Тил масаласи яна кун тартибида
Жогорку Кенеш спикери Нурланбек Шакиевнинг парламентда тил масаласи бўйича билдирган фикри туфайли тил мавзуси ижтимоий тармоқларда асосий мавзуга айланди. Шакиевнинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда рус ва инглиз тиллари болаларнинг биринчи тилига айланиб, янги туғилган чақалоқларга арабча исмлар қўйилмоқда. Агар шундай давом этса, беш-ўн йилдан кейин давлат тилининг келажаги мубҳам бўлиб қолади.
Шакиевнинг баёнотидан кўп ўтмай, президент Садир Жапаров “Кабар” агентлигига интервю бериб, бу спикернинг шахсий фикри эканлиги, мамлакатда рус тили ўқитувчиларига эҳтиёж борлиги ва инглиз тили мактабларини истаганлар учун ҳам тўсиқ йўқлигини билдирди.
Жапаров чақалоқларга арабча исм қўйиш ёки қўймаслик ҳар кимнинг шахсий иши эканини, энг муҳими қирғизларнинг юраги “қирғиз”, деб урса, етарли эканлигини қўшимча қилди.
Тил масаласи бўйича миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ҳам ўз фикрини билдирди. “Қирғиз тилини ривожлантириш ёки сақлаб қолиш учун бошқа тилларни жамиятимизнинг кундалик ҳаётидан узоқлаштириш – хато фикрдир”, деди Ташиев.
Изоҳ:
Юқорида айтилганлардан маълум бўлишича, Жогорку Кенеш спикерининг фикри популистик асосда айтилган. Чунки, 2022-йил ноябр ойида бўлиб ўтган биринчи Халқ қурултойида Бишкекдаги тўртта туман номини қирғизча исмга алмаштириш таклифи Россия расмийларининг кучли ҳужумидан сўнг тўхтатилган эди.
Бироқ Ташиев ва Жапаровнинг фикри оқланишдан бошқа нарса эмас. Аниқроғи, Россиянинг қўпол муомаласидан хавотирланиб, ўзларини оқлашмоқда. Чунки бундан аввал давлат тили ҳақидаги қонун қабул қилинаётган пайтда русларнинг қўпол муносабатига дуч келган мамлакат президенти бир қанча баҳоналар билан чиқиш қилгани маълум.
Мана шулардан кўриниб турибдики, Қирғизистон ҳали ҳам Россиянинг сақофий таъсиридан қутила олган эмас. У ҳатто қутилишга ҳаракат қилишдан ҳам қўрқади. Аксинча, бошқа қўшни республикалардан фарқли ўлароқ, рус тилига давлат тили мақомини берган. Маълумки, мустамлакачи давлатнинг сақофатини ёйишда алфавит ва тил муҳим рол ўйнайди. Масалан, социалистик тузум келгандан сўнг Ўрта Осиё мусулмонлари минг йилдан ортиқ қўлланиб келган араб алифбосини бекор қилиб, ўз сақофатларини кирилл алифбоси орқали ёйишга киришдилар. Бу билан босқинчи рус ҳукумати “бир тош билан икки қушни урди”. Биринчидан, араб алифбосини бекор қилиш билан минтақа мусулмонларини минг йиллар давомида ўзлаштириб келган Ислом сақофати ва Ислом тарихидан узиб ташлаган бўлса, иккинчидан, маҳаллий аҳоли ўртасида “саводсизликка барҳам бериш” баҳонасида худосиз коммунистик мафкурани тарқатди.
Бугунги кунда капиталистик тузумнинг вакиллари бўлган Ғарб давлатлари лотин алифбосидан фойдаланадилар. Шу боисдан ҳам барча давлатлар ушбу алифбодан фойдаланишлари улар учун жуда муҳимдир. Улар бу мақсадларига етиш учун “туркий халқлар бирлиги” баҳонасини ўртага ташламоқда. Шунингдек, таълим соҳасига грантлар ажратиш орқали ўз таъсирини кенгайтириб бомоқда. Масалан, Европа Иттифоқи Қирғизистон таълим соҳасига 37,5 миллион евро ажратди. Бу жамғарма ўсиб келаётган ёш авлодга Ғарб дунёқарашини сингдириш учун берилаётгани кўрларга ҳам аён. Мамлакатдаги Ғарб кадрлари ва нодавлат ташкилотларининг ҳаракатлари Шакиевнинг ташаббусини қўллаб-қувватлашидан ҳам бу нарса яққол кўзга ташланади. Зеро, давлат тилининг мустаҳкамланиши рус сакофатининг мамлакатдан узоқлашишини таъминлайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Марказий Осиё давлатлари, жумладан Қирғизистон ҳам халқаро сиёсат кескинлашган бир пайтда катта кучлар нуфуз талашадиган минтақага айланиб бормоқда. Бундан фарқли равишда мамлакатда юз йиллар давомида шаклланган Исломий сақофат ҳам кенг тарқалмоқда. Мамлакатдаги мусулмонлар ўз чақалоқларига Пайғамбаримиз ﷺ ва у зотнинг Саҳобаларининг исмларини қўйиши ҳам бунинг ёрқин ифодасидир. Шундай экан, биз мусулмонлар ташқи кўриниш билан чекланиб қолмасдан, ўз динимизни ва Қуръон тилини ўрганишга шошилишимиз керак. Зеро, мусулмонлар бу тилни билиш билан ўз динларини аниқ англай оладилар ва шу тил сабабли ҳидоятга бошловчи олимлар етишиб чиқади. Шунингдек, мусулмонлар фақат араб тилини Ислом билан бирлаштирадиган Ислом давлати барпо этилгандагина мустамлакачиларнинг тазйиқи ва зулмидан қутула оладилар. Шундай экан, кофирларнинг найрангларига қарши бу йўлда қаттиқ ҳаракат қилиш лозимдир!
Мумтоз Мовароннаҳрий