Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан барча мусулмонларга, хусусан Ҳизб аъзоларига йўллаган табриги

3019
0
Улуғ олим шайх Ато ибн Халил Абу Роштанинг ҳижрий 1445, милодий 2024 йилнинг Қурбон ҳайити кириб келиши муносабати билан барча мусулмонларга, хусусан Ҳизб аъзоларига йўллаган табриги
Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳнинг Росулига, у кишининг аҳли оиласи ва саҳобаларига ҳамда у кишини дўст тутганларга салоту саломлар ёғилсин. Аммо баъд…
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…
Маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, қудрат ва ҳикмат эгаси Аллоҳга имон келтирган ҳамда инсонлар учун чиқарилган умматларнинг энг яхшиси бўлган бутун Ислом Умматига…
Аллоҳ Таоло уларнинг қўллари билан фатҳ дарвозаларини очиб берган ҳамда Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо қилишлари учун уларни Ўз ёрдами ила қўллаб-қувватлаб келган даъватни кўтариб чиқувчи биродарларга…
Саҳифамизга ундаги эзгуликни қидириб кираётган ва ҳақ тарафида туришга ва ҳақ тарафида турганларни қўллаб-қувватлашга бор кучини сарфлаётган зиёратчиларга…
Барча-барчаларингизга ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ…
Сизларни ҳижрий 1445 йилнинг муборак Қурбон ҳайити билан табриклайман… Қудрати улуғ Аллоҳдан ушбу ҳайитни бутун мусулмонларга хайру баракот очқичига айлантиришини сўрайман…
Қадрли биродарлар:
Бу йилги ҳайит байрами яҳудийлар Американинг ёрдами ва қуроллари билан Ғазо ва бутун Фаластинга қарши ўз агрессиясини давом эттираётган бир пайтда кириб келди. Мусулмон юртларидаги ҳукмдорлар эса бўлаётган воқеаларни кузатиб туришибди. Шаҳидларни санаб, уларни ўликлар деб аташмоқда. Ҳукмдорлар орасида тузукроқ йўл тутгани, ўзини бетараф қилиб кўрсатиб, воситачилик қилганлари бўлди. Аслида, улар яҳудийларга яқинроқдирлар. Америка, мустамлакачи кофирлар ҳамда уларнинг қўғирчоғи бўлган яҳудий давлатининг бизга душманлик қилиши ажабланарли эмас. Чунки улар нафақат бугун, балки ўтган узоқ йиллар давомида Ислом ва мусулмонларга душман бўлиб келишди… Мустамлакачи кофирларнинг мусулмон юртларига халқаро қонунлар асосида ҳужум қила олишлари ҳам ажабланарли эмас. Чунки халқаро қонун дастлаб 1648 йилда Вестфалия конференциясида мусулмонларга ва уларнинг давлати бўлган Усмоний давлатга қарши чиқарилган. Кейинчалик у Миллатлар Лигасига, ундан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотига айлантирилган… Буларнинг барчаси ажабланарли эмас. Ажабланарлиси шуки, Фаластинга қўшни бўлган мусулмон юртлари ҳукмдорлари у ерда содир бўлаётган жиноят ва қирғинларга сукут сақлаб, армияларнинг Ғазо ва аниқроғи бутун Фаластинни қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилишмоқда. Аксинча, улар мусулмонлар учун ҳалокатли бўлган халқаро қарорларнинг бажарилишини кафолатлашмоқда. Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай адашмоқдалар-а!
Бас, эй мусулмон юртларидаги армиялар, Ғазодаги биродарларингизга ёрдам беришга шошилинг. Агар мусулмон юртларидаги мавжуд зўравон режимлар йўлингизга тўғоноқ бўлса, уларга жиддий қаршилик кўрсатинг… Росулуллоҳ ﷺнинг Халифалик бўлиши ҳақида қилган башоратларини рўёбга чиқариш учун уларнинг ўрнига Аллоҳнинг ҳукмини, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифаликни барпо қилинглар. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
«ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ»
«Сўнг золим—зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар A сукутга чўмдилар». (Имом Аҳмад муснади)… Ўша пайтда халифа ва унинг муовинлари, шунингдек, энг юқори мартабали аскардан тортиб, энг қуйи мартабали аскаргача бўлган Ислом аскарлари кетма-кет ғалабага эришадилар. Улар такбир айтадилар ва улар билан бирга Уммат ҳам такбир айтади. Улар Парвардигорлари билан кучли ва динлари билан азиз бўладилар. Шунинг учун бирон бир душман Ислом заминида ўз вужудини ўрнатишга журъат эта олмайди.
﴿وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ * بِنَصْرِ اللهِ يَنْصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ﴾
«Ўша кунда мўминлар Аллоҳ нусрати сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишига нусрат берур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир» [Рум 4-5]
Сўзимнинг охирида, Аллоҳдан ушбу ҳайитни яхшилик ва баракот очқичи, Ислом ва мусулмонлар учун азизлик қилишини сўраб қоламан.
﴿وَاللهُ غَالِبٌ عَلَى أَمْرِهِ وَلَكِنَّ أَكْثَرَ النَّاسِ لَا يَعْلَمُون﴾
«Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир. Лекин одамларнинг кўплари (буни) билмайдилар» [Юсуф 21]
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…
Вассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
Биродарингиз Ато ибн Халил Абу Рошта 10 зулҳижжа 1445ҳ
16 июн 2024м

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here