Мусулмонларнинг азизлиги Исломга мустаҳкам боғланишдадир

2823
0

Мусулмонларнинг азизлиги Исломга мустаҳкам боғланишдадир

Бутун оламларни яратган Аллоҳ барча нарсанинг меъёрини белгилаб, бандаларига тўғри йўлдан адашмасликлари, оқ-қорани ажратишлари, тўғри йўлдан юришлари учун Пайғамбарларини юборди. Шу тариқа Аллоҳ Пайғамбарларнинг охиргиси ва охирги рисолат эгаси сифатида Муҳаммад ﷺни танлади. Бу дин Ислом деб аталди ва унга эргашганлар мусулмон бўлди.

Пайғамбаримиз ﷺ рисолатнинг оғир юкини кўтариб, азоб-уқубатларга, таҳдидларга, ҳатто ўлимга олиб борувчи ҳолатларга қарамай, даъватини давом эттирдилар. Бу давр мусулмонлар заиф, турли азоб-уқубатлар, қийноқлар ва ҳақоратларга дучор бўлган давр эди. Ислом қалбидан жой олган мусулмонлар иймонида мустаҳкам туриб, қиёматгача татийдиган мардлик, сабр-тоқат намунасини кўрсатдилар.

Қурайш кофирлари ўз ҳокимиятлари бошқарувлари издан чиқишидан қўрқиб, мусулмонларга қарши аёвсиз кураш олиб бордилар, ҳатто баъзи мусулмонларларни ўлдирдилар. Чунки кофирлар, айниқса, уларнинг раҳбарлари Ислом дини нафақат Аллоҳга даъват қилувчи, балки бутун жамиятни ўзгартирувчи, адолатсизлик ва зулмга чек қўювчи дин эканлигини англаб етган эдилар. Албатта бу Қурайш раҳбарларининг ҳокимияти тугашини англатарди. Улар Пайғамбаримиз ﷺни ёлғончи, аҳмоқ, ота-боболарининг урф-одатларига қарши чиққан бузғунчи, деб атаб, одамларни У Зотнинг даъватларидан тўсишга ҳаракат қилишди. Муваффақиятсизликка учраб, ноумид бўлгач, Пайғамбар ﷺга бойлик ва мансаб таклиф қилишди. Бироқ Пайғамбаримиз ﷺ “Ўнг қўлимга қуёшни, чап қўлимга ойни қўйсалар ҳам, мен бу йўлдан қайтмайман”, деб уларнинг ҳар қандай таклифларини рад этдилар.

Пайғамбаримиз ﷺ Аллоҳнинг амри билан қабилалардан ёрдам сўрай бошладилар. Ниҳоят, Мадинадан бир гуруҳ одамлар Пайғамбаримиз ﷺга: “лаббай”, деб жавоб бериб, Нусрат талабини қабул қилишди. Шундай қилиб, Пайғамбаримиз Мадинага ҳижрат қилдилар ва Мадинада илк Ислом давлати барпо этилди. Ислом бутун Арабистон ярим оролига тарқалиб, Ислом ва мусулмонлар азизликка эришди.

Пайғамбаримиз ﷺдан кейин саҳобалари У Зотнинг йўлини давом эттирдилар. Икки империя: Рим ва Форс империяси қулади. Ислом дунёга тарқалди, унинг олтин даври бошланди. Мусулмонлар турли соҳаларда дунё етакчиларига айландилар.

Ислом ва мусулмонлар ҳимояланган ва Ислом дини дунёга ёйилган бу давр 1924 йилгача давом этди. 1924 йил 3 март куни кофирлар Халифаликни қулатишди. Ўшандан бери мусулмонлар то бунгача парчаланган ҳолда, кофирларнинг зулми остида қолмоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш керакки, Макка даврида – гарчи мусулмонлар мавжуд бўлса ҳам – Макка жамияти Исломий эмас эди. Мадина давридан бошлаб эса, жамият Исломий бўлиб, мусулмонлар ҳимоя остига олинди. Сабаби, Мадинада тўла Ислом татбиқ қилинган, аниқроқ айтганда жамиятдаги бошқарув, сиёсат, жазо чоралари, ҳамма-ҳаммаси Шариатга мувофиқ олиб борилар эди. Демак, Ислом жамияти Ислом Шариатини тўлиқ қўллашни талаб қилади.

