Тунис режимининг Рошид Ғаннушийни ҳибсга олиши ортида нима ётибди?

1675
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Тунис режимининг Рошид Ғаннушийни ҳибсга олиши ортида нима ётибди?

Муҳандис Висом Атраш

Мухолафатнинг фикрича, Наҳза ҳаракати раиси Рошид Ғаннуший билан айни ҳизбдаги бир неча етакчиларнинг давлат хавфсизлигига таҳдид айблови билан ҳибсга олинишидан мақсад, мухолафатдаги энг кўзга кўринган кучни йўқ қилиш бўлган. Айни пайтда, баъзилар юртдаги кризисга жавобгарликни битта Наҳза ҳаракатига юклаётган бўлса, бошқалар уни йўқ қилишга уриниш даҳшатли оқибатларга олиб келади, деб ҳисоблашмоқда.

Мухолафатга қарашли Миллий Нажот жабҳаси раиси Нажиб Шоббий Ал-Жазирага берган интервьюсида – 2023 йил 17 апрел душанба куни Наҳза ҳаракати раиси Рошид Ғаннуший билан айни ҳизбдаги бир неча етакчиларнинг қамоққа олинишидан кўриниб турибдики, ҳозирги режим президент Қайс Саиднинг сиёсий мухолафатни овозини ўчириб, уни бутунлай йўқ қилишга уриниш истагини амалга оширмоқда, деди.

Шоббийга кўра, Наҳза ҳаракати юртдаги энг муҳим сиёсий партия бўлиб, мухолафатнинг энг муҳим сиёсий коалицияси бўлмиш Нажот жабҳасининг асосий таркибий қисми ҳисобланади. Шунинг учун Наҳза раҳбарларининг ҳибсга олиниши ҳамда Наҳза билан Нажот штаб-квартираларининг тортиб олиниши айни кучларнинг сиёсий фаолиятини фалажлашга қаратилган ноқонуний ҳаракатдир. (Ал-Жазира нет).

Тунис сиёсий майдонини кузатиб бориш асносида шуни унутмаслик керакки, Ғарб «мўътадил ислом» картасидан фойдаланишга ва унинг тарафдорларига пул тикишга мажбур бўлган. Чунки Ғарб аввалдаёқ бу мўътадиллар оқимининг заифлигини кўрган ва мусулмон юртларида экстремизм ва фундаментализмнинг тарқалишига қарши курашда биринчи мудофаа линияси сифатида мана шу картадан фойдаланишга ўзининг муҳтожлигини англаб етган.

Ўшандан бошлаб АҚШ етакчилигидаги Ғарб «бу фундаменталистик оқим бутун дунё бўйлаб Ғарб манфаатларига таҳдид солувчи асосий унсур», деган эътиборда уни бузиш ва ёйилишини чеклаш бўйича тадқиқот ва анализлар тайёрлаш билан шуғулланди. Американинг «мусулмон юртларида мўътадил исломчилар тармоқларини қуриш ва қўллаб-қувватлаш» тўғрисидаги фармони асосида «RAND» тадқиқот институти томонидан тайёрланган тадқиқот айни тадқиқотларнинг энг кўзга кўрингани бўлса керак.

Бироқ, Тунисда қўзғолон бошланиши ва Ибн Али билан унинг режими ишларни бутунлай назоратдан чиқариб юбориши Ғарбни ушбу мусулмон юртдаги тизгин қўлдан чиқиб кетишидан қўрқиб, майдонни қайта жиловлашга шошилишга мажбур қилди. Ана шунда Наҳза ҳаракати раҳбари Рошид Ғаннушийнинг Британиядан Тунисга қайтишига ҳамда қамоқ ва лагерлардаги исломчиларнинг озод этилиб, ҳокимиятга келишларига рухсат берилди. Бу иш сиёсий майдонни жиловлаш ҳамда Ислом ва унинг аҳкомларига чанқоқ халқ тизгинини маҳкам ушлаш режасининг бир қисми эди. Чунки ўша пайтда