Қирғизистон Марказий Осиёдаги соқол ва ниқобга қарши кураш карвонига қўшилмоқчи
Миллий хавфсизлик бўйича давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев ниқоб ва узун соқолни тақиқлаш зарурлиги ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда у кеча Чуйнинг Панфилов туманидаги УКМК бошқармасининг янги биноси очилиши чоғида айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, қирғизлар ҳеч қачон шалвираган нарса киймаган, 20-25 ёшли йигитлар эса соқолларини киндигигача ўстирмаган. Айни пайтда Қирғизистонга бошқа давлатларнинг урф-одатлари ва бошқа диний оқимларни олиб киришга ҳаракат қилинмоқда.
Ундан аввал Жогорку Кенеш депутати Шарапаткан Мажитова Қирғизистонда ниқоб кийиш ва узун соқол қўйишни тақиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган эди. Унинг қайд этишича, бундай чора мамлакат хавфсизлиги учун муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳада қоидани бузганлар учун 2000 сўм жаримага тортиш ёки 30 соат жамоат ишларига мажбурланиш жазоси тавсия этилади.
Мажитова 7 сентябрда бўлиб ўтган сессияда хотин-қизларнинг ниқоб кийишни танқид қилиб, Ўзбекистон парламенти томонидан ниқоб кийиш тақиқлангани ва Қирғизистонда ҳам шундай чоралар кўриш зарурлигини мисол қилиб келтирди эди.
Айни пайтда Қирғизистон мусулмонлари уламолари кенгаши қонун лойиҳаси юзасидан баёнот берди. Баёнотда ниқоб фарз эмаслиги, ҳозирда ҳижоб даражасига ҳам ета олмайдиганлар кўплиги айтилди. Соқол қўйиш Исломда суннат амалларидан бўлиб, уни озода ва тоза сақлаш ахлоқий бурч экани таъкидланди. Мана шундан, мазкур қонун лойиҳасининг асосий ташаббускори расмий ҳукумат эканлиги аён бўлади.
Маълумки, Туркманистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Қозоғистонда ҳукумат соқол ва ниқоб баҳонасида Ислом динига қарши кураш олиб бормоқда. Ҳозирда Қирғизистон ҳукумати бу кураш карвонига қўшилиш арафасида турибди. Бу давлатларда шу кунгача соқол қўйган, намоз ўқиб юрган, ҳижоб ўраб юрган шахслар маҳаллий ҳокимиятларга чақирилиб, улар билан “тушунтириш ишлари” олиб борилмоқда. Вақти-вақти билан рейдлар ўтказилиб, милиция ходимлари “диний экстремизм” баҳонасида кўчада юрган соқоллиларни тўхтатиб, милиция бўлимига олиб кетади.
Албатта, Марказий Осиёдаги ҳокимиятнинг исломга қарши кураши дарҳол бошланган эмас. Балки, ўз рақибларини йўқ қилиб, диктаторлик тузумини ўрнатганидан кейин бошлангандир. Масалан, Ўзбекистон қотили Каримов 1999 йил 16 феврал портлашини уюштиргандан сўнг Ислом ва мусулмонларга қарши кенг миқёсда кураш бошлади. У терроризмга қарши кураш баҳонасида жамиятдаги исломий қадриятларни йўқ қилишга уринди. У эркаклар соқоли, оқ дўпписи ва аёллар ҳижобига қарши тиш ва тирноқ билан кураш олиб борди. Мактаб ва коллеж ўқувчиларининг масжидга бориши, шунингдек диний таълим олиши тақиқланди. 5 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти қуйи палатасига ниқоб кийган шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тақдим этилди.
Тожикистон Тоғути Эмомали Раҳмон эса, терроризм ва экстремизмга қарши кураш баҳонасида ҳатто янги туғилган чақалоқларга исломий исмлар қўйишни ҳам ман қилди. Тожикистон ҳукумати ўн минглаб эркакларнинг соқолини мажбуран олиб ташлади, минглаб аёлларнинг ҳижобини ечтирди.
Туркманистонда расмийлар ўзлари “диний” деб ҳисоблаган фуқароларнинг уйларида тинтув ўтказиб, Қуръондан бошқа барча турдаги диний адабиётларни мусодара қилиб келмоқда. Туркманистон ҳукумати Ислом ва мусулмонларга қарши курашда Ўзбекистон ва Тожикистондан қолишмайди. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 50 ёшгача бўлган мусулмонларнинг соқолларини мажбуран олдириш ва ортидан ароқ ичишга мажбурлаш, қаттиқ калтаклаш ва ҳеч қандай суд ва терговсиз 7-8 йилга озодликдан маҳрум қилиш одатий ҳолга айланган. Давлат хизматчилари ва ҳарбий хизматчиларга намоз каби ибодатларни бажариш тақиқланган. Бунга бўйсунмаганлар дарҳол ишдан бўшатилиб, турли моддий ва жисмоний тазйиқларга дучор бўлишади.
