بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Босқинчи уддалай олмаган ишни маъмурият охирига етказяпти
Фаластин ахборот агентлиги Вафанинг (ҳижрий 1444 йил 30 зулҳижжа, милодий 2023 йил 18 июл сешанба куни) нашр қилган хабарида бундай дейилади:
«Фаластин ички ишлар вазири генерал-майор Зиёд Ҳаб Риҳнинг таъкидлашича, вазирлик ва хавфсизлик идоралари қонун ва тартибни татбиқ қилишда асло эътиборсизлик қилмайди. Вазирга кўра, бу нарса халқнинг озодлик ва мустақилликка бўлган интилишини рўёбга чиқаришга қаратилган сиёсий ва миллий ўзгармас асосларни сақлаш ҳамда халқнинг миллий лойиҳа ва узоқ йиллик ютуқларини асраб-авайлаш мажбуриятидан келиб чиқмоқда».
Ички ишлар вазирилигининг сешанба куни эълон қилинган баёнотида айтилишича, генерал-майор Ҳаб Риҳ ўз баёнотини Жанин, Тубос, Наблус, Қилқилия, Тулкарм ва Силфит вилоятлари ҳокимиятларида ўтказган текширув сафари чоғида, ҳокимлар, хавфсизлик хизмати раҳбарлари ва котиблар билан учрашган пайтда айтган. Унинг бу учрашувларидан кўзланган мақсад, хавфсизлик кучлари ходимлари Фаластин жамиятида фуқаролик тинчлик тизимини мустаҳкамлашдан ҳамда хавфсизлик ва тинчликни таъминлашдан иборат ўз ролларини бажаришлари учун уларни қўллаб-қувватлашдир. Шунингдек, айни вилоятлардаги хавфсизлик ишларининг моҳиятини ҳамда уларнинг ривожланиш эҳтиёжларини кўриб чиқиш ҳам кўзланган. Бундан ташқари, Генерал-майор Ҳаб Риҳ турли фаоллар билан учрашуви чоғида Фаластин президенти ва раҳбариятининг кўрсатмаларини урғулаб ўтган. Бу кўрсатмалар Фаластин миллий лойиҳасининг ютуқларини сақлаб қолишдан ҳамда давлат муассасаларини барпо этиш ва ҳимоя қилишни якунлашга оид ҳукуматнинг саъй-ҳаракатларига путур етказишга қаратилган ҳар қандай уринишларни олдини олишдан иборат».
Ушбу хабарга нисбатан Ҳизб ут-Таҳрир – муборак Фаластин замини матбуот бўлими ўзининг сайтларида қуйидаги мазмунда изоҳ нашр қилди:
«Яҳудий босқинчи армиясининг яқинда Жанин қочқинлар лагерида ўтказган операцияси ортидан яҳудий вужуди билан Фаластин маъмурияти ўртасида келишув бўлганлиги ҳақида кўп хабар ва янгиликлар тарқалди. Томонлар яҳудий вужуди томонидан Ғарбий соҳил минтақалари, хусусан, Жанин ва Наблусда олиб борилаётган ҳарбий операцияларнинг тўхтатилишига келишганлар. Бундан, албатта, Фаластин маъмуриятининг қаршиликни тугатиш, мужоҳидларни таъқиб қилиш ва уй-жой қураётган яҳудийлар хавфсизлигини таъминлашдан иборат ўз ролини ўйнашига имкон бериш кўзланган… Маъмуриятнинг бундай расво ролни бажариши учун келтирадиган баҳоналарига келсак, булар аввалдан маълум бўлиб, улар хавфсизликни ўрнатиш, қонунни кучайтириш, аҳоли тинчлигини сақлаш ҳамда яҳудийлар ҳаловатини бузган ҳар бир кишини бостириш учун сохта давлатча қурилиш ишини якунлашдан иборат. Буларнинг барчасини оқлаш учун ёлғон ҳужжат ва далиллар ўйлаб топиши керак бўлади, ўйлаб топди ҳам. Масалан, сўнгги воқеалар пайтида Жаниндаги полиция участкасининг ёқиб юборилиш ҳодисаси ёки баъзи мужоҳидларни – уларга зуғум ўтказиш учун – хавфсизлик хизмати ходимларига қарата ўқ узишга ундаши каби. Агар маъмурият мужоҳидларни бундай нопок қилмишни содир этишга ундай олмаса, ўзининг жосуслари қўли билан содир этиши ҳам мумкин. Шу орқали эски сиёсатини қўлламоқчи. Унинг эски сиёсати қонунга амал қилиш ва тартибсизликни олдини олиш, деган баҳоналар билан халқ қўлидаги барча қурол-яроғни йиғиштириб олиб, уларни кўчманчи яҳудийлар ва уларнинг танклари қаршисига қуп-қуруқ қўллари ёки тошлар билан курашишга мажбур қилишдан иборат…».
Матбуот изоҳида яна бундай дейилди:
«Фаластин маъмурияти ўзи пайдо бўлган кундан бошлаб босқинчи яҳудий вужудининг ричаги бўлиб келмоқда. Сўнгги йилларда янада кучайиб, яҳудий вужуди хавфсизлигини таъминлаш учун Фаластин аҳли ва мужоҳидларга қарши курашда унинг энг кучли, энг тез ва энг қирғинбарот ричагига айланди. Яҳудийлар икки давлат ечимидан воз чекканларидан кейин бу маъмуриятни маҳкам сақлаб қолишларига фақат шу нарса сабабчи бўлди. Шунинг учун ҳам Фаластин режимининг ағдарилмаслигига ва унинг хавфсизлик хизмати сақланиб қолишига зўр бериб ҳаракат қилишяпти ва буни ҳеч кимдан яширишмаяпти».
Изоҳ сўнггида қуйидагилар таъкидланди:
«Ҳақиқатда, Фаластин аҳлининг буюк мусибати мана шу маъмурият ва исломий юртлар ҳукмдорлари бўлиб қолди. Бу мусибатга чек қўйиш ва босқинчи вужудни илдизи билан қўпориб ташлашнинг ягона йўли эса, Уммат ва унинг қўшинларининг ҳаракатга келиб, Ақсо масжиди саҳнида такбирлар айтишидир».
Роя газетасининг 2023 йил 26 июл чоршанба кунги 453-сонидан