Эрбаш: Фаластинни қўллаб-қувватлаш Умматга фарздир

5615
3

Эрбаш: Фаластинни қўллаб-қувватлаш Умматга фарздир

Туркия диний қўмитасининг раҳбари Проф. Др. Али Эрбаш, Истанбулдаги Аясофия масжиди олдида Исроилнинг Фаластинга уюштирган ҳужумлари ҳақида баёнот берди. Эрбаш ўз баёнотида, Фаластинни қўллаб-қувватлаш бутун Умматга фарз эканини билдирди.

“Фаластин халқини, хусусан, Ғазони халқини ўз уйларидан қувиб чиқариш ва ерларини босиб олиш асло қабул қилиб бўлмайдиган жиноятдир. Ғазо халқининг бу босқинчиликка қарши кураши диний ва халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан қонуний ҳисобланади. Ислом Умматига эса уни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш фарздир. Золим Исроилга қарши мазлум фаластинликлар билан бирга туриш ҳар бир инсон зиммасидаги инсоний ва виждоний масъулиятдир. Ғазо халқини ёлғиз қолдириш инсоният учун катта шармандалик бўлиб, тарих буни асло кечирмайди. Шу боис Фаластиндаги мазлумларни ҳимоя қилиш учун нима қилиш керак бўлса, дарҳол амалга оширилиши керак”, деди диний қўмита раҳбари Эрбаш.

Изоҳ: Ислом Уммати Ғазо аҳлига нисбатан қилинаётган зулм ва қийноқларни тўхтатиш учун моддий ва маънавий жиҳатдан қўлидан келган барча ишларни қилмоқда. Масалан яҳудий вужудини қирғинларига қарши намойишлар ўтказиб, ўз ҳукуматларидан бунга қарши курашишни ва армияларни сафарбар қилишни талаб қилишмоқда. Исроил молларига байкотлар эълон қилиб, омма халқни шунга чақиришмоқда. Исроил элчихоналари ёнига бориб, хукуматдан яҳудий вужуди билан иқтисодий, ҳарбий ва дипломатик алоқаларни узишни ва яҳудий элчисини мамалакатдан қувиб юборишни талаб қилишмоқда. Ғазога моддий ёрдам кампаниясида ҳеч иккиланмай бор-йўғини сарфлаганига гувоҳ бўлдик. Ғазога чегарадош мамлакатлар аҳолиси чегараларда тунаб, қўлидан келган ёрдамларни аяшмаяпти. Ҳатто Иордани аҳолиси Ғазога ўтиш мақсадида чегара тарафга юриш қилиб, ўз ҳукумат расмийларининг капалагини учириб юборди.

Лекин Ислом Умматининг халқ сифатида амалга оширган барча ҳаракатларига қарамай яҳудий вужудининг қирғинлари тўхтовсиз давом этмоқда. Чунки яҳудий вужуди ўз қирғинларини армия кучи билан амалга оширяпти. Демак, унинг қирғинларини фақат куч тўхтатади. Бу куч эса Ислом Умматида мавжуддир. Аммо Уммат устига зўравонлик билан ўрнашиб олган мусулмон ўлкаларининг раҳбарлари Ислом Умматининг армияларни ҳаракатга келтириш талабларига қарамай, сукут сақламоқда ёки фақат танқид қилиб қўйиш билангина чекланмоқда. Чунки уларда бу кучни ҳакаракатга келтирадиган ирода ва жасорат йўқ. Улар бу масалада Аллоҳнинг амрини ҳам, халқнинг талаб ва иродасини ҳам инобатга олишмайди. Уларнинг иродаси бутунлай Ғарбнинг иродасига боғлиқдир. Шунинг учун дунёнинг энг кучли қўшинлари қаторидан ўрин олган мусулмон ўлкаларининг армиялари яҳудий вужудининг қирғинларини казармаларда ўтириб, телевизор экранларидан томоша қилиб ўтиришибди. Чунки бу армияларнинг ва бошқа хавфсизлик хизматларининг уситда турган раҳбарлар Ғарбнинг содиқ малайига айланиб қолган. Шундай экан, яҳудий вужудини таг-томири билан қўпориб ташлаш билан унинг қирғинларига барҳам бериш учун, авваламбор мана шу вужуднинг ҳақиқий қўриқчиларига айланган режимларни ағдариб ташлаш ва унинг вайроналари устида бутун Ислом Умматини тавҳид байроғи остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилиш лозимдир. Ана шундагина нафақат Ғазодаги мусулмонлар, балки бутун дунё бу сионистларнинг разилликларидан халос бўлади.

Зоҳид Зоҳгар

3 COMMENTS

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here