بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳадиси Шариф билан
Омонат қандай зое бўлади?
Азиз мухлислар, «Ҳадиси Шариф билан” номли рукнимизнинг янги сонини самимий саломлар билан бошлаймиз. Сизларга Аллоҳ Таолонинг саломи, раҳмати ва баракоти бўлсин.
أورد البخاري رحمه الله تعالى عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: ”إِذَا ضُيِّعَتْ الْأَمَانَةُ فَانْتَظِرْ السَّاعَةَ قَالَ: كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ؟ قَالَ: إِذَا أُسْنِدَ الْأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرْ السَّاعَةَ”
Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ Абу Ҳурайра Gдан ривоят қилади. Расулуллоҳ e: «Агар омонат зое бўлса, қиёматни кутаверинг», дедилар. Ё Расулуллоҳ, у қандай зое бўлади? дея сўрашди. У зот e: «Агар иш унга лойиқ бўлмаганларга топширилса, қиёматни кутаверинг», дедилар.
Ал-Кирмоний “Иш” сўзи халифалик, имомлик, қозилик, фатво бериш маъноларидаги динга оид ишларнинг тури эканлигини айтади. У қўшимча қилиб шундай дейди: “Агар иш лойиқ бўлмаганларга топширилса”, деган сўзнинг маъноси, Аллоҳ Таоло бандаларини Имомларга омонат қилиб, уларга насиҳат қилишни фарз қилгандир. Шунинг учун улар уламоларга эргашишлари керак бўлади. Зеро, агар улар олимлардан бошқа одамларга эргашсалар, Аллоҳ таоло томонидан берилган омонатни зое қилган бўладилар.
Бугунги кунда ишнинг боши бўлган бошқарув иши лойиқ бўлмаганларга, жумладан, биз кўриб, билиб турган хоин ҳукмдорларга топширилган даврда яшаяпмиз. Кофир мустамлакачи уларни мусулмонлар устига ўрнаштириб қўйган, улар мусулмонларга зулм қилиб, очиқ-ойдин куфр билан бошқармоқдалар. Шунинг учун улар бошқарувга лойиқ эмаслар. Улар ҳатто йиртилган пойабзалларни таъмирлашга ҳам ярамайди. Улар худди ижрочиларга ўхшайди. Улар сабабли омонат зое бўлиб, хиёнат ва ҳорлик ҳукм сурмоқда. Уларнинг ҳукми, хоин раҳбарларнинг ёмон ишларини маъқуллаб, уларга эргашган кимсаларга ва улардан рози бўлиб, мункар ишларини қораламайдиган чала олимлар, муфтийлар ва қозиларга тўғри келади. Булар Аллоҳга, Расулига ва мусулмонларга омонатлигини била туриб, хиёнат қилган кимсалардир. Улар Аллоҳ Таолонинг оятларини масхара қиладиган ва баъзи ўринларда Аллоҳнинг Каломини бузиб талқин қиладиган кимсалардир. Бошқарув ва илмнинг омонат эканлигига бефарқ қарайдиганлар мана шулардир.
Токи иш Пайғамбарлик минҳожи асосида иккинчи халифалик давлатини барпо этиш орқали ер юзида адолат ўрнатишга даъват этаётган диний арбобларга топширилмас экан, омонат зое бўлаверади, хиёнат ҳам давом этаверади. Аллоҳим, ушбу давлатнинг тикланишини тезлатгин ва бизни унинг аскарлари ва гувоҳларидан қилгин.
Азиз биродарлар ва опа-сингиллар, навбатдаги «Ҳадиси Шариф билан» номли рукнимизгача Аллоҳ Таолонинг паноҳида бўлинг.
4 Зулқаъда, 1445ҳ йил.
12 Май, 2024м йил.