Қозоғистонда мактабларда рўмол ўраш тақиқлангани ортидан исломий қадриятларга қарши кураш кучайди. Энг сўнгги воқеага мурожаат қиладиган бўлсак, 6 октябрь куни Қозоғистон маданият ва ахборот вазирлиги жамоат жойларида ҳижоб ва ниқоб кийишни тақиқлаш масаласини кўтариб чиқди. Маҳкама буни миллий хавфсизлик билан изоҳлади. Аниқроғи, жамоат жойларида юзини беркитиб юрганларни аниқлаш жуда қийин эмиш.
Қўшни давлатларда бўлгани каби Қирғизистонда ҳам диний соҳада қабул қилинган қонунлар асосан Ислом ва мусулмонларни чеклашга қаратилган. Қирғизистон ҳукумати ҳам жамиятда чуқур илдиз отган исломий муҳитни назорат қилиш учун босқичма-босқич ҳаракат қилмоқда. Аввалига “Аллоҳ буюрган амри-маъруф ва наҳи мункар учун махлуқдан рухсат олиш шарт эмас,” деганларни “яқин инкорчилар” деб, уларни суд орқали “экстремистик” ташкилотлар рўйхатига киргизди. Бошқа томондан, даъватга чиқиш учун муфтий ва ички ишлар вазирлигидан рухсат олиш шарт қилинди. Шундай қилиб, “Таблиғ”дан таасирланган даъватчилар иккига бўлинди.
Ҳозирда Қирғизистон ҳукумати ўз рақибларини синдиришни тугатганига ишонади. Шунинг учун у диний ва иймоний муҳитни ҳукуматга таҳдид деб билмоқда.
Аслини олганда, ниқоб ва соқолни тақиқлаш улар тарғиб қилаётган демократик қадриятларга зиддир. Аниқроғи, демократиядаги эътиқод эркинлиги ва шахс эркинлиги инсонга исталган динга эътиқод қилиш ва ҳар қандай хусусиятдан фойдаланишни кафолатлайди. Бу қадрият дунёвий давлатнинг конституциявий қонунидир. Бироқ, Ғарб халқаро майдонда ўз ғоясидан аллақачон воз кечишни бошлаган. Бошқача айтганда, Ғарб учун бу эркинликлар фақат Ислом ва мусулмонлардан бошқаларга тегишли. Масалан, сатанизм ёки бошқа бузғунчиликлар учун диний эркинлик берилади. Мусулмон бўлмаганларга ўзлари хоҳлаган кийимни кийишлари ва ҳатто яланғоч юришлари учун йўл очиб беришади. Бироқ, исломий қадриятлар ҳақида гап кетганда, масалага бошқача назарда қаралади. Буни 2004 йилда Франциянинг мактабларда ҳижоб кийишни тақиқлаши, мусулмон ходимларни давлат муассасаларидан ҳайдаб чиқариш, 2010 йилда жамоат жойларида ниқоб кийишни тақиқлаш ҳам яққол намоён қилади! Бу эса, демократик тузум билан диктаторлик тузум бир танганинг икки томони эканини, ҳар иккиси ҳам ўз хоҳиш-иродасини халқ иродасидан устун қўйишини билдиради! Хусусан, Ироқ, Афғонистон, Сурия ва охирги пайтларда Ғазода содир бўлган воқеалар озодлик, аёллар ва болалар ҳуқуқлари деган шиорлар бомбалар билан бирга ерга кўмилганини кўрсатди.
Аслида мусулмонлар ниқобни очкўз демократлар рухсат бергани ёки инсонга эркинлик берилгани учун кийишмайди. Аксинча, исломий қадрият ва эзгу амал деб кийишади. Шунингдек соқолни кофирлар ва унинг хизматкорлари ман қилгани учун олмайди. Аксинча, ҳаётнинг барча жабҳаларида ўрнак бўлган Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) суннатлари бўлгани учун соқол қўяди. Шундай экан, биз мусулмонлар Қирғизистон ҳукуматининг диктатура йўлида Исломга қарши курашига қаршилик кўрсатишимиз керак. Чунки бугун ниқоб ва соқолни ман қилган ҳукумат эртага даъватимизни, намозимизни, рўзаларимизни ҳам ман қилиши табиий.
Қирғизистондаги Ҳизб-ут-Таҳрирнинг матбуот бўлими