Эрдоған: Қатлиомни тўхтатиш бизнинг вазифамиздир!

4327
0

Эрдоған: Қатлиомни тўхтатиш бизнинг вазифамиздир!

Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдоған Фаластинлик мусулмонларни золимлар қўлидан қутқариш ва Ғазода содир этилаётган қирғинларни тўхтатиш учун – кўзга ташланмаётган бўлса-да – кўпгина ишлар қилаётганини даъво қилди. Эрдоған бу ҳақида Туркиянинг Риза вилоятида берган баёнотида ҳамда ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Фаластинлик биродарларимизни (Исроил) зулмидан қутқариш ва Ғазода содир этилаётган қирғинларни тўхтатиш бизнинг вазифамиздир. Шунингдек, Фаластин ерларида болалар, оналар ва бегуноҳлар инсонларни ўлдираётган қотилларни ҳамда мазлумларнинг мол-мулкини ўғирлаётган ўғриларни ёқасидан тутиш бизнинг инсоний бурчимиздир. Ишончингиз комил бўлсинки, Биз Фаластин ва Ғазо масаласида сиз кўриб турганингиздан ташқари кўп ишлар қиляпмиз. Ғазодаги биродарларимизни ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб қўймаяпмиз ва бундан кейин ҳам ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб қўймаймиз”, деди Эрдуғон.

Изоҳ: яҳудлар Ғазо аҳлини кеча-ю кундуз қирғин қилаётган бўлса-да, ҳалигача ҳеч бир Исломий ўлка раҳбарлари тарафидан, шу жумладан Эрдоған тарафидан ҳам яҳудларни тийиб қўядиган бирор қадам ташлангани кузатилмади. Яҳудларни тийиб қўйиш у ёқда турсин, уларни кучайишига сабаб бўлаётган алоқалар ҳам узиб қўйилмади. Масалан Туркиянинг Искандарун портидан (Исроил)га кетаётган нефт танкерлари тўхтатилмади. Яҳудий вужуди Ғазони сув ва электрдан маҳкум қилди. Аммо Туркия ҳукумати Манавгат вилоятидан (Исроил)га кетаётган сувни ва Аланя шаҳридан кетаётган озиқ-овқат маҳсулотларини тўхтатиб қўйгани йўқ. Шунингдек, қурол-аслаҳа хом ашёси бўлган темир ва пўлат экспорти ҳам давом этмоқда.

Президент Эрдуғоннинг “Ғазодаги биродарларимизни ҳеч қачон ёрдамсиз ташлаб қўймаймиз” деган ваъдаси нечанчи ваъда эканлигини ўзи ҳам билмаса керак. У тинимсиз такрорлаб келган “Фаластин қизил чизгимиздир”, деган сўзининг устидан чиқиб, Ғазо аҳлини қутқариш ўрнига Халифалик давлати қулатилиб, ўрнига қурилган жумҳуриятнинг 100 йиллигини давлат миқёсида байрам қилди. Ҳатто 100та ҳарбий кема ва 100та ҳарбий самалёт Истамбул бўғозида давлатнинг ҳарбий қувватини намойиш қилди. Яъни Ғазо аҳли яҳудий ҳужумлари остида даҳшатли қатлиомларни бошидан кечираётган ва ёш гўдакларнинг фарёди дунёни титратаётган бир пайтда Туркия ҳукумати уларни қутқатиш учун юбормаган ҳарбий кема ва самалётларини дунёга кўз-кўз қилди.

Ҳа, мусулмонлар дунёга кўз-кўз қилинадиган улкан армия ва ҳарбий куч-қудратга эга. Бироқ бу куч-қудрат фақат кўз-кўз қилишдан бошқасига ярамаса, у ҳолда бу армиялар, ҳарбий кемалар ва ҳарбий самалётларнинг нима кераги бор?! Демак ўз-ўзидан маълумки, мусулмонлар учун мана шу армияларни Жиҳодга сафарбар қиладиган, буйруқни Ғарбдаги хўжайинларидан эмас, фақат Ёлғиз Аллоҳнинг Шариатидан оладиган жасур раҳбар етишмаяпти. Қачонки мусулмонлар ўз Халифасига эга бўлсалар, яҳудий муаммоси деган нарсадан асар ҳам қолмайди.

Зоҳид Заргар

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here