«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

413
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ﴾

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

Эй Ислом Уммати!

Ўзгартириш ишидаги Аллоҳнинг қонуни шуки, одамлар ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмайди. Аллоҳ Таоло айтади:

﴿إِنَّ اللهَ لاَ يُغَيِّرُ مَا بِقَوْمٍ حَتَّى يُغَيِّرُوا مَا بِأَنفُسِهِمْ﴾

«Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас»

                                                                                                                                  [Раъд 11]

Аллоҳ Азза ва Жалла бизга то У Зотга ёрдам бермагунимизча ва то зулм, бўлиниш ва Ислом аҳкомларининг татбиқ қилинмаслиги каби бугунги аҳволимизни ўзгартиришга ҳаракат қилмагунимизгача Ўз даргоҳидан бизга нусрат-ёрдам нозил қилмайди. Ахир, У Зот

﴿وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكاً

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур» [Тоҳа 124]

деб айтмадими?! Шунингдек, бугун бахтсиз ҳаёт оловида қовурилаётганимизнинг сабаби ҳам Аллоҳнинг Муҳаммад ﷺга нозил қилган эслатмасидан узоқлашганимиздир. Роббимиз бизга ҳукмни фақат Ўзидан олишни буюрганига қармай, биз ҳамон инсонлар ўйлаб топган конституцияларга мурожаат қиляпмиз. Аллоҳ Таоло бизни бундан огоҳлантириб, бундай дейди:

﴿أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُواْ بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِن قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَن يَتَحَاكَمُواْ إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُواْ أَن يَكْفُرُواْ بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَن يُضِلَّهُمْ ضَلاَلاً بَعِيداً

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага (Қуръонга) ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди»                         [Нисо 60]

Яна бундай деган:

﴿فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّىَ يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لاَ يَجِدُواْ فِي أَنفُسِهِمْ حَرَجاً مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُواْ تَسْلِيماً

«Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар» [Нисо 65]

Аллоҳ Таоло бизни шу нарсаларга буюраётган экан, эй Ислом Уммати, Аллоҳнинг динига қайтайлик ҳамда Ислом давлати, яъни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифаликни барпо этиш учун фаолият қилаётганлар билан бирга фаолият қилайлик. Зотан, Росулуллоҳ ﷺ

«ثُمَّ تَكُونُ خِلَافَةً عَلَى مِنْهَاجِ النُّبُوَّةِ»

«Кейин Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади», дея башорат қилганлар.

Роя газетасининг 2023 йил 5 июл чоршанба кунги 450-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here