Шифо Аллоҳ азза ва жалла томонидан келади

1422
0

Халифалик давлатида соғлиқни сақлаш сиёсати

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

 Шахсларнинг соғлиғини сақлаш – шахсларни   даволаш чора-тадбирлари

 Шифо Аллоҳ азза ва жалла томонидан келади

  Тиббиёт жисмоний ва руҳий касалликларни даволашдир. Табиб эса, шу соҳадаги билимга, маҳоратга ва тажрибага эга бўлган ҳамда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган шахсдир. Лекин, шифо берувчи фақат, ягона Аллоҳдир. Имоми Аҳмад ўз “Маснад”ида Абу Римса ат-Таймийдан ривоят қилиб, айтади:

انْطَلَقْتُ مَعَ أَبِي وَأَنَا غُلَامٌ، إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ فَقَالَ لَهُ أَبِي إِنِّي رَجُلٌ طَبِيبٌ فَأَرِنِي هَذِهِ السِّلْعَةَ الَّتِي بِظَهْرِكَ قَالَ وَمَا تَصْنَعُ بِهَا قَالَ أَقْطَعُهَا قَالَ لَسْتَ بِطَبِيبٍ وَلَكِنَّكَ رَفِيقٌ طَبِيبُهَا الَّذِي وَضَعَهَا (وَقَالَ غَيْرُهُ الَّذِي خَلَقَهَا‏)

 Мен болалик чоғимда отам билан Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурига бордим. Отам Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга;

– (пайғамбарлик муҳрини назарда тутиб) Орқангиздаги ўсмани кўрсатинг, – деди. 

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

Нима қиласан?, – дедилар.

Кесиб ташлайман – деди отам.

Сен табиб эмассан. Сен фақат рафиқсан. Унинг табиби уни яратган Зотдир, – дедилар Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам”.

“Сен табиб эмасан. Сен фақат рафиқсан”, дегани “Сен касалга меҳрибонлик қиласан, лутф кўрсатасан. Аллоҳ эса, уни касалдан халос этиб, унга шифо беради, деганидир. Яъни, сен унга лутф кўрсатасан, бу билан беморга ёрдам берасан, унга насиҳат қиласан. Лекин унга шифони ёлғиз Аллоғнинг ўзи беради. Жобир разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади:

لِكُلِّ داءٍ دَواءٌ، فإذا أُصِيبَ دَواءُ الدَّاءِ بَرَأَ بإذْنِ اللهِ عزَّ وجلَّ.

 “Хар бир касалликнинг давоси бор. Агар касалликнинг давоси топилса, бемор Аллоҳнинг изни ила соғайиб кетади.” Саҳиҳи Муслим.

Абу Хузома отасидан ривоят қилади, айтадики: Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламдан сўраб, дедим;

 يا رسولَ اللهِ أرأيتَ رُقىً نسترْقيها ودواءً نتداوى به وتقاةً نتقِيها هل تردُّ من قدرِ اللهِ شيئًا؟ قال: هي منْ قدرِ اللهِ

Ё Расулаллоҳ, нима дейсиз, бизлар руқя қиламиз, касаллансак даволанамиз. Касалликлардан сақланамиз. Бу ишларимиз билан Аллоҳнинг қадарини инкор қилган бўлмаймизми?

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:

-Булар ҳам Аллоҳнинг қадаридандир, –  дедилар”. Термизий чиқарган ва уни ҳасан, саҳиҳ ҳадис деган. Демак, шахснинг касаллик Аллоҳ томонидан келишини ва шифо ҳам фақат, айнан, Аллоҳ таъоло томонидан келишини идрок этиши муҳимдир.

Мусулмон учун касалликка сабр қилиши жоиз бўлганидек, унга даволанишга ҳаракат қилиши ҳам тавсия этилади

Шахс даволанишга ҳаракат қилиши мумкин – бу унга савоб бўлади – ёки бунинг ўрнига муолажани рад этиб, касалликка сабр қилиши мумкин. Демак, даволаниш фарз эмас, мандуб ишдир. бунинг далиллари:

1-Бухорий Абу Ҳурайра томонидан ривоят қилади: расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салла марҳамат қилдилар:

ما أنزل الله داء إلا أنزل له شفاء

“Аллоҳ таъоло бирон касалликни туширган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам туширди”.

Муслим Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

لِكُلِّ داءٍ دَواءٌ، فإذا أُصِيبَ دَواءُ الدَّاءِ بَرَأَ بإذْنِ اللهِ عزَّ وجلَّ

“Хар қандай касалликнинг давоси бор. Агар касалликнинг давоси топилса, у Аллоҳнинг изни билан тузалади”.

Аҳмад ўз “Муснад”ида Абдуллоҳ ибн Масъуддан ривоят қилади:

ما أنزل الله داء إلا قد أنزل له شفاء، علمه من علمه، وجهله من جهله

“Аллоҳ бирон касаллик туширган бўлса, албатта унинг шифосини ҳам туширган. Буни билган билади, билмаган билмайди”.

Ушбу ҳадиси шарифларда Аллоҳнинг изни билан дардга даво бўлиши мумкин бўлган муолажага, даволанишга интилишга далолатлар мавжуддир.

