Бишкекдаги тартибсизлик ва унинг оқибатлари

1410
0

Бишкекдаги тартибсизлик ва унинг оқибатлари

Жорий йилнинг 18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган муштлашувда 29 киши жабрланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Покистон элчихонаси мазкур ҳодисада 14 нафар Покистон фуқароси жароҳатланганини тасдиқлади.

Воқеа юзасидан президентдан бошлаб бир қатор расмийлар расмий баёнотлар берди. Айни пайтда Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Твиттердаги Х саҳифада воқеани хавотир билан кузатаётганини маълум қилди. Покистон ҳукумати шанба куни 180га яқин фуқарони мамлакатдан олиб кетди. Яна кетишни хоҳловчилар учун махсус рейслар ташкил қилмоқда.

Тартибсизликка сабаб бўлган воқеа хронологиясига қайтадиган бўлсак, 13 май куни Миср фуқаролари ва тўрт нафар маҳаллий ўсмир ўртасида можаро келиб чиққан. Маҳаллий ўсмирлар чет эллик талабалар ортидан талабалар ётоқхонасига боришган ва у ерда жанжал келиб чиққан, Ушбу ҳодиса акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалгач, 17 майдан 18 майга ўтар кечаси юзлаб маҳаллий ёшлар талабалар ётоқхонасидаги хориж фуқароларини оммавий равишда калтаклаганлар.

Гарчи бу ҳодисага кичик бир бебошлик сабаб блган бўлса-да, бундан ўз манфаати учун фойдаланишга уринган кучлар борлигига шубҳа йўқ. Хусусан, мухолиф гуруҳлар миллатчиликни қўзғатувчи материаллар тарқатиб, воқеа одамларнинг ўлими билан якунлангани ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатишди. Бу билан йиғилган ёшларнинг норозилигини кучайтириб, уларни ҳокимиятга қарши қўйишни мақсад қилди.

Расмий идоралар эса, йиғилганларнинг ҳис-туйғуларини босиш мақсадида жиноят содир этган фуқароларни ҳибсга олишни тўхтатиб, ёшлар талаби бажарилаётгани, тўғрироғи, ноқонуний хорижликларга қарши чора кўрилаётганини айтиб ўзларини оқлашди.

Расмий ҳукумат худди шу каби ёшларнинг уюшишидан, мамлакатдаги норозилик намойишлари ҳукуматга қарши бурулиб кетишидан қўрққанлиги учун tik-tok платформасининг мамлакатдаги фаолиятини расман тўсиб қўйган эди. Чунки мазкур ижтимоий тармоқда тезлик билан тарқалган маълумотлар, хусусан, видеоматериаллар жамоатчилик эътирози ва фикрини шакллантиришда асосий воситага айланмоқда.

Бошқа томондан, бу воқеа ҳукумат учун катта сабоқ бўлди. Негаки, расмий ҳукумат шу пайтгача турли клан ва сиёсатчиларни куч билан парчалаб ташлаган бўлса-да, аҳоли норозилигига нисбатан ҳуқуқ-тартибот идораларининг позицияси юмшоқ экани сезилиб қолди. Аниқроғи, диктатура йўлидаги уринишлари натижа бермаганига гувоҳ бўлди. Шу боис президент Жапаров ўзининг расмий мурожаатида бундай оммавий тартибсизликлар яна такрорланса, ҳуқуқ-тартибот идоралари қаттиқ чоралар кўришини таъкидлади.

Аслида, аҳолининг норозилиги фақат 13 май куни содир бўлган безорилик ҳодисаси билан боғлиқ эмас эди. Аниқроғи, мамлакатдаги капиталистлар янада кўпроқ фойда кўриш учун хорижлик муҳожирларнинг арзон ишчи кучидан фойдаланишига нисбатан халқнинг норозилиги кучайиб бораётган эди. Чунки фақат фойдани ўлчов қилиб олган иш берувчилар маҳаллий аҳолига тўлаган маошининг ярми эвазига хориждан ишчи олиб келишга одатланган. Бундай муносабат инсон табиатига зид бўлган капиталистик тузумда табиий ҳолатга айланган. 18-май куни рўй берган воқеа халқнинг ушбу адолатсиз тузумга қарши норозилигининг кўриниши бўлди, десак хато бўлмайди.

