Туркия расмийлари: “КААН” Туркиянинг фахридир

4514
0

Туркия расмийлари: “КААН” Туркиянинг фахридир

Туркиянинг 5 авлод жанговар самолёти “КААН” дунёнинг эътиборини тортишда давом этмоқда. Бу сафар АҚШ армиясида реактив двигател бўйича техник бўлиб хизмат қилган собиқ аскар Крис Каппи Туркиянинг маҳаллий ва миллий жанговар самолёти “КААН” ҳақида фикр билдирди. Каппига кўра, мазкур жанговар самолёт ҳарбий қуролдан бошқа нарсаларга ҳам ишора қилади.

“Кўпинча бир мамлакатнинг янги авлод самолёт ишлаб чиқариши шунчаки бир ҳарбий дастурдан иборат эмас, балки кўпроқ маънони ўз ичига олади деб ўйлайман. (Бу самолёт) миллий ғурур, мустақиллик, дипломатик восита ва ҳатто урушга қарши восита рамзидир. Туркиянинг 5 авлод жанговар самолётини ишлаб чиқарган тўртинчи давлатга айланиши эътибордан четда қолиши мумкин эмас”, деди Каппи.
Эслатиб ўтамиз: Туркиянинг ўрта ва узоқ масофага мўлжалланган 8 та ракетани ташиш имкониятига эга “КААН” номли миллий жанговар самолёти жорий йилнинг феврал ойида илк парвозини муваффақиятли амалга оширган эди. Туркия давлат расмийларига кўра, “КААН” жанговар самолёти Туркия янги юз йиллигининг буюк ифтихорларидан биридир.

Изоҳ: Довруғу дунёга достон қилинаётган ва Туркиянинг ифтихори, дея мақталаётган “КААН” жанговар самолёти феврал ойида ҳавода муваффақиятли парвоз қилиб, олқишланаётган бир пайтда яҳудий вужудининг ҳарбий учоқлари Ғазодаги мусулмонларни ваҳшийларча қирғин қилаётган эди. Бу жангавор самолёт агар мусулмонларнинг қонлари, жонлари ва ор-номусларини ҳимоя қилмаса, у ҳолда бунинг Умматга нима кераги бор.

Муқаддас тупроқларда 76 йилдан буён давом этиб келаётган яҳудий вужудининг қирғинлари Ғазода бир лаҳза ҳам тўхтамай давом этиб келаётнганига олти ойдан ўтди. Мусулмонлар ҳар куни янги-янги ақлга сиғмас зулмларга ва инсоний жиноятларга дуч келмоқда. Бомбардимонлар остида қолиб ҳалок бўлган бутун бошли оилалар, беморлари билан қўшиб вайрон қилинган шифохоналар, қийноққа солиниб қатл қилинган оддий фуқаролар, қийноқдан таниб бўлмайдиган ҳолга келган жасадлар, Ғазо халқига ёрдами тегмасин дея қириб ташланган ҳайвонлар, очликдан жон таслим қилаётган гўдаклар, фарёдлари Арши Аълога юксалаётган оналар… ва ҳоказо, бу зулмларни санаб адоғига етиб бўлмайди. Ҳатто бу зулмлар муборак Рамазон ойида ҳам тинимсиз давом этди.
Аммо Исломий ўлкаларнинг иззат ва шараф нималигини тасаввур ҳам қила олмайдиган раҳбарлари “КААН” каби жангавор самолётларнинг муваффақиятли парвозидан фахрланиш, яҳудий вужудини қирғинларига қарши эса, бир ерга тўпланиб “қаттиқ танқид” қилиш билан кифояланишмоқда. Ваҳолангки “КААН” Исломий ўлкаларнинг армиялари улкан ҳарбий ҳарбий қудратга эгалигини яна бир бор тасдиқламоқда.
Ислом Уммати ўз тарихи бўйи ҳеч қачон бугунги кундаги каби хор аҳволга тушган эмас, ҳеч бир замон душманларининг қаршисида ҳозиргидек ожиз қолган эмас. Бу ҳорлик ва ожизликнинг бирдан-бир сабаби Уммат бошига куч билан ўрнашиб олган ва мусулмонлар армияларисининг жиловини қўлида тутиб турган сохта хукмдорлардир. Шундай экан, Ислом Уммати бу ҳорликдан қутилиш учун ушбу малай ҳокимлардан воз кечиб, Аллоҳнинг ҳукмларини татбиқ қиладиган ва мусулмонларнинг кучларини бирлаштирадиган Халифалик давлатини қайта тиклаш учун ҳаракат қилиши лозим. Бу барча мусулмонларнинг бурчидир. Дунёдаги мусулмонларнинг аҳволи, айниқса Ғазодаги мусулмонларнинг ўта аянчли аҳволи Халифалик давлатини тиклаш мусулмонлар учун ҳаёт-мамот масаласи эканлигини кўрсатиб турибди.

                                                                                                       Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here