2-Аҳмад Анас разияллоҳу анҳудан ривоят қилади, айтадики; Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салллам дедилар:

إن الله حيث خلق الداء، خلق الدواء، فتداووا

“Аллоҳ таъоло дардни яратган пайтда албатта унинг давосини ҳам яратди. Бас, шундай экан, даволанинглар!”.

Абу Довуд Усома ибн Шурайкдан ривоят қилади, айтадики; Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам хузурларига келдим. У зот саҳобалар билан эдилар. Саҳобалар бошларига қуш қўнганидек жим ўтирардилар. Мен салом бериб, ўтирдим. Кейин ҳар томондан бадавий араблар келдилар ва дедилар; Ё Расулаллоҳ! Бизлар даволанамизми? Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

تداووا فإن الله عز وجل لم يضع داء إلا وضع له دواء، غير داء واحد الهرم

“Даволанинглар! Зеро, Аллох бирор дардни давосиз қўймади. Фақат битта дардага даво йўқ. у ҳам бўлса, қариликдир”.

Аввалги ҳадисда даволанишга буйруқ бор. Мана бу ҳадисда эса, бадавийларга даволаниш ҳақида гап боради. Бандаларга даволаниш ҳақида, Аллоҳ таъоло бирон дардни давосиз қўймаганлиги ҳақида хитоб қилинади. Ҳар икки ҳадисда хитоб амр-буйруқ сийғасида келган. Амр вожибликни эмас, мутлоқ талабни ифодалайди. Агар у жозим амр(қатъий талаб) бўлсагина вожибликни ифодалайди. Жозим амр бўлиши учун унга далолат қиладиган қарина(ишора) мавжуд бўлиши лозим. Мазкур икки ҳадисда эса, вожибликка далолат қиладиган ҳеч қандай қарина йўқ. Бунга қўшимча, даволанишни тарк этиш мумкинлигига далолат қиладиган ҳадислар келган. Бу эса, ушбу икки ҳадисдан вожиблик ифодасини йўққа чиқаради. Муслим Имрон ибн Хусайндан ривоят қилади, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам марҳмамат қиладилар:

يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مِنْ أُمَّتِي سَبْعُونَ أَلْفًا بِغَيْرِ حِسَابٍ

-“Умматимдан етмиш минги жаннатга ҳисобсиз, сўроқ-саволсиз кирадилар.”

Улар кимлар, ё Расулаллоҳ, деб сўрадилар.

هُمْ الَّذِينَ لا يَكْتَوُونَ لا يَسْتَرْقُونَ وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُون

-“Улар дори суртиб ўзларини куйдирмайдилар, дам солдирмайдилар. Улар Парвардигорларига таваккал қиладилар”, деб жавоб бердилар. Дори суртиб ўзини куйдириш ва дам солдириш даволаниш турига киради. Бухорий Ато ибн Абий Рабоҳдан ривоят қилади, у киши айтадики;

قالَ لي ابنُ عَبَّاسٍ: أَلَا أُرِيكَ امْرَأَةً مِن أَهْلِ الجَنَّةِ؟ قُلتُ: بَلَى، قالَ: هذِه المَرْأَةُ السَّوْدَاءُ، أَتَتِ النبيَّ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ، قالَتْ: إنِّي أُصْرَعُ وإنِّي أَتَكَشَّفُ، فَادْعُ اللَّهَ لِي، قالَ: إنْ شِئْتِ صَبَرْتِ وَلَكِ الجَنَّةُ، وإنْ شِئْتِ دَعَوْتُ اللَّهَ أَنْ يُعَافِيَكِ قالَتْ: أَصْبِرُ، قالَتْ: فإنِّي أَتَكَشَّفُ فَادْعُ اللَّهَ أَنْ لا أَتَكَشَّفَ فَدَعَا لَهَا.

 “Менга ибн Аббос;

– “Аҳли жаннатлардан бўлган бир аёлни сенга кўрсатайми”, – дедилар. Мен

– ҳа-да, кўрсатинг, – дедим.

– Бир бу қора аёл Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам хузурига келиб, деди;

–  Албатта мени тутқаноғим тутиб қолади ва авратларим очилиб қолади. Шунинг учун менга дуо қилинг, ё Расулаллоҳ!.

Расулуллҳ саллолллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

-“Агар ҳоҳласанг сабр қиласан ва жаннатга тушасан. Агар ҳоҳласанг сенга шифо сўраб, Аллоҳга дуо қиламан”-.

Аёл:

-Сабр қиламан, лекин менинг авратларим очилиб қолади. Бундай бўлмаслиги учун Аллоҳга дуо қилинг – деди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг учун дуо қилдилар”.

Ушбу икки ҳадис даволанишни тарк этиш жоизлига далолат қилади. Мана буларнинг барчаси ҳадиси шарифларда келган “Даволанинглар”, “Даво изланглар!”, деган буйруқларнинг вожибликни ифодаламаслигига далолат қилади. Демак, бу ердаги буйруқ мубоҳлик ёки мандубликни ифодалайди. Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи ва салламнинг даволанишга қаттиқ ундаганликлари учун ҳадиси шарифларда даволанишга бўлган буйруқдан мандублик ҳукми тушинилади.

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here