Исломдаги куч-қудратнинг етти омили

2473
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Исломдаги куч-қудратнинг етти омили

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний

Ҳар қандай халқда куч-қудрат омиллари қуйидаги етти асосда марказлашган:

Мафкуравий (мабдаий) қудрат;

Демографик қудрат;

Геосиёсий қудрат:

Ҳарбий қудрат;

Иқтисодий қудрат;

Табиий ресурс қуввати;

Сиёсий қудрат.

1)   Мафкуравий (мабдаий) қудрат:

Ҳар қандай халқ эга бўлган мафкуравий қудрат унинг барча моддий қудратларининг асоси ҳисобланади. Ҳар бир моддий қудрат мафкуравий қудратга муҳтож бўлиб, усиз бошқа барча куч-қудратлар қулаши ёки бошқа мафкуравий қудрат билан ҳазорий тўқнашувга киришган пайтда йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Мисол учун, Чингизхон давридаги мўғулларнинг улкан моддий ва ҳарбий қудратига дунёдаги бирорта қудрат тенг кела олмаган. Чингизхоннинг ҳарбий қудрати пайдо бўлишининг биринчи ўн йилидаёқ ўз салтанатини Ер куррасининг йигирма фоиздан кўпроқ қисмига ўрнатган. Бироқ, у чорак асрдан камроқ вақт ичида тезда қулаб тушди, яъни мўғул давлати асосчисининг авлодидан кейинги авлодда вайрон бўлди ва шундай қудратли мўғул давлати Ислом мафкурасининг қудрати олдида дош бера олмади… Ваҳоланки, у пайтда Ислом мафкурасининг моддий қудрати мағлубиятга учраган ва Ислом давлати мўғул босқинчилиги олдида йўқ бўлиб кетишга яқин қолган эди. Лекин бутун мўғулларнинг Исломни қабул қилишларига, кейинчалик Россия ва Ҳиндистонда бир қанча исломий давлатларни барпо этишларига ва бу давлатлар асрлаб давом этишига сабабчи бўлган Ислом мафкурасининг қудрати сақланиб қолди.

Мўғуллар қудратининг бундай тез вақт ичида емирилишига сабаб уларнинг давлати асосланган мафкуранинг заифлигидир. Икки мафкура ўртасида ҳазорий тўқнашув юз бергач, мўғулларнинг йирик моддий қудрати Ислом мафкураси олдида ҳеч қандай қурол ишлатмасдан осонгина мағлуб бўлди.

Зеро, Ислом давлати заифлашиб, сўнгра қулаганига ҳамда бошқа халқлар Ислом Умматига итдек ташланишига қарамай, бир минг тўрт юз йилдан зиёд вақт давомида Умматни сақлаб келаётган қудрат Ислом мафкурасининг қудратидир.

Ислом қудратининг сири унинг ақидасининг Инсон фитратига мос келиб, қалбини хотиржамликка тўлдириши ҳамда ақлга асосланиб, уни қаноатлантиришидадир.

Ислом мафкурасининг қудрати ақидани, қонунчиликни, Ислом даъватини оламга олиб чиқишни ва Аллоҳ йўлидаги жиҳодни ўз ичига олади. Айнан мана шулар бир-бирини тўлдириб, куч-қудратни ташкил қилади ва Исломни йиллар давомида бошқа мафкураларга қарши курашиб, уларни мағлуб қиладиган динга айлантирди. Зеро, Исломнинг қаршисида инсоний мабда ва назариялар бардош бера олмади. Халифалик қулатилганидан кейинги ўн йилликларда Ислом мафкураси мусулмон юртларда Ғарб ривожлантирган ва мунтазам фикрий ҳужумлар билан қўллаб-қувватлаган оқимлар билан тўқнаш келди. Бу оқимлар ҳатто ўзининг давлатидан ажратиб юборилган Ислом мафкурасининг динамик қудрати олдида ҳам осонликча қулади. Айтингчи, ўтган асрда Исломга қарши курашган миллатчи, баасчи ва социалист оқимлар қайда қолди? Албатта ҳавога учиб, йўқ бўлиб кетди, Ислом эса сақланиб қолди.

Ўтган асрда америкалик муфаккир Жозеф Най мафкуравий қудратни юмшоқ (маънавий) қудрат, деб атаган. Яъни қаттиқ қудрат ҳисобланган ҳарбий моддий қудратга муқобил бўлган юмшоқ қудрат. Америка демократия ва инсон ҳуқуқлари ғояларини илгари суриб, уларни халқларга қаттиқ қудратдан кўра кучлироқ таъсир қиладиган юмшоқ қудрат, дея даъво қилди. Бироқ, бир неча йиллардан кейин улар даъво қилган юмшоқ қудратнинг ҳазорий мазмундан холи эканлиги исботланди. Улар ўз ғояларини кенг ёйиш учун катта маблағ сарфлашаётган бўлишига қарамай, Исломнинг юмшоқ қудрати улар даъво қилган қудратдан кўра кучлироқ таъсирга эга. Зеро, Исломнинг юмшоқ қудрати ўзининг қўллаб-қувватловчи давлати йўқ бўлса ҳам уларнинг ҳовлисигача осонгина кириб борди.

2)   Демографик қудрат:

Демографик қудрат аҳоли қудратидир. У аҳоли сонини, уларнинг қобилият ва имкониятларини, шунингдек, қобилият ва имкониятларнинг чиройли суратда бошқарилишини ўз ичига олади. Чунки ақл, қобилият ва бойликни тақсимлашдаги адолатни ўз ичига олган демографик қудрат халқларнинг энг муҳим ресурсларидан биридир.

