Мужоҳид шайх Солиҳ Орурийнинг ўлдирилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар

0
2466

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Мужоҳид шайх Солиҳ Орурийнинг ўлдирилиши ҳақидаги фикр-мулоҳазалар

М. Муждий Али

Босқинчи вужуд бутун Фаластиндаги, айниқса, Ғазодаги аҳлимизга қарши шунча қирғин ва қатли ом операцияларини амалга ошираётганига қарамай, бир гуруҳ жангчи ёшлар устидан ҳақиқий ғалабага эриша олмади. Яҳудий вужуди ва унинг бош вазири Нетаняхунинг муваффақиятсизлиги давом этар экан, Ҳамас сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Солиҳ Орурий ва унинг ҳамроҳларига қарши Байрутда суиқасд амалиёти амалга оширилди. Бундан мақсад, трансчегаравий суиқасд амалиётларини амалга ошириш орқали бўлса ҳам бирорта ғалабани қўлга киритишдир. Шу билан босқинчи вужудга қарши курашда бурилиш нуқтаси бўлган Ақсо тўфони амалиёти туфайли тушиб кетган яҳудийларнинг маънавиятини бироз кўтаришмоқчи.

Америка бошчилигидаги кофир Ғарб яҳудийларни қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан қўллаб-қувватлаяпти. Мусулмон юртларидаги малай ҳукмдорлар ўз қадр-қиммати ва ғурурини арзон баҳога, динларини бошқаларнинг дунёси эвазига сотиб, Ғарбнинг малайларига айланишди… Яҳудийларга қарши курашишни даъво қилаётган режим ва ҳаракатлар ҳам «керакли жой ва керакли вақтда жавоб зарбасини берамиз» ва бу «сабр билан кутиб туриш стратегияси» деган нарсалар билан ўзларига берилган зарбаларни сингдириб юборишяпти. Шу сабабли жирканч яҳудий вужуди ўзини шер билиб, Ислом Умматига қарши ҳужум қилмоқда. Унинг бу жирканч ҳужумларини кўриб, юраклар эзилмоқда. Бироқ буларнинг барчасига қарамай, мусулмонларнинг мақсадга эришиш йўлида ҳеч иккиланмай фарзандларини шаҳид беришга тайёр тирик Уммат эканлиги кўринди. Зеро, мусулмонлар Аллоҳ Азза ва Жалланинг:

﴿إِنَّ اللهَ اشْتَرَى مِنَ الْمُؤْمِنِينَ أَنفُسَهُمْ وَأَمْوَالَهُم بِأَنَّ لَهُمُ الْجَنَّةَ يُقَاتِلُونَ فِي سَبِيلِ اللهِ فَيَقْتُلُونَ وَيُقْتَلُونَ﴾

«Албатта, Аллоҳ жаннат баробарига мўминлардан жонлари ва молларини сотиб олди улар Аллоҳ йўлида жанг қилишиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар»                     [Тавба 111]

деган каломига иймон келтирганлар.

Ақсо тўфони операцияси ўзининг тўртинчи ойига кирган экан, вазиятни кузатаётган ҳамда давлатлар ҳукмдорларининг, армиялар қўмондонларининг, шунингдек, Фаластин атрофидаги жангчи ҳаракатларнинг ожизлигини кўраётган киши хиёнат, қарамлик ва малайликка тўла ушбу муҳитда Орурийнинг ўлдирилиши ҳеч қандай сиёсий ёки ҳарбий оқибатларга олиб келмаслигини кўради.

Душман бу суиқасд амалиётини ўзининг хавфсизлик режасининг бир қисми сифатида, атрофидагилардан хотиржам бўлгани учун амалга оширди. Ҳолат шуни кўрсатиб турибдики, Фаластин ва Ғазо аҳлига нисбатан содир этилаётган қирғинлар, Ақсодаги аёлларга қилинган ҳужумлар (Аллоҳнинг йўлида жиҳодга чақирилганида) ерга (юртига) ёпишиб олганлар қалбига таъсир қилмаётган экан, уларга бир неча кишининг совуққонлик билан ўлдирилиши асло таъсир қилмайди.

