АҚШда Марказий Осиёнинг ерости бойликлари муҳокама қилинди
Марказий Осиёдаги нодир металлар ва минераллар яшил энергия ва янги қурол тизимлари ҳамда бошқа илғор технологияларни ишлаб чиқаришда жуда муҳимдир. Бу ҳақида Вашингтондаги “Халқаро солиқ ва сармоя маркази” ўз ҳисоботида маълум қилди.
Ҳисоботда айтилишича, Марказий Осиё ерости бойликлари Ғарб бизнеслари ва ҳукуматлари эътиборида. Аммо Хитой бу секторда жаҳон бўйлаб монополия ўрнатган. Хитойнинг ноёб ер элементларига монополиясини тугатиш учун АҚШ Марказий Осиё билан ҳамкорлик қилиши керак. Чунки темирдан тортиб урангача бўлган Марказий Осиё давлатларининг бойлиги Пекинни ўзига жалб қилиши турган гап.
Мутахассисларнинг фикрича, Қозоғистон даштлари, Тян-Шан тоғлари, Қирғизистон, Ўзбекистондан Тожикистоннинг Помир тоғларигача бўлган ҳудудларда моназит, пирохлор, апатит, ксенотим, циркон, алланит ва колумбит каби нодир металлар ва минералларнинг катта захиралари топилган. Айниқса Қозоғистон хром конининг катта заҳираларига эга ва уран конлари бўйича у дунёда иккинчи ўринда туради. АҚШ Геология хизмати 2016 йилда эълон қилган рўйхатга кўра, Қозоғистонда 160 та, Ўзбекистонда 87 та, Қирғизистонда 75 та, Тожикистонда 60 та кон бор. АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жон Хербст нодир минераллар ва металлар Ғарбнинг минтақадаги ҳамкорлигининг яна бир соҳаси бўлиши мумкинлигини таъкидлайди.
“Геостратегик ва геоиқтисодий кескинликлар кучайган сари бу ноёб металлар ва фойдали қазилмалар устида глобал рақобат кучайиб бомоқда. Энергетикадаги глобал ўзгаришлар, хусусан юқори технология, яшил иқтисод ва мудофаа соҳаларида ушбу ноёб метал ва минералларга талабни оширмоқда”, “Марказий Осиё республикалари суверен ва мустақилликни мустаҳкамламоқчи бўлса, яқинидаги йирик давлатларга таяниб қолмаслиги, уларга бу жиҳатдан ҳам тобе бўлиб қолмаслиги лозим. Жаҳон бозоридан муқим жой топиш йўллари бор”, дейилади Халқаро солиқ ва сармоя маркази ҳисоботида.
Изоҳ: Дарҳақиқат Марказий Осиё минтақаси мустамлакачи давлатларни ўзига ром этувчи минерал ресурслар ва табиий ер ости захираларига бой минтақадир. Шунинг учун Ғарб сиёсатчилари бу минтақанинг стратегик аҳамиятга эгалигини ва бу ерда улкан иқтисодий имкониятлар мавжудлигини, шу боис ҳам бунга бефарқ қараш мумкин эмаслигини аввалдан таъкидлаб келади. Бундан ташкари бу минтақа мустамлакачи давлатлар, яъни АҚШ, Ғарб давлатлари, Россия ва Хитойнинг манфаатлари кесишган муҳим минтақа ҳисобланганлиги учун ҳам унинг устида мустамлакачилик кураши тобора кучайиб бормоқда. Ҳисоботда Россиянинг бу минтақа билан алоқалари эскириб қолганлигининг тилга олиниши ва Хитой монополиясининг алоҳида таъкидланиши ҳам шуни кўрсатмоқда. Хусусан Хитойнинг Марказий Осиё бўйнига миллиардлаган доллар қарзни илиб қўйганлиги, шубҳасизки, АҚШни хавотирга солади.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда капитализм ҳукмронлик қилаётган дунёдаги босқинчи давлатлар қайси минтақада қазилма бойликлар ҳидини сезса, оч қолган итлар каби ўша жойга етиб боришмоқда. Юқорида номи тилга олинган ноёб фойдали қазилмаларнинг Марказий Осиёда мавжудлиги ва бу минтақанинг стратегик аҳамияти босқинчи давлатларни ушбу минтақада ўз таъсирини кенгайтиришга ундамоқда. Бу кетишда Марказий Осиё давлатлари бир мустамлакачининг таъсиридан қутулиб, бошқасини таъсири остида тушиб қолишдан боши чиқмайди. Мустамлакачи давлатлар эса, ўз табиатларига кўра, бойликларни талон-тарож қилиш, халқлардан арзон ишчи кучи сафатида фойдаланишда давом этаверади. Шундай экан, биз мусулмонлар ўз келажагимиз ва тақдиримизни мустамлакачилар ва уларнинг қўғирчоқлари бўлган ҳокимларга топшириб қўймай, бизларни икки дунё азизлигига олиб борувчи исломий Халифалик давлатини барпо этиш йўлида ҳаракат қилишимиз зарур. Халифалик давлати нафақат Марказий Осиё минтақасини, балки бутун Исломий ўлкаларни бу мустамлакачиларнинг ифлос қадамларидан тозалайди.
Абдураҳмон Одилов