақсадига етиши мумкин, лекин оқибати аламли азобдир. Аллоҳ Таоло бундан огоҳлантирган:
وَلَا تَقُولُوا۟ لِمَا تَصِفُ أَلۡسِنَتُكُمُ ٱلۡكَذِبَ هَـٰذَا حَلَـٰلࣱ وَهَـٰذَا حَرَامࣱ لِّتَفۡتَرُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَۚ إِنَّ ٱلَّذِینَ یَفۡتَرُونَ عَلَى ٱللَّهِ ٱلۡكَذِبَ لَا یُفۡلِحُونَ () مَتَـٰعࣱ قَلِیلࣱ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِیمࣱ
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингиз васф қилган ёлғонни гапириб: «Бу ҳалол, бу ҳаром», деяверманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчилар нажот топмаслар. Озгина матоҳ ва аламли азоб бор. (Наҳл сураси, 116-117 оятлар).
Аллоҳ Таоло Ўзи(яъни шариат талаблари)га қарши гапиришни ширк билан бир қаторда ҳаром қилиб, уни нақадар оғир гуноҳ эканини шундай баён қилмоқда:
قُلۡ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّیَ ٱلۡفَوَ ٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنۡهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلۡإِثۡمَ وَٱلۡبَغۡیَ بِغَیۡرِ ٱلۡحَقِّ وَأَن تُشۡرِكُوا۟ بِٱللَّهِ مَا لَمۡ یُنَزِّلۡ بِهِۦ سُلۡطَـٰنࣰا وَأَن تَقُولُوا۟ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ
«албатта, Роббим ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган», деб айт. (Аъроф сураси, 33-Оят).
Инсон билмаган нарсасини гапиришининг қайтарилганига умумий далиллар:
وَلَا تَقۡفُ مَا لَیۡسَ لَكَ بِهِۦ عِلۡمٌۚ إِنَّ ٱلسَّمۡعَ وَٱلۡبَصَرَ وَٱلۡفُؤَادَ كُلُّ أُو۟لَـٰۤىِٕكَ كَانَ عَنۡهُ مَسۡـُٔولࣰا
Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил — ана ўшалар, масъулдирлар. (Исро сураси, 36-Оят).
مَّا یَلۡفِظُ مِن قَوۡلٍ إِلَّا لَدَیۡهِ رَقِیبٌ عَتِیدࣱ
У бирор сўз айтмас, магар ҳузурида (фаришта) ҳозиру нозир(яъни айтилган ҳар бир гап-сўзни ҳисоб-китоб қилиб турувчи фаришта кузатиб турувчидир). (Қоф сураси, 18-Оят).
Абу Ҳурайра р.а. Росулуллоҳ с.а.в.дан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
كَفَى بالمرءِ كذِبًا أن يحدِّثَ بِكُلِّ ما سمِعَ
Инсон эшитган нарсасини гапиравериши ёлғончилигига кифоя қилади(етарли далилдир). Муслим ривояти.
Ширинсўзлик:
Ширинсўзлик дунёда инсонлар ўртасидаги мусибатларни олий даража кўтариш, ўзаро душманчилик кўзқараш, гина-адоват алангасини ўчириш сабабларидан бири бўлса, Охирида эса, хойр палласини оғир қилувчи садақа, солиҳ ишлар каби амаллардан ҳисобланади, дўзаҳга парда ҳамда жаннатдан ўзига жой тайёрлаш имконидир.
Адий ибн Ҳотам ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:
«اتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ, فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَبِكَلِمَةٍ طَيِّبَةٍ»
«Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Кимки уни ҳам топа олмаса, ширин сўз билан сақлансин», деганлар. (муттафақун алайҳ).
Абу Ҳурайра ривоятида Пайғамбар с.а.в:
«وَالْكَلِمَةُ الطَّيِّبَةُ صَدَقَةٌ»
«Ширин сўз садақадир», деганлар (муттафақун алайҳ).
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в:
«إِنَّ فِي الْجَنَّةِ غُرَفَةً, يُرَى ظَاهِرُهَا مِنْ بَاطِنِهَا, وَبَاطِنُهَا مِنْ ظَاهِرِهَا, فَقَالَ أَبُو مَالِكٍ الأَشْعَرِيُّ: لِمَنْ هِيَ يَا رَسُولَ اللَّهِ, قَالَ: لِمَنْ أَطَابَ الْكَلاَمَ, وَأَطْعَمَ الطَّعَامَ, وَبَاتَ قَائِمًا وَالنَّاسُ نِيَامٌ»
«Жаннатда ташқариси ичкарисидан, ичкариси эса ташқарисидан кўриниб турадиган бир хона бор», дедилар. Шунда Абу Молик Ашъарий: «У ким учун, эй Расулуллоҳ?», деб сўради. Пайғамбар : «У сўзини ширин қилган, таом берган, одамлар ухлаб ётган пайтда кечани ибодат билан бедор ўтказган одам учундир», деб жавоб бердилар». Табароний ривояти. Уни Ҳайсамий ва Мунзирий, ҳасан, деган. Ҳоким ҳам уни ривоят қилиб, саҳиҳ, деган.