Аммо Ливандаги Эрон ҳизби уруш доирасини кенгайтиради ёки Ақсо тўфонига ўхшаган амалиёт орқали бу ишга жавоб қилади деб ўйлаётганларга келсак, бу уларнинг хомхаёлларидир. Улар Эрон ҳизбининг қўли Шом аҳли қонига ботганидан ҳамда Ливанда ҳокимиятни ўз назоратига олганидан кейин Америка орбитасида айланаётган Эрон давлати орқали унинг минтақадаги АҚШ лойиҳасига чамбарчас боғланганини ё тушунишмаяпти ёки тушунишни исташмаяпти.

Наҳотки бу хаёлпарастлар Эрон ҳизби ва унинг Ливандаги иттифоқчилари яҳудий вужуди билан денгиз чегараларини белгилашганини кўришмаётган бўлса?! Ахир бу нарса яҳудий вужудининг чегарага ҳақдорлигини ва унинг мавжуд бўлиб туришини тан олиш эмасми?! Ақсо тўфони операциясига қарамай, улар ҳамон, ҳатто шу лаҳзага қадар ўзлари ва иттифоқчиларининг назорати остида бўлган Ливан давлати орқали яҳудийлар билан қуруқлик чегараларини белгилаш лойиҳасини татбиқ этиб келишмадими?! Улар, шунингдек, 2006 йилги урушдан кейин Хавфсизлик Кенгашининг 1701 резолюциясига бўйсуниб, шу резолюция асосидаги «тўқнашув қоидалари» деб номланган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга оид келишувга йиллар давомида амал қилиб келишмадими?!

Буларни кўра-билмаётганлар Орурий ва унинг ҳамроҳлари ўлдирилганидан кейин Ҳизбуллоҳ бош котибининг 2024 йил 3 январдаги нутқини эшитсин. Унинг 2020 йил 3 январда ўлдирилган Қосим Сулаймоний ва Абу Маҳдий Муҳандисни хотирлаш маросимида сўзлаган нутқи қуролли ҳарбий ташкилот томонидан ўқиб эшиттирилган Ақсо тўфони ва унинг фойдалари ҳақидаги журналистик ҳикоядан иборат бўлди. Ҳатто бу ҳам камлик қилганидек – ўзининг ва Эроннинг кучи билан жанг бошлаш ҳақида гапириш ўрнига – яҳудийларнинг келажакдаги хавфсиз турмуши ҳақида гапирди. Ҳолбуки, Эрон ҳизби бош котиби ва Хоманаий ўзларининг олдинги нутқларида «ҳал қилувчи битта зарба билан етти дақиқада яҳудий вужудини йўқ қилиш» ҳақида тинмай такрорлашар эди. Энди эса, бу гаплари «стратегик сабр» ва «сабр билан кутиб туриш стратегияси» деган гапларга ўзгарди.

Агар бу хаёлпарастларга ҳақиқатни кўрсатиш учун шулар ҳам етарли бўлмаса, у ҳолда Эрон ҳизби томонидан чегара участкасига ёки ундан нарироққа хижолатомуз тарзда отилган ракеталарга бир боқсинлар. Ана шунда Эрон ҳизбининг Орурийнинг ўлдирилишига берган жавоб зарбаси ёки жавоб зарбасининг бошланиши деб даъво қилган зарбаси чегарадаги бирорта ҳарбий объектга кучли зарба йўллашдан нарига ўтмаслигини билиб оладилар. Бу худди Сулаймоний ва муҳандис Абу Маҳдийнинг ўлдирилишига қарши Эроннинг аниқ нишонга етиб борувчи ракеталар ёрдамида берган жавоб зарбасига ўхшайди. Ўшанда Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф айтганидек, Ироқдаги Айнул Асад базасига ракета отилишидан олдин бу ҳақда Америкага хабар берилган. Шунинг учун бирорта аскарга жароҳат етказилмаган. Аксинча, бу ҳақда Трамп «бу бизнинг аскарларимизда бироз бош оғриғини келтириб чиқарди», деган.

Уларнинг яхшироқ йўл тутганлари, худди «Халқ фронти» ташкилоти томонидан 2001 йилда  (Исроил) туризм вазири Рехавам Зеэри ўлдирилганидек, яҳудийлар вазири ёки қўмондонига ёки унинг манфаатига ҳужум қилиши мумкин. «Халқ фронти» ташкилоти ўз қўмондони Абу Али Мустафо Рамаллоҳдаги идорасида «Апачи» самолёти воситасида ўлдирилишига жавобан (Исроил) туризм вазири Рехавам Зеэрини ўлдирган эди.