Ғарб эса, Мальтуснинг геометрик прогрессия назариясини қабул қилди. Мальтус айни назариясида аҳоли кўпайишини табиий ресурсларга мутаносиб равишда белгилаш лозимлигини таъкидлади. Бунинг оқибатида айни назарияга амал қилган бир қанча давлатларда аҳоли сони кескин камайиб кетди… Бу назария Европа ва Японияда аҳолининг қариши ҳодисаси юз беришига сабаб бўлди.

Ислом эса кўпайишга рағбатлантиради. Айни шу нарса мусулмонлар сонининг кўпайишига, жамиятларининг самарали ва фаол ёшлардан ташкил топган жамиятга айланишига олиб келди. Ҳозир бу жамиятларда етишмаётган нарса холис етакчиликка эга ғамхўр давлат, холос.

3)   Геосиёсий қудрат:

Геосиёсий қудрат, бу – география ва географик жойлашувнинг сиёсатчиларга таъсир қилишидир. Бепоён кенгликлар, турли рельефлар, денгизлар, дарёлар, сув ва қуруқлик йўллари ҳам геосиёсий қудрат сирасига киради. Мамлакат ҳудуди ва ҳаётий-муҳим майдони қанчалик катта бўлса, унинг геосиёсий қудрати ҳам шунчалик қудратли бўлади.

Мана, «Бир камар ва бир йўл» лойиҳаси устида АҚШ-Хитой ўртасида қизғин кураш кетаётганига гувоҳ бўляпмиз. Xитой ўз товарларини дунёнинг турли минтақаларидаги мамлакатларга ҳеч қандай муаммосиз етказиб бериш учун Осиё ва Европадаги портлар ва автомагистраллар тармоғини яратишга ҳаракат қилаётган бўлса, бу ёқда Америка айни лойиҳага тўсқинлик қиляпти, ҳукмдорларни ағдариш ва ички уруш келтириб чиқариш орқали уни тўхтатиб қўйишга уриняпти… Покистон, Мьянма, Тайланд ва бошқа ерларда қилаётгани каби.

Аллоҳнинг изни ила, яқинда барпо бўлажак Ислом давлати ўз ҳукмронлиги остида бўлган ва бугун Америка бошқараётган (Индонезия билан Малайзия ўртасидаги) Малакка бўғози каби ўтиш йўллари устидан ўз назоратини ўрнатади. Шу орқали Хитойнинг шарқ ва ғарб ўртасидаги денгиз йўлларини кесиб қўяди.

4)   Ҳарбий қудрат:

Аллоҳ Субҳанаҳу бизга саноатлашган ва ҳарбий қудратни шакллантиришнинг асоси сифатида жангга ҳозирлик кўриш муҳимлигини ўргатди. Адият сурасини ўқисак, унда жанговар мақсадлар тезлик, ҳужум вақти ва душман қалъаларига ёриб киришдан иборат қисқа, аммо балоғатли сўзлар билан очиқ ифодаланганига, буларнинг барчаси Аллоҳнинг йўлидаги жиҳод билан бўлишига гувоҳ бўламиз. Зеро, Исломни ёйишга ва Ислом давлати доирасининг кенгайишига тўсқинлик қиладиган моддий тўсиқларни парчалашнинг ягона йўли Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

5)   Иқтисодий қудрат:

Иқтисодий қудрат Ислом қўшинлари таъминот линияларининг ҳамда улар ўз ичига олган турли хил логистик кучларнинг узлуксиз ва зарурий таянчи ҳисобланиб, мусулмонларга жиҳод майдонларида ғалаба қозониш имконини беради.

6)   Табиий ресурслар:

Ушбу табиий бойликларга асосий ресурслар, хом ашё, нефть ва Аллоҳ Субҳанаҳу инсон учун бўйсундириб қўйган бошқа турли минераллар киради.

Ғарбнинг ушбу ресурсларни яхши идора қила олмаганининг асосий сабаби уларни хусусий мулкка ва индивидуал имтиёзларга айлантирганидир. Бунинг натижасида бир сиқим манфаатпарастлар билан маълум элита бойиб кетади, қолганлар эса айни элитага хизмат қилувчи меҳнаткаш ва камбағаллар бўлиб қолаверади.

Исломда эса ушбу бойликлар ҳамма фойдаланадиган омма мулки қилиб белгиланган. Бу билан оз сонли бойларнинг кўп сонли инсонлар устидан ҳукмрон бўлишига чек қўйилган.

7)   Сиёсий қудрат:

Сиёсий қудратдан мурод давлатдир. Яъни сиёсий партияларни ўз ичига олган амалдаги сиёсий доира, сиёсий вужуд ва сиёсий раҳбариятдир. Айнан ушбу қудрат юқорида айтганимиз барча куч-қудратларни аниқ воқеликка айлантиради. Исломда давлатнинг қудрати Ислом тузумини татбиқ қилишида ҳамда одамлар ишларини ғамхўрлик билан бошқаришида кўринади. Тузумни чиройли суратда татбиқ қилиш жамиятга тузумнинг адолатини ҳис эттиради. Булардан аввал байъат қудрати, яъни Уммат ва унинг фаол кучларининг халифа сайлашдаги иштироки туради. Сиёсий қудратга, шунингдек, Аллоҳ йўлидаги жиҳод орқали даъватни оламга олиб чиқиш ҳам киради. Зеро, жиҳод Ислом ўркачининг чўққисидир.

Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here