بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
«Крокус Сити Холл» концерт залига қилинган ҳужум! Унинг ортида ким турибди ва ундан кўзланган мақсад нима?
2024 йил 22 март куни Москвадаги концерт залида содир этилган ҳужумда 143 киши ҳалок бўлди ва 180 киши яраланди. Россия президенти Путин ҳужумни амалга оширишда «Ислом экстремистларини» айблади. Аммо у «Бу ҳужум Киев режимининг Россияга қарши ҳужумларининг бир қисми» дея таъкидлаб ўтди. Путиннинг сўзларига кўра, ҳужумда айбланган тўрт киши айни ҳужумни амалга оширганларидан сўнг Украина томон йўл олишга ҳаракат қилишган.
Украина ҳужумга алоқадорлигини рад этди ва Америка уни ҳимоя қилди. Америка разведка маълумотларига таяниб, Москвани ҳужум эҳтимоли ҳақида бир муддат олдин хабардор қилганини айтди. Унинг таъкидлашича ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибаси Захарова «Америка ўзининг Киевдаги ҳаракатларини яшириш учун Исломий Давлат ташкилотидан «олабўжи» ўрнида фойдаланмоқда. У ўтган асрнинг саксонинчи йилларида ҳам Совет Иттифоқига қарши жанг олиб борган мужоҳидларни қўллаб-қувватлаган», дея таъкидлади. Россия разведкаси раҳбари Бортников Ғарб ва Украина разведка хизматларини ҳужум ижрочиларига ёрдам беришда айблади.
Агар воқеани унга алоқадор маълумотларга мувофиқ текширадиган бўлсак, бу жой ички ва ташқи камералар, полиция тўсиқлари ва аниқ-ишончли назорат пунктлари билан ҳимояланган. Қирғин жараёни 21 дақиқа давом этган бўлиб, хавфсизлик кучлари бунга аралашмаган. Ҳужум ижрочилари эсон-омон чиқиб кетишган ва уларга Украина чегараси томон жўнаб кетишлари учун машина тайёрлаб қўйилган. Бу эса операциянинг уюштирилгани борасидаги шубҳани уйғотади. Кейин операция суратлари дарҳол ИШИДнинг Аъмоқ саҳифасига жойлаштирилди. Хўш, бу суратларни ким жўнатди? ИШИДнинг бу ҳужумни тан олишига келсак, одатда у бу қадар тез тан олмас эди. Ҳужум ижрочиларининг кўриниши рус бўлган ва ҳибсга олинган тожикларга ўхшамаган суратлар ҳам нашр қилинган. Уларнинг ҳар бирига 5 минг доллар миқдорида пул берилгани айтилган. Бу билан улар ташкилот аъзолари эмас, балки ёлланган аскарлар бўлиб чиқяпти.
Айтилишича, бу ерга ташриф буюрганлар Путин сиёсатига ва урушга қарши бўлган аристократ (зодагон) табақадандир.
Агар биз суратни ва унга алоқадор нарсаларни ҳар томонлама кўриб чиқсак… Кўпчилик одамларнинг, айниқса, бойлар ва Ғарб йўналишига эга бўлганларнинг урушга ва унинг давом этишига қаршилигини, бу воқеа қамоқдаги мухолафатчи Навалнийнинг ўлимидан кейин бўлганини билсак, шунингдек, Навалнийнинг қанчалик қўллаб-қувватланиши ва золим подшоҳлардан бири ҳисобланган Путиндан одамларнинг норозилиги кўриниб қолмаслиги учун унинг дафн маросими ўтказилишига рухсат берилмаганини ҳисобга олсак… Буларнинг барчасидан бу ҳужум бошқа томонлардан кўра кўпроқ Путиннинг мақсадларига хизмат қилиши аён бўлади. Ушбу бошқа томонлар Москванинг хавфсиз эмаслигини ва Путиннинг урушда муваффақиятсизликка учраганини кўрсатиб қўйиш учун бу воқедан фойдаланишаётгани ва одамларни унга қарши қўйишаётгани айтилаётган томонлардир.
Путин ва унинг атрофидагилар Украина ва унинг ортида турган Ғарбдан келадиган хавф-хатарлардан, шунингдек, уларнинг Россия халқига ўз уйида таҳдид солаётганидан одамларни огоҳлантиришни исташмоқда. Бу билан одамлар уруш давом этишини қўллаб-қувватлашлари учун ғазаб муҳити кучайтирилади. Шунинг учун одамларнинг Украинага, Ғарбга, хусусан, Америкага нисбатан норозилигини қўзғайдиган жирканч ишларни амалга ошириш керак бўлиб қолди. Айниқса, ҳужум мухолафатчи гуруҳ ўртасида содир бўлди. Шундай қилиб, Путин ўзи йўқ қилмоқчи бўлганлардан халос бўлди, одамларнинг душманларига қарши ғазабини қўзғади ва улар Украинада душманга қарши жанг қилишга тайёр бўлишлари учун уларнинг ҳис-туйғуларини уйғотди. Чунки руслар бу урушнинг фойдасини кўрмаганликлари сабабли уларда жангга тайёргарлик етишмайди. Маълумки, руслар ташқаридаги урушларга мойил эмас. Лекин ўз ерлари ҳужумга учраса қурбонлик қилишга тайёр. Шунинг учун ҳам Путин русларни ўз ерлари деб ҳисоблаган ерларни ҳимоя қилишга сафарбар қилиш учун Қрим билан бирга Украина шарқидаги ўзи босиб олган ҳудудларни Россия ерлари деб эълон қилди. Биз кўрдикки, русларнинг кўпчилиги ҳарбий сафарбарликка чақирилганда, қочиб кетишган эди. Россия Украинадаги урушда ҳалок бўлганлар сонини эълон қилмаяпти. Чунки бу ўзлари қаноат ҳосил қилмаган урушда иштирок этаётган россияликлар яқинларининг, айниқса, уларнинг фарзандлари тобутда қайтадиган бўлса, ғазабини кучайтиради.
