Оммавий ахборот воситалари билан чалғитиш!
АҚШнинг дунёга машҳур оммавий ахборот воситаларидан бири «The New York Times» газетаси ўз ходимлари учун сионистик режимнинг Фаластин ва Ғазога ҳужумлари ҳақидаги хабар матнларида «ишлатилмайдиган сўзлар қўлланмаси»ни тайёрлаб берган. Бу ҳақида «The Intercept» нотижорат матбуот ташкилоти хабар тарқатди.
Ташкилот қўлга киритган маълумотларга кўра, «The New York Times» газетасининг муҳаррирлари Сьюзан Весслинг ва Филипп Пан бошчилигида тайёрланган қўлланмада, Ғазодаги ҳужумлар ҳақидаги хабар матнларида “геноцид» ва «этник тозалаш» каби иборалар ишлатиш таъқиқланган ҳамда Фаластин учун «босиб олинган» сўзини ишлатилмаслик кераклиги ҳақида ҳам кўрсатмалар берилган.
«The Intercept» нашри томонидан чоп этилган ҳисоботда нафақат «The New York Times» газетаси, балки «Washington Post» ва «Los Angeles Times» каби АҚШнинг бошқа таниқли газеталари ҳам ўлдирилган фаластинлик тинч аҳоли учун «қирғин», «қатлиом» ва «даҳшатли» сўзларидан узоқ турганлиги таъкидланган.
Мазкур ҳисоботда, айтилишича, «The New York Times» газетасида 24 ноябрь куни чоп этилган хабарда сионистларни мазлум кўрсатиш учун «қирғин» сўзи 53 марта қўлланган, аммо ўлдирилган минглаб тинч Фаластин аҳолиси учун эса фақат бир марта қўлланган. Шунингдек, ушбу газета 7 октябрдан сўнг дарҳол тарқатган хабарида Қоссам гурунинг ҳужумини «террор ҳаракати» деб таърифлаган, бироқ сионистик режимнинг минглаб тинч аҳоли, жумладан, болалар ва аёлларнинг ўлимига сабаб бўлган ҳужумлари учун «террор» сўзини ишлатмаган.
Изоҳ: Инсон фикрлаши учун албатта маълумотларга муҳтождир. Чунки у фикрлаш жараёнида маълумотларни воқега боғлайди. Агар маълумотлар тўғри бўлса, улар асосида юритилган фикр ҳам тўғри бўлади. Агар маълумотлар нотўғри бўлса, улар асосида юритилган фикр ҳам нотўғри бўлади. Ҳозирги пайтда оммавий ахборот воситалари инсонларнинг фикри, тушунчаси, туйғуларини шакллантириш ва ўзгартиришда муҳим рол ўйнамоқда. Чунки у инсонлар фикрлашига муҳтож бўлган маълумотларни тинимсиз тарқатиб турибди.
Бироқ бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ҳақиқатни акс эттирмайдиган маълумотлар ва адаштирувчи фикрларни тарқатиши ҳеч кимга сир бўлмай қолди. Шу даражадаки, Инсонларни «оммавий ахборот воситаси орқали алдаш» стратегияси деган нарса авжига чиқди. Бу стратегияга кўра, маълумотни бузиб кўрсатиш ёки уни бузилган, нотўғри шаклда бериш асосига таяниб, инсонларнинг фикрини ўз манфаатига буриш учун янги услублар ўйлаб топилади. Бундан кўзланган мақсад албатта инсонларни тўғри фикрлашдан узоқлаштиришдир.
Маълумки, дунёдаги барча оммавий ахборот воситаларининг тизгини капиталист давлатларнинг қўлида. Масалан Американинг Ассошиэйтед Пресс, Британиянинг Рейтер, Американинг Юнайтед Пресс, Франция ахборот агентлиги ва Германия ахборот агентликлари дунё ахборотининг 90%дан кўпроғини бошқарса, Американинг ўзи уларнинг ярмидан кўпини бошқаради. Бу оммавий ахборот воситалари ўзларини қайси тараф вужудга келтирган бўлса ва уларни қайси тараф маблағ билан таъминлаётган бўлса ўша тарафнинг фойдасига хизмат қилади ва унинг кўрсатмасидан қилча ҳам четга чиқмайди.
Хулоса қилиб айтганда, мазкур оммавий ахборот воситалари Ислом ва мусулмонларга душман бўлган капиталист давлатларга тобе бўлганлиги сабабли улар тарқатаётган маълумот ва хабарлар ҳам шунга яраша бўлиши табиий. Шундай экан, мусулмонлар ғарб ахборот воситалари тарафидан келаётган хабарларга жиддий эътибор беришлари зарур. Агар мусулмонлар уларнинг адаштирувидан огоҳ бўлиб, бунга қарши курашмаса, улар инсонлар орасида бузуқ раъйиом пайдо қилиш ва адаштиришда давом этаверади.
Зоҳид Заргар
Payment source, quality of care, and outcomes in patients hospitalized with heart failure priligy uk