بسم الله الرحمن الرحيم
Аллоҳга қарши чиқиш икки дунё хорлигидир
Иймон билан куфр, ҳақ билан ботил ўртасидаги кураш Одам а.с. яралгандан то Қиёматгача давом этади. Хозирда куфр аҳли ва уларга малайлик қилаётганларни динга қарши курашишлари янгилик эмас, кофирлар доимо Аллоҳга ва унинг оятларига карши курашиб келишган. Пайғамбарларни ёлғончига чиқариб, ҳатто уларни ўлдиришган. Оқибатда бу дунёда хор бўлишди, Охиратда эса уларга аламли азобларни Аллоҳ таоло хабар қилмоқда:
إِنَّ ٱلَّذِینَ یَكۡفُرُونَ بِـَٔایَـٰتِ ٱللَّهِ وَیَقۡتُلُونَ ٱلنَّبِیِّـۧنَ بِغَیۡرِ حَقࣲّ وَیَقۡتُلُونَ ٱلَّذِینَ یَأۡمُرُونَ بِٱلۡقِسۡطِ مِنَ ٱلنَّاسِ فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِیمٍ
Албатта, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирадиганлар, Пайғамбарларни ноҳақдан ўлдирадиганлар ва одамлардан адолатга буюрадиганларни ўлдирадиганларга аламли азобнинг башоратини бер. (Оли Имрон сураси, 21-Оят)
Меҳрибон, Раҳимли Зот инсониятга бу дунёда қандай яшашни, бахтли, фаровонли ҳаёт тирзини таълим бериш учун уларга ўрнак қилиб Ўз элчиларини юборган, лекин банда бундай неъматга нонкўрлик қилган, ҳар қачонки бир пайғамбар келса қавми уни ёлғончига чиқарган, уни ўзларига йўлбошчи қилиш ўрнига унга душманлик қилишган, бу янгилик эмас:
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ نُوحٍ ٱلۡمُرۡسَلِینَ
Нуҳ қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди. (Шуаро сураси, 105-Оят)
كَذَّبَتۡ عَادٌ ٱلۡمُرۡسَلِینَ
Од қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди. (Шуаро сураси, 123-Оят)
كَذَّبَتۡ ثَمُودُ ٱلۡمُرۡسَلِینَ
Самуд қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди. (Шуаро сураси, 141-Оят)
كَذَّبَتۡ قَوۡمُ لُوطٍ ٱلۡمُرۡسَلِینَ
Лут қавми Пайғамбарларни ёлғончи қилди. (Шуаро сураси, 160-Оят)
كَذَّبَ أَصۡحَـٰبُ لۡـَٔیۡكَةِ ٱلۡمُرۡسَلِینَ
Қалин дарахтзор эгалари Пайғамбарларни ёлғончи қилдилар. (Бу оятда зикри келаётган «қалин дарахтзор» Мадян ўлкасидир. Аллоҳ таоло Шуайб – алайҳиссалом – ни шу ерга Пайғамбар этиб юборди). (Шуаро сураси, 176-Оят).
Улар пайғамбарларни инкор қилишда, аввалида фикрий баҳслашишга уриниб кўрганлар. Табиийки, ҳақ олдида ботиллари ошкор бўлгач, маддий куч билан ҳаққа қарши бўлдилар. Ҳатто ўзларини илоҳ сезишиб, инсонларни қандай яшашларига чегаралар чизиб, ўшандан чиқмасликка мажбур қилардилар. Аммо ҳақ эгаси Аллоҳ Таоло – улар хоҳламасаларда – ҳақни ғолиб қилади:
أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِی حَاۤجَّ إِبۡرَ ٰهِـۧمَ فِی رَبِّهِۦۤ أَنۡ ءَاتَىٰهُ ٱللَّهُ ٱلۡمُلۡكَ إِذۡ قَالَ إِبۡرَ ٰهِـۧمُ رَبِّیَ ٱلَّذِی یُحۡیِۦ وَیُمِیتُ قَالَ أَنَا۠ أُحۡیِۦ وَأُمِیتُۖ قَالَ إِبۡرَ ٰهِـۧمُ فَإِنَّ ٱللَّهَ یَأۡتِی بِٱلشَّمۡسِ مِنَ ٱلۡمَشۡرِقِ فَأۡتِ بِهَا مِنَ ٱلۡمَغۡرِبِ فَبُهِتَ ٱلَّذِی كَفَرَۗ وَٱللَّهُ لَا یَهۡدِی ٱلۡقَوۡمَ ٱلظَّـٰلِمِینَ
Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан Роббиси ҳақида ҳужжат талашганни билмадингми? Иброҳим: «Менинг Роббим тирилтиради ва ўлдиради», деганда, у: «Мен тирилтираман ва ўлдираман», деди. Иброҳим: «Албатта, Аллоҳ қуёшни Машриқдан чиқаради, бас, сен уни Мағрибдан чиқаргин-чи», деди. Бас, куфр келтирган лол қолди. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоятга солмас. (Бақара сураси, 258-Оят)