Шу билан бирга Путин Исломни обрўсизлантириб, Уни қабул қилишга интилаётган одамларни Ундан узоқлаштиришни ҳам истамоқда. У мусулмонларни айбласа, бу айбловни ИШИДга боғлаш осон. Чунки турли сиёсий мақсадларда кўплаб юртларда амалга оширилган қотилликларда барча айб ИШИДга юкланадиган бўлиб қолди.
Путин воқеа жойига келишдан ва қурбон бўлганлар оилалари билан учрашишдан бош тортди. Президент матбуот котиби Песков бу ҳақда сўралганида: «Президент қутқарув гуруҳлари ишига тўсқинлик қилмаслик учун воқеа жойига бормади», деб жавоб берди. Афтидан, Путин одамлар билан учрашганида кузатилиши мумкин бўлган норозилик кайфиятини кўрсатмаслик учун воқеа жойига боришдан қочган. У биринчи куни гапирмади. Бу эса, унинг юз берган воқадан таъсирланмаганини кўрсатади. Одатда, бундай воқеларда президентлар дарҳол воқеа жойига бориб ёки юқори мартабали вакилларини юбориб халққа ўз ҳис-туйғуларини изҳор қилишади, қурбонларнинг оилалари билан учрашиб, улага ҳамдардлик билдиришади. Путин эса, бу воқеадан кейин, яъни 2024 йил 27 март куни тарихий музейни зиёрат қилиш ва маданият соҳаси ходимлари билан билан учрашиш учун Москва шимоли-ғарбидаги Твер вилоятига борди. 2024 йил 28 мартда туризм соҳасига бағишланган йиғилишда иштирок этди. Концерт залидаги воқеадан бир ҳафта ўтган бўлишига қарамай, воқеа жойини зиёрат қилиш ҳақида ўйламади ҳам.
Бу ҳужум Путин 87,29 % овоз билан бешинчи муддатга сайланганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлди. Унинг бу қадар кўп овоз олиб бешинчи муддатга сайланиши одамларда шубҳа уйғотди, норозилик кайфиятини кучайтирди. Шунинг учун бу ҳужум оғизларни ёпиб, мухолифларни йўқ қилмоқда.
Айтиб ўтиш ўринлики, собиқ разведка ходими бўлган Путин 1999 йилдан буён бунга ўхшаган ҳужумларни уюштириб келади. У Чеченистонга қилинган ҳужумни, пойтахт Грознийнинг вайрон этилишини, шунингдек, чеченларга ўз тақдирини ўзи белгилаши ҳуқуқи берилиши борасида улар билан тузилган келишув бекор қилинишини оқлаш учун уюштирилган бундай ҳужумларда чеченларни айблаган.
Путин ва унга ўхшаган сиёсатчиларнинг энг катта ташвиши ҳокимиятда қолиб, ўз сиёсатларини амалга оширишдир. Улар ҳеч қандай танқид, муҳосаба ёки таклифни қабул қилишмайди, аксинча, ҳар бир рақибни бостиришади ва бунга эришиш учун ҳамма нарсани қилишади. Уларнинг мамлакатида ижодкор сиёсатчилар ва мутафаккирлар етишмайди. Чунки улар ўзларини ўз мамлакатлари учун етарли сиёсатчи ўрнида кўришади ва бундай ҳолатда мамлакатнинг аҳволи қандай бўлишини эътиборга олишмайди. Путин ўзининг 2036 йилгача ҳокимиятда қолишини кафолатлаш учун ўз мамлакати конституциясига ўзгартириш киритди.
Бундай вазиятда Россия ғалаба қозониш учун эмас, балки, бўлиниб парчаланиш учун номзод бўлиб қолади. Биз ғарбликлар учун ғалаба қозониш имконияти берилишини истамаймиз. Чунки улар кенг тарқалган ёвузликдир. Лекин биз Ислом ғалаба қилиб, Унинг бутун Россия бўйлаб тарқалишини истаймиз. Шунда Россия аввалгидек Ислом юртига айланади ва у ерда Ислом ҳукмронлик қилиб, одамларнинг икки дунё бахт-саодатига эришишини кафолатлайди.
Роя газетасининг 2024 йил 3 апрел чоршанба кунги 489-сонидан