Бу бир етакчининг ўлдирилишига нисбатан худди ўшандай жавоб деб ҳисоблансада, лекин биз бу ерда яҳудий вужудига қарши йўқ урушни бор қилиш ва кенгайтириш ҳамда Ақсо тўфони каби операция бошлаш имконияти ҳақида сўз юритяпмиз. Юқорида кўрсатиб ўтганимиз маълумотларга кўра, бу ҳозиргача амалга ошириш мумкин бўлган иш бўлиб қолмоқда… Кучли эҳтимолга кўра, Америка минтақадаги манфаатларини сақлаб қолиш учун урушнинг регионал миқёсда кенгайиб кетмаслигига қаратилган ҳаракатларини давом эттириб, ушбу жангнинг қоронғи-туманида бирорта холис ҳаракатнинг сездирмай ўтиб кетиб қолишининг олдини олишга ҳаракат қилади. Зеро, бундай холис ҳаракат вазиятни ўзгартириб, ҳукмдорларнинг қулашига ва Исломий давлатнинг барпо бўлишига олиб келади. Бу билан Ғарб минтақани бой беради. Бу Ҳизб ут-Таҳрир ҳаракат қилиб келган ва ҳозир ҳам ҳаракат қилаётган ишдир.

Американинг позицияси аниқ бўлиб, у суиқасд амалиётига рози эмас. Қолаверса, у Нетаняху ва у билан бирга бўлганлар ҳаракатини чеклашга ҳаракат қилади. Суиқасд амалиёти яҳудийлар томонидан расман қабул қилинмаган бўлса-да, «Axios» веб-сайтида америкалик юқори мартабали расмийнинг «(Исроил) Орурийга суиқасд қилиб ўлдирди, аммо, Қўшма Штатларни олдиндан хабардор қилмади», деб айтган сўзи келтирилган. Американинг бундай позицияни эгаллаши мусулмонлар қони тўкилишига қайғургани учун эмас, аксинча, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ва музокара жараёнини давом эттириш борасида Нетаняху ва унинг ҳукумати билан келиша олмаётгани учундир.

Ғазо аҳли ва Қассам бригадасига келсак, улар Умматнинг шундай фарзандларики, етакчининг ўлдирилиши уларни тўхтатиб қолмайди. Аксинча, Мўъта ғазоти иштирокчилари учта қўмондонлари – Аллоҳ улардан рози бўлсин – ўлдирилган пайтда ҳам сабот билан турганидек, улар ҳам Аллоҳнинг изни ила жангларини давом эттирадилар. Мўъта ғазоти иштирокчилари қилич зарбалари остида қўмондон қилиб танланган Холид ибн Валид қўли остида ўзлари истаган ғалабага эришгунларига қадар жангни давом эттириб, сабот билан турган эдилар… Лекин энг кўзга кўринган сифати ҳатто пайғамбар ва росулларга ҳам хиёнат қилиш бўлган душмандан эҳтиёт бўлиш Ғазо мужоҳидлари ва етакчиларининг энг кўзга кўринган хусусияти бўлмоғи даркор.

Шу ўринда Ғазо аҳли ва мужоҳидларига, шунингдек, «асосий қаршилик кўрсатиш кучлари» сафида туриб яҳудийларга қаршилик кўрсатишни даъво қилаётган ва ҳозиргача уларга қўрқоқларча жавоб бераётганларга шаҳид Орурий ўлдирилишидан олдин яҳудийларга айтган гапини эслатамиз. У шундай деган эди: «Биз сенларнинг зарбаларингни сингдириб юбориб, «сабр билан кутиб туриш» стратегиясини қабул қилмаймиз. «Керакли жойда ва вақтда зарба берамиз» деган сиёсатни ҳам қўлламаймиз. Биз жавоб берамиз, жавоб зарбасини беришни дарҳол бошлаймиз ва ерларимизнинг босиб олинишига асло рози бўлмаймиз…».

Роя газетасининг 2024 йил 10 январ чоршанба кунги 477-сонидан

NO COMMENTS