Эрдоган ва Қиличдорўғли ҳамда овоз олишда диндан фойдаланиш

2715
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эрдоган ва Қиличдорўғли ҳамда овоз олишда диндан фойдаланиш

Устоз Асъад Мансур

Туркияда 14 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари санаси яқинлашар экан, Эрдоган билан Қиличдорўғли ўртасида кескин рақобат давом этмоқда. Мамлакат президентлик бошқарувига ўтгандан кейин, Эрдоган барча ваколатларга эга бўлган илмоний республика президенти сифатида иккинчи муддатга даъвогарлик қилмоқда. У бундан олдин назарий жиҳатдан чекланган ваколатлар билан президент бўлган бўлса, 2003 йилдан 2014 йилга қадар бош вазир сифатида ҳукуматни бошқарган. Қиличдорўғли эса 2010 йилдан бери Жумҳурият Халқ Партияси (ЖХП)га раислик қилиб келади. Ҳар икки томон ҳам овоз тўплаш учун барча воситаларни ишга солишни, айниқса диндан фойдаланишни бошлади.

Халифалик ва шариат бошқарувини қулатиб, куфр ва разолатни кенг ёйган Мустафо Камолнинг партияси ҳисобланмиш ЖХПнинг бугунга келиб ўз сайлов кампаниясидан Мустафо Камол тимсоли ва шиорларини олиб ташлаб, диний шиорларни кўтариб чиқишини ким ҳам ўйлабди?! ЖХПнинг Саодат партиясидаги иттифоқчилари худди илгарги раҳбарлари Нажмиддин Эрбаканни атаганлари каби Қиличдорўғлини ҳам мужоҳид деб аташмоқда.

Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида айнан мана шу ЖХП партиясининг раиси Исмат Инону бисмиллаҳ дейишдан бош тортган эди. Ўшанда унга партия етакчилари бисмиллаҳ, инша Аллоҳ ва маша Аллоҳ сўзларини айтинг, ана шунда сайловда диндан фойдаланаётган рақибимиз Аднан Мендересдан ғолиб келамиз, дейишади. Бироқ у бундан бош тортиб, кибр қилади, куфрда қаттиқ туриб, илмонийлигини сақлаб қолиш учун Аллоҳни улуғловчи сўзларни тилга олмайди. Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари охирларида Эрбакан партиясидан депутат сифатида ғалаба қозонган аёлни шаръий либос, яъни ҳижобда келгани учун турк парламентидан қувиб солган Бюлент Эжевит ҳам мана шу ЖХПнинг раиси эди. Бугунга келиб эса, ЖХП раиси Қиличдорўғли ҳижобни ҳимоя қилиб, ўтмишдошларининг қўлига ўхшаган нопок қўллар унга узатилмаслиги учун ҳатто ҳижобни қонунийлаштириб қўймоқчи (конституцияга киритиб қўймоқчи) бўляпти!

Туркиядаги барча сиёсий партиялар илмонийлик ва демократияга асосланган бўлиб, динни давлатдан ажратилишини, хўжайинлик-суверенлик шариатга эмас, балки халққа тегишли эканини тан олишган. Бироқ улар президентлик, парламент ва маҳаллий сайловларда овоз тўплаш учун диндан фойдаланиб, диндорларни жалб этишга ва мусулмонларнинг туйғуларини манипуляция қилишга ҳаракат қилишяпти. Бу бир жиҳатдан, илмонийлик ва демократиянинг муваффақиятсизлиги, мунофиқлиги ва сохталигига, шунингдек, демократия тарафдорлари унинг етакчилигига одамларни ишонтира олмаганлигига далолат қилади. Зеро, Мустафо Камол ва Исмат Инону кабилар даврида мусулмонларга қилган зулмлари фойда бермагач, энди мусулмонлар овозини тўплаш учун динни эксплуатация қилиш йўлига ўтишди. Бас, булар Аллоҳ Таолонинг мана бу каломида айтилган кимсалар кабидирлар:

