Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишувдан кўзланган мақсад

2357
0

Қирғизистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги келишувдан кўзланган мақсад

25 июн куни “Европа Иттифоқи ва Қирғизистон ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги шартнома имзоланди. Ушбу ҳужжат 1999 йил Бишкек ва Брюссел ўртасида тузилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим ўрнини босади. Шартнома президент Садир Жапаровнинг Белгияга расмий ташрифи доирасида имзоланди.

Расмий маълумотларга кўра, мазкур шартнома тижорат ва сармоя, барқарор ривожланиш ва коммуникация, тадқиқот ва инновациялар, таълим-татбия, атроф-муҳит ва иқлим ўзгариши, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик жамияти бўйича келишувларни ўз ичига олади.

Еврокомиссия ташқи сиёсат маҳкамасининг матбуот котиби Питер Станонинг таъкидлашича, учинчи дунё давлатлари билан қандай шартнома тузилмасин, инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳимоя қилиш ҳамда фуқаролик жамияти билан ҳамкорликни ривожлантириш эътиборга олинади. Қирғизистон билан тузилган шартнома бизнес ва сармоя учун қулай шарт-шароитлар яратиш билан бир қаторда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларни ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилишни ҳам ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида Европа давлатларининг улуши 10 фоизни ташкил этади. Мамлакат экспортининг 21 фоизи эса Европага тўғри келади. 2023 йилдан буён товар айирбошлаш 3,4 баробар ошди.

Изоҳ:

Европа Иттифоқи 2019 йилда Марказий Осиёга нисбатан янги стратегиясини эълон қилди. Ўша йилдан буён Қирғизистон билан тузилган стратегик келишувни янгилаш бўйича музокаралар фаоллашди. Ҳатто айрим ҳолларда инсон ҳуқуқлари ва матбуот эркинлиги соҳасида Қирғизистонга босим ўтказди. Масалан, ўтган йили 13 июлда Европарламент йиғилишида Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари аҳволи, сўз эркинлиги ва оммавий ахборот воситаларига бўлган босимлар бўйича резолюция қабул қилинди. Ҳужжатда айтилишича, 2022 йилнинг январидан бошлаб Қирғизистонда инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият кескин ёмонлашган. Бундан ташқари, Европарламент резолюцияда Қирғизистон парламентида муҳокама қилинаётган “Оммавий ахборот воситалари”, “Ноҳукумат ташкилотлари”, “Хорижий вакил” ва “Болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун лойиҳаларини бекор қилиш ҳақида огоҳлантирди. Натижада Қирғизистон ҳукумати Россия манфаати учун қабул қилинган юқоридаги қонунларнинг бир қисмини бекор қилди.

Аслини олганда, Ғарбнинг мусулмонларга тиқиштираётган “сўз эркинлиги” алдов ва ҳийладан бошқа нарса эмас. Ғарб қачон Мусулмонларни ҳақорат қилса, “сўз эркинлиги”ни рўкач қилади, ўзларига келганда эса, “сўз эркинлиги”ни унутади. Масалан, Швецияда Қуръони Каримни ёқиб, оёқости қилишни ва Францияда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг карикатура қилишни сўз эркинлиги деб вайсашмоқда. Аммо Француз файласуфи Роже Гароди сионистларнинг даъволарини рад қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди, бунда “сўз эркинлиги” эса четга суриб қўйилди. Демак, қачонки Исломга ҳужум қилиш, уни таҳқирлаш ва обрўсизлантириш юз берса сўз эркинлиги олға сурилади. Аммо Ислом аҳкомларини ҳаётга татбиқ қилишга даъват қилинса, бошқа динларни таҳқирлаш, деб топилиб дарҳол тақиқланади. Мана шундан кўриниб турибдики, сўз эркинлиги каби ялтироқ сўзлар ва халқаро қонунлар мустамлакачи Ғарб давлатларининг мафаатига хизмат қилиш учун бир қурол вазифасини ўтайди, холос.

Албатта, юқоридаги келишув фақат Европа Иттифоқининг босими туфайли қабул қилингани йўқ. Балки бунда Қирғизистон ҳукуматининг ҳам айрим манфаатлари бор. Аниқроғи, Хитойнинг мамлакатдаги таъсири кучайиб, ҳукуматни тўлиқ назорат остига олмаслиги учун ташқи сиёсатда мувозанатни сақлашга ҳаракат қилинмоқда. Чунки ҳозирги Жапаров ҳукумати Хитой ҳукуматини ўзига хўжайин қилиб танлади. Буни сиёсий келишувлар билан бир қаторда статистик маълумотлар ҳам тасдиқлайди. Масалан, ўтган йили Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси 11,8 миллиард долларни ташкил қилди. Ташқи савдода Хитой биринчи ўринни эгаллаб, унинг савдо алоқалари 4,1 миллиард долларга етди. Бироқ, Хитойнинг статистик маълумотларига кўра, Қирғизистонга бундан 4 баробар кўп товар импорт қилинган. Қирғизистонни Хитой билан боғлаб турган яна бир омил – бу давлатнинг ташқи қарзидир. Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,5 миллиард доллар бўлиб, шундан 2 миллиардга яқини Хитойдан олинган. Шунингдек, грантлари бўйича ҳам Хитой биринчи ўринни эгаллайди. Қирғизистонга бевосита ётқизилган сармоянинг 33 фоизи Хитойга тегишли. Мамлакатда Хитойнинг 300дан ортиқ корхонаси, шунингдек, 200га яқин Қирғизистон-Хитой қўшма корхоналари фаолият юритмоқда. Тоғ-кон корхоналарининг 80 фоизи Хитой компанияларига тегишли.

Ҳар бир мустамлакачи давлат янги бўшаб бораётган майдонни ўз таъсири остига олишга интилиши каби Европа Иттифоқи ҳам Марказий Осиёда, жумладан Қирғизистонда ўз таъсирини кучайтиришга интилмоқда. Европа Иттифоқи бу йўлда асосан “инсон ҳуқуқлари”, ва “сўз эркинлиги” шиорларидан фойдаланиб, демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва таълим соҳасига маблағ ажратиш орқали ўз мақсадини амалга оширади. Шунингдек, сармоя баҳонасида Қирғизистон каби камбағал давлатларни ўз таъсирига олишни мақсад қилади. Европанинг бу мақсадлари маълум даражада амалга ошди. Қирғизистон ҳукумати мамлакатдаги йирик лойиҳалар учун халқаро ташкилотларга мурожаат қилиб, Европа давлатларидан сармоя жалб қилишга ҳаракат қилмоқда.

Демак, Марказий Осиё минтақаси, жумладан, Қирғизистон устидан мустамлакачилик учун кураш тобора кучаймоқда. Афсуски, устимиздаги малай ҳокимлар арзимаган моддий манфаатларни қўлга киритиш ёки ўз курсини сақлаб қолиш илинжида куч ким томонда бўлса ўшанинг ортидан эргашиб кетишмоқда.

Биз мусулмонлар фойдага асосланган ва зулм устига қурилган капиталистик тузумни улоқтириб, Исломга юзланмагунимизча мустамлакачилар ва уларнинг қурбони бўлишдан қутула олмаймиз. Шундай экан, биз нафақат Марказий Осиё халқини, балки бутун дунё аҳолисини бундай хўрликлардан халос қиладиган Халифалик давлатини барпо этиш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз лозим!

Нурдин Асаналиев

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here