1924 йилда Халифалик ағдарилиши ортидан, парчаланиб кетган мусулмонлар турли қийинчиликларни бошдан кечириб келмоқда. Бунинг яққол мисолини Фаластинда кўриш мумкин.

Агар Фаластин тарихига бир назар ташласак, Фаластиндаги Қуддус шаҳри мусулмонларнинг ақидасига мустаҳкам боғлиқлигини кўрамиз. Аллоҳ Таоло айтади:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلًا مِنْ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّه هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандаси (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжид-ал-ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжид-ал-Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир. [17:1].

Қолаверса, қибла Каъба тарафга ўзгаргунга қадар Қуддус мусулмонларнинг қибласи эди. Шунингдек, Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди Исломдаги энг муқаддас учта масжиддан бири ҳисобланади.

Қуддус иккинчи Рошид Халифа Умар (р.а.) даврида фатҳ қилинган. Ўша даврдан бошлаб Қуддус учун янги тарих саҳифаси очилди, Қуддус Ислом диёрига айланиб, у ерда Исломий ҳукмлар татбиқ этила бошланди.

Сўнг қонли салиб юришлари бошланди. Фаластин қонга беланиб, Салоҳиддин Аюбий келиб уни озод этгунига қадар салибчилар истилоси остида қолиб кетди. Халифаликнинг охирги кунларида Англия Фаластинни босиб олди ва у ерда яҳудийлар учун давлат қуришга ҳаракат бошлади. 1947 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Фаластиннинг бўлиш тўғрисида резолюция қабул қилди. 1948 йилда яҳудийлар ўз давлатларини эълон қилишди. Ўшандан бери яҳудийлар Фаластиндаги мусулмон ерларини бирма-бир эгаллаб олишар экан, мусулмонлар Ғарбий Соҳил ва Ғазо минтақасига сиқилиб қолди. У ерда мусулмонлар қамалда қолгани ҳамда барча имкониятлардан маҳрум қилиниб, азоб-уқубатларга дучор қилинаётгани ва ўлдирилаётгани ҳаммага маълум. Бу бизга Макка давридаги мусулмонлар ҳимояланмаган, ўлдирилган ва хўрланган ҳолатни эслатади.

Мана 100 йилдан бери Фаластинлик мусулмонлар ишғол остида қирғин қилиниб келмоқда. Фаластиннинг атрофидаги режимлар уларга ёрдам бериш ўрнига, аксинча, чегарадан ўтишларига тўсқинлик қилмоқда. Бу эса миллатчилик, ватанпарварлик, капитализм, демократия ғоялари натижасидир. Бу ғоялар заҳарли бўлиб, мусулмонларни парчалашга, чегарадан ўтишларига тўсқинлик қилиб, бир-бирига ёрдам қўлини чўзмаслигига хизмат қилади. Шу боис, бугунги кунда Ғарб кўрсатмаси билан бу заҳарли фикрларга чақириш ҳаракатлари кучаймоқда.

Фаластин масаласига ечим сифатида кофирлар томонидан таклиф қилинган барча ечимлар мусулмонлар учун фалокат бўлиб, фақат Ғарб ва яҳудийларнинг манфаатларига хизмат қилади.

Аслида армияга фақат армия қарши тура олади. Демак, яҳудийларнинг зўравонликларини тўхтатиш учун мусулмон армиялари ҳаракатга келишлари лозим, бу уларнинг бурчидир. Бироқ Исломий ўлкалар бошида турган Рувайбиза ҳукмдорлар Фаластинни озод қилиш учун армиядан фойдаланишдан йироқ. Аксинча, улар Ғарбнинг буйруқларига амал қилишни афзал кўрадилар.

Бинобарин, мусулмонлар Шариат асосида Ислом давлатини барпо этишлари замон талабидир. Энг муҳими, Шариат Ислом асосида ҳукм юргизишни буюради. Аллоҳ Таоло айтади:

وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمْ الظَّالِمُونَ

«Кимда-ким Аллоҳ нозил қилган дин билан ҳукм қилмас экан, бас, улар золимлардир.». [5:45].