هُوَ ٱلَّذِیۤ أَرۡسَلَ رَسُولَهُۥ بِٱلۡهُدَىٰ وَدِینِ ٱلۡحَقِّ لِیُظۡهِرَهُۥ عَلَى ٱلدِّینِ كُلِّهِۦ وَلَوۡ كَرِهَ ٱلۡمُشۡرِكُونَ
У зот, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан барча динлардан устун қилиш учун юборган зотдир. Гарчи мушриклар ёқтирмасалар ҳам. (Соф сураси, 9-Оят)
Бу оятларни келтиришдан мақсад ҳар қандай элга ҳақни етказувчилар, тўғри йўлни кўрсатувчилар келса уларни инкор қилиб, уларга қарши курашиш бу инсоният тариҳидаги янги иш эмаслигини эслатиш. Асосийси шуки, даъватчилар маъсум (гуноҳдан пок, хатодан сақланган) инсонлар эмаслар, лекин пайғамбарлар маъсум инсонлардир, улар фақат ҳақни гапиришган, фақат ҳақиқатга, тўғри йўлга еталашганлар. Лекин шуларни ҳам ўз қавмлари инкор қилишиб, қарши курашишган. Лекин оқибати бу дунёда хорлик, шармандалик бўлган. Аммо Охиратдаги аҳволлари бундан-да даҳшатлироқ. Масалан: Фиръавн ўз халқига жуда қаттиқ зулм килган. Бу золим, ўғил чақалоқларни, гўдакларни бир чеккадан қириб ташлашни амр қилган. Лекин Аллоҳ бу Золимни йўқ қиладиган пайғамбари Мусо а.с.ни Фиръавн саройида вояга етказишни қадар қилади, Золимни кўз ўнггида ўсиб улғаяди ва уни ҳаққа чақиради. Лекин Фиръавн у билан баҳслашишдан ожиз қолганини билганидан кейин уни жисмонан йўқ қилиш пайига тушади. Аммо оқибатта ўзи дарёда ғарқ бўлади, лекин жасадини ибрати олам учун Аллоҳ Таоло сақлаб қўйганлиги ҳаммага маълум:
فَٱلۡیَوۡمَ نُنَجِّیكَ بِبَدَنِكَ لِتَكُونَ لِمَنۡ خَلۡفَكَ ءَایَةࣰۚ وَإِنَّ كَثِیرࣰا مِّنَ ٱلنَّاسِ عَنۡ ءَایَـٰتِنَا لَغَـٰفِلُونَ
Бугун сенинг баданингни қутқарамиз. Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин. Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар. (Соғлик-саломатлик, куч-қувват, молу мулк, ҳукм, мансаб ва бошқа имкониятлар борида қиларини қилиб юрган ҳар қандай одам ҳам ўлимига кўзи етиб қолганида Аллоҳни эслайди. Лекин бунинг фойдаси йўқ. Бу ҳақиқат ўша тоифадаги кишиларга уларнинг энг кўзга кўринган вакили Фиръавн мисолида тушунтирилмоқда: Жойингни эмас. Жонингни оламиз. Бошқалар каби ўласан. Чунки сен ҳам оддий-ожиз бандасан. Аммо жасадингни қутқарамиз. Балиқлар ҳам емайди. Сувга оқиб ҳам йўқ бўлмайди. Бошқа сабаб билан ҳам йўқ бўлиб кетмайди. «Токи ўзингдан кейингиларга ибрат бўлгин». Шунчалар мулкка эга бўлсанг ҳам, қанча катта даъволар қилган бўлсанг ҳам, аскарларинг шунча кўп бўлса ҳам, барибир Аллоҳнинг азобидан қутула олмаганингни кўриб ибрат олсинлар. «Албатта, кўп одамлар Бизнинг оятларимиздан ғофилдирлар»)
(Юнус сураси, 92-Оят).
Эй давлат раҳбарлари, ҳукумат эгалари, орган ҳодимлари!
Ҳаққа қарши курашишни бас қилинглар, ҳаққа қарши чиқишинглар билан икки дунё хорлиги – аввалгиларнинг бошига етгандек – сизларга ҳам келади, Аллоҳдан қўрқинглар!
Аллоҳ берган неъматларига нонкўрлик қилманглар, ҳаққа қарши чиқиш билан оқибатинглар ёмон бўлади, аксинча, ақлингларни ишлатинглар, ҳаққа ёрдам бериб, ўзингларни икки дунё холигидан сақлаб қолинглар!
Агар баданинглардаги мия, юрак, жигар, буйрак каби бирор аъзо ишдан чиқса, “кресло”, мансаб, мол-дунё, бойлик ҳатто сизлар ишонаётган Россия, АҚШ ёки Хитой каби хўжайининглар ҳам фойда беролмайди.
Ҳаммамиз аниқ ишонамизки, эртами-кеч бир кун ҳамма ўлади. Охиратдаги холат оғирроқ, азоби қаттиқроқ!