وَالَّذِينَ اتَّخَذُواْ مَسْجِداً ضِرَاراً وَكُفْراً وَتَفْرِيقاً بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ وَإِرْصَاداً لِمَنْ حَارَبَ اللهَ وَرَسُولَهُ مِن قَبْلُ وَلَيَحْلِفَنَّ إِنْ أَرَدْنَا إِلاَّ الْحُسْنَى وَاللهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ

«Шундай кимсалар ҳам борки, улар (мўминларга) зиён етказиш, куфрни кучайтириб, мўминлар ўртасига тафриқа солиш ҳамда илгари Аллоҳ ва Росулига қарши уришган (бир) кимсага кўз тутиш учун (фитна юзасидан) масжид қуриб олдилар. Яна: «Биз фақат яхшиликнигина истаган эдик», деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берурки, улар шак-шубҳасиз ёлғончидирлар» [Тавба 107]

Яна бир жиҳатдан, бу нарса Исломнинг Туркияда тоғлар қадар мустаҳкам эканига далолат қилади. ЖХП бир аср мобайнида Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб, уларни диннинг ҳаётдан ажратилишини, қонун чиқаришни шариатга эмас халққа топширилишини қабул қиладиган илмоний демократларга айлантиришга ҳаракат қилди… Аммо мақсадига эриша олмади. Мусулмонлар билганларича, таълим олганларича Исломга амал қилиб келмоқдалар. Шунинг учун ЖХП мусулмонлар овозини олиш учун диндан фойдаланишда Эрдоган ва унинг партиясига тақлид қила бошлади ҳамда камолчилик, илмонийлик ва демократик шиорларини ортга улоқтирди.

Ҳа, Ислом ва мусулмонларга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган Қиличдорўғли Эрдоганнинг йигирма йил давомида сайловларда диндан фойдаланиб, мусулмонларнинг ҳис-туйғуларини қитиқлаш орқали ғалаба қозонганини тушуниб етди. Шу боис, айни шу йўлга тақлид қилиб, ўзи ҳам, бошқа партиялардаги ўтмишдош ва маслакдошлари ҳам қарши тура олмаган оқим бўйлаб сузишни бошлади.

Ким Исломни ўзи учун мабда қилиб олмаса, Ислом давлатини барпо этиш орқали уни ёйишга ва татбиқ этишга ҳаракат қилмаса, аксинча, буларнинг барчасини рад этиб, демократия, илмонийлик ва бошқа ғоялар тилидан тушмаса, кейин келиб, дин ҳақида гапиришни бошласа ёки ўзини динни ҳурмат қилувчи қилиб кўрсатса ёки Исломнинг намоз, рўза, ҳаж, умра ҳамда Қуръонни гўзал овозда ўқиш каби вожиботларини бажарса, демак, у манфаатга эришиш ёки сайловларда муваффақият қозониш ёки Исломга зид бўлган ва уни вайрон этадиган сиёсат ва лойиҳаларни амалга ошириш учун диндан фойдаланаётган ёлғончидир. Зеро, мунофиқлар Исломни бузиш учун Исломни даъво қилишган. Наполеон ҳам ўзини мусулмонлигини даъво қилиб, Мисрни босиб олган ва Фаластинни босиб олишга уринган эди. Британия разведкаси ходими Жон Филби Исломни даъво қилиб, ўзини Ҳожи Абдуллоҳ деб атаган эди. У Оли Сауднинг Усмоний давлатга қарши исёнига ҳамда Нажд ва Ҳижозда ўз давлатларини қуришларига бошчилик қилган. Америка мўътадил мусулмонларни экстремист мусулмонлардан ҳимоя қилишини айтиб, мусулмонларга қарши уруш қилган ва юртларини вайрон этган бўлса, Эрдоган Сурия аҳлини алдаб, уларнинг қўзғолонларини барбод қилди. У, шунингдек, Фаластин аҳлини алдаб, яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштирди. Ислом юртларидаги барча ҳукмдорлар ҳам унга ўхшаб, ўзларини динни ҳурмат қиладиган қилиб кўрсатишади. Айни пайтда эса Исломни татбиқ этишмайди, балки уни татбиқ этишга, Ислом давлатини барпо қилишга ҳаракат қиладиганларга қарши курашишади. Мусулмонлар энг кўп азоб чекаётган нарса мана шу.

Динга содиқ бўлган киши – сидқидилдан Аллоҳнинг розилигини истаган, ҳаётини ҳам, партиясини ҳам Ислом асосига қуриб, Ислом давлатини барпо этишга ҳаракат қиладиган, ўз ақидаси нуқтаи назаридан келиб чиқиб фикрлайдиган ва амал қиладиган кишидир. Агар у ҳукмдор бўлса, Исломни давлатга асос қилиб, аҳкомларини татбиқ қилади, конституцияни Китобу Суннатдан иборат шаръий манбадан истинбот қилиб, унга зид бўлган ҳар қандай фикрни рад этади.

Шунинг учун Ислом байроғини кўтариб чиқаётган ҳамда Ислом давлатини барпо қилиш орқали Исломни ҳаётда татбиқ қилиш ва бутун дунёга олиб чиқиш учун ҳаракат қилаётган онгли холис инсонлар ушбу воқеликни англаб етмоқлари ҳамда мусулмонларга уларнинг динлари ҳаётнинг барча жабҳалари учун кенг қамровли тузум эканини, ундан давлат, дастур ва қонунлар балқиб чиқишини тушунтирмоқлари даркор. Шунингдек, одамларга етакчилик қилиш устида ишлашлари ҳамда динни давлатдан ажратиш билан динга қарши курашаётган, уни ақида, ибодат ва айрим аҳкомларга чеклаётган анави манфаатпараст кимсаларнинг улардан фойдаланишларига йўл қўймасликлари лозим.

Туркиянинг аксар аҳолиси мусулмон. Гарчи уларнинг кўпчилиги турли сабабларга кўра Ислом аҳкомларига амал қилмаётган бўлса ҳам, гарчи Ислом тўнини кийган жамоалар ҳокимиятга келган барча юртлардаги ҳолат каби Исломга зид ҳар бир нарсага рухсат бериб қўйган Эрдоганнинг диндан фойдаланишига озчилик инсонлар қарши реакция билдирган бўлса ҳам, Туркия аҳолиси ўз динларини жуда ҳам яхши кўради. Акс ҳолда илмонийлик ва демократияни қабул қилганлар диндан фойдаланишга мажбур бўлишмас эди.

Бугунги кунда инсонлар адолат билан ҳукм қилувчи илм аҳлига жуда-жуда муҳтождирлар. Зеро, бу илм аҳли Ислом асосидаги ҳизб-партияда фаолият қилади, одамларни қўлидан тутиб, уларни бировларнинг қўлида эксплуатация бўлишдан қутқаради, Исломнинг тўғри фикрлари билан одамларни сақофатлантириб, бу фикрларни уларнинг ҳаётларидаги ўлчов, тушунча ва қаноатларга айлантиришга ҳаракат қилади, айни шу фикрлар ҳақида жамоатчилик фикрини пайдо қилиб, уларни урфи омга айлантиради, одамларга сиёсий онг бериб, уларни Ислом нуқтаи назаридан туриб баҳо берадиган инсонларга айлантиради, одамлар етакчилигини олишга ҳаракат қилади ва ўзлари шунга лойиқ ва ҳақли ҳисобланади, шунингдек, динга қарши курашувчи, бир вақтнинг ўзида ундан фойдаланувчи золим-зўравон бошқарувни қулатганларидан кейин Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият қилади.

إِنَّ هَذَا لَهُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ + لِمِثْلِ هَذَا فَلْيَعْمَلْ الْعَامِلُونَ

«Албатта мана шу улуғ бахтнинг ўзидир. Бас, амал қилгувчилар мана шундай (мангу бахт-саодат) учун амал қилсинлар!» [Соффат 60-61]

Роя газетасининг 2023 йил 10 май чоршанба кунги 441-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here