Ислом қиёматгача бўлган барча масалаларнинг ечимини ўз ичига олади. Қарор қабул қилишда фақат Шариат амрига амал қилиш вожибдир:

– “Бугун сизларга динингизни комил қилдим, неъматимни бенуқсон, тўкис қилиб бердим ва сизлар учун (фақат) Исломни дин қилиб танладим”. [5:3].

– “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга кирингиз! ”. [2:208].

Шунингдек, Ислом мусулмонларни бўлинишни тақиқлайди:

وَاعْتَصِمُوا بِحَبْلِ اللَّهِ جَمِيعًا وَلَا تَفَرَّقُوا

“Ва барчангиз Аллоҳнинг арқонига (Қуръонга) боғланингиз ва бўлинмангиз! [3:103].

Қуръоннинг бу оятларида фақат Шариатга амал қилишга, бўлинмасликка буюрилган. Лекин ҳозирги ҳолатимизга қарасак, ечимни халқаро ҳамжамият (кофирлар)дан олмоқдамиз, биз Ислом билан эмас, капитализм ва демократия билан яшаяпмиз. Шунинг учун ҳам Фаластин муаммосига ечим излаб БМТ ёки бошқа ташкилот ёки давлатга мурожаат қилишимиз бошимизга бало бўлмоқда.

Биз сассиқ миллатчилик, ватанпарварлик, демократия фикрлари асосида парчаланиб кетдик. Оқибатда қон йиғлаётган ғазолик мусулмон биродарларимиз Исломий ўлкалар чегарасига келиб ёрдам сўраса, унга ёрдам бериш у ёқда турсин, ҳатто чегарадан ўтишга ҳам рухсат берилмайдиган бўлди. Аслида, Фаластиннинг ҳар тарафдан мусулмон давлатлари билан чегарадош. Бироқ, уларнинг раҳбарлари қутқарувчи бўлиш ўрнига, яҳудийларга хизмат қиладиган ва яҳудийларнинг хавфсизлигини ҳимоя қиладиган нажасларга айланиб қолишган.

Шундай экан, бўлинишга олиб келадиган миллатчилик, ватанпарварлик, демократия ва бошқа ёмон ғоялардан воз кечишимиз лозим. Кофирларнинг қарорларини рад этиб, демократия мафкурасидан юз ўгиришимиз ва тўлиқ Исломга қайтишимиз зарурдир. Бу эса, бугунги кунда халққа жабр қилувчи золим режимларни ағдариб, уларнинг ҳаробалари устида Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Хлифалик давлатини барпо этишни талаб қилади. Фақат Халифалик давлати тиклансагина, мусулмонлар ҳимоя қилинади, Фаластин, Кашмир, Шарқий Туркистон каби давлатларимиз озод бўлади, мусулмонлар бирлиги амалга ошади, жамият Исломий жамиятга айланади, мусулмонлар аввалда бўлгани каби дунёнинг етакчисига айланади.

»تَكُونُ النُّبُوَّةُ فِيكُمْ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةٌ عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا عَاضًّا، فَيَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ يَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ مُلْكًا جَبْرِيَّةً، فَتَكُونُ مَا شَاءَ اللهُ أَنْ تَكُونَ، ثُمَّ يَرْفَعُهَا إِذَا شَاءَ أَنْ يَرْفَعَهَا. ثُمَّ تَكُونُ خِلاَفَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ. ثُمَّ سَكَتَ«

«Сизларнинг орангизда Аллоҳ хоҳлаганича пайғамбарлик давом этади. Сўнг Аллоҳ хоҳлаган пайтда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг раиятига зулм ва адолатсизликлар етадиган подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг золим-зўравон подшоҳлик бўлади ва у Аллоҳ хоҳлаганча давом этади. Сўнг Аллоҳ Ўзи хоҳлаганда уни кўтаради. Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади. Кейин Пайғамбар ﷺ сукутга чўмдилар». (имом Аҳмад ривояти).

Туркистон

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here