Албатта, бузуқ капиталистик мафкура сарқити бўлган миллатчилик фикрининг бу воқеага ҳисса қўшганига шубҳа йўқ. Мустамлакачилар Халифалик давлатини қулатиб, Ислом ўлкаларини кичик миллий давлатларга бўлиб ташлагач, у ерларда ўз таъсирини сақлаб қолиш учун миллатчилик ва ватанпарварликни тарғиб қилдилар. Бу билан улар ўз таъсири остидаги халқларни бир-бирига қарши қўйиб, улар устидан ҳукмронлик қилишни мақсад қилишди. Биз бунга 1990-2010-йилларда Россия томонидан Қирғизистонда уюштирилган миллатлараро низоларда гувоҳ бўлганмиз.

Шундай экан, бу каби ёмон ишлар такрорланмаслиги учун мусулмонлар ҳар бир воқеага ўз эътиқодидан келиб чиқиб муносабат билдириши лозим. Яъни икки киши ўртасидаги келишмовчилик ёки жанжалга миллатчилик нуқтаи назаридан эмас, балки “мусулмон мусулмонга зарар бермайди” деган исломий нуқтаи назардан келиб чиқиб ёндошиши керак.

Зеро, Ислом бу жаҳолат тушунчасини рад этади. Расулуллоҳ e:

«لَيْسَ مِنَّا مَنْ دَعَا إِلَى عَصَبِيَّةٍ»

“Миллатчиликка чақирган биздан эмас”,

«دَعُوهَا، فَإِنَّهَا مُنْتِنَةٌ»

“Миллатчиликни тарк қилинг, чунки бу сассиқдир”, дедилар.

Аллоҳ Субҳанаҳу айтади:

يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوباً وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِير

“Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлирагингиз тақводорроғингиздир. Албатта Аллоҳ билгувчи ва огоҳдир”. [49:13]

Бироқ бу мусулмон киши ўз яқинларидан ва ўзи яшаётган жамиятдан нафратланиши керак, дегани эмас. Аксинча, Ислом оила ва жамият билан яхши муносабатда бўлишни буюради. Аллоҳ Таоло “Нисо” сурасида қариндошлар билан алоқаларни узиб қўйишдан огоҳлантиради.

Исломда ҳаром қилинган миллатчилик тушунчаси – бу мусулмонларнинг биродарлик муносабати ўрнига қурилган ва тўғри ёки нотўғри иш қилишидан қатъи назар, фақат ўз яқинларини ҳимоя қиладиган ҳамда фақат ўзларининг етакчи бўлишини истайдиган тушунчадир. Бундай тушунчага эга одамлар бир миллат қадриятларини ҳамма нарсадан устун қўяди. Уларнинг назарида, ўз миллатига мансуб кишилар жиноят қилса ҳам, бошқа мусулмонлардан афзалдир.

Шундай экан, эй мусулмонлар! Жаҳолат сарқити бўлган бу бузуқ фикрни тарк этинг. Ундан кўра, Одам \ авлодларидан бўлган барча мусулмонларни биродар, деб эълон қилган Исломий фикрни маҳкам тутинг! Хусусан, икки қардош халқ ўртасида сунъий чегара ўрнатган, мусулмонларни бир-бирига душман қилиб қўйган бузуқ капиталистик тузумни тарих ахлат қутсига улоқтиринг! Чунки бизнинг эътиқодимиз Фаластиндаги урушни фаластинликларнинг муаммоси, Покистондаги қашшоқликни покистонликларнинг муаммоси, Қирғизистондаги муаммоларни фақат қирғизларнинг муаммоси деб ҳисобламайди! Аксинча, у ер юзидаги ҳар бир мусулмоннинг муаммосини Уммат муаммоси деб қарайди.

Эй мусулмон раҳбарлари! Сиз ҳам ўз миллатингизга мақтовлар ёғдириб баёнотлар беришдан кўра, барча Уммат муаммоси учун ҳаракат қилинг! Миллатчилик сарқитларини тарк этиб, мустамлакачилар томонидан чизиб, берилган сунъий чегараларни олиб ташланг! Бу иш дунё ва охиратингиз учун нажот бўлса ажаб эмас!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Қирғизистондаги ахборот бўлими

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here