БМТ Бош котиби Гутерриш Қирғизистонга келди

2931
0

БМТ Бош котиби Гутерриш Қирғизистонга келди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш 1 июл куни расмий ташриф билан Қирғизистонга келди. Гутерришнинг Марказий Осиёга ташрифи 30 июн куни Ўзбекистондан бошланди. У Қирғизистондан кейин Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистонга ҳам боради.

Гутерриш 2 июл куни президент Садир Жапаров билан учрашувида Қирғизистоннинг чегара муаммоларини ҳал қилишдаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Унинг таъкидлашича, чегара масаласи тинч йўл билан ҳал этилгани учун Қирғизистон “тинчлик тимсоли” деган номга лойиқдир.

У ҳозирги халқаро молия тизими ислоҳга мухтож эканлигини таъкидлар экан, “бойлар учун” тузилган Бреттон-Вудс шартномасини ўзгартириш зарурлигига урғу берди. Шунингдек у Ғазо можароси Украина воқеасидан кейин бошланган бўлса-да, у ерда қурбонлар сони бир неча баробар кўплигини қўшимча қилди.

Президент Жапаров ҳам, ташқи сиёсатда Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратаётгани, Ўзбекистон билан чегара масаласи ҳал этилгани ва Тожикистон билан аниқлаштириш ишлари давом этаётганини таъкидлади.

Президент маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиевнинг сўзларига кўра, учрашувда минтақавий хавфсизлик ва Қирғизистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари дастурини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Изоҳ:

БМТ Америка манфаатларидан келиб чиқиб иш олиб борадиган ташкилот бўлиб, АҚШ бошчилигидаги капиталистик тузумнинг бузғунчиликларига ямоқ солиш билан шуғулланади. Гутерришнинг расмий ташрифидан кўзланган асосий мақсад минтақанинг Ғарб тизимига қарамлигини кучайтиришдан иборатдир. Шу боис у минтақа давлатларидаги чегара масаласининг ҳал этилишини юқори баҳоламоқда. Зеро чегараларнинг тартибга солиниши минтақанинг Россияга қарамлигини камайтириб, Американинг манфаатига хизмат қилади.

Гутерришнинг халқаро молия тизимини танқид қилишига келсак, бу жар ёқасига келиб қолган капиталистик тузумни сақлаб қолиш учун жамиятнинг ҳиссиётларини қитиқлашдан бошқа нарса эмас. Зеро, БМТнинг қўлида бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовутни камайтириш учун кўплаб имкониятлар мавжуд бўлса-да, ҳар йили расмий статистик маълумотларни тақдим этиш ва популистик чақириқлардан нарига ўтмайди. Шунингдек, Ғазо масаласида ҳам қатл қилинган аёллар ва болалар сонини санашдан бошқа иш қилгани йўқ. Ҳатто Ғазода шафқатсиз қирғинларни амалга ошираётган яҳудий ҳукуматига Американинг рухсатисиз санкция ҳам эълон қила олмайди.

  Шундай экан, БМТ Бош котиби каби қўй терисига ўраниб олган бўриларнинг популистик чақириқларига алданиб қолмаслик керак. Зеро, бундай чақириқлар фақат одамларни чалғитиш учун амалга оширилади, амалда эса фақат кофир Ғарб манфаатларини рўёбга чиқариш мақсад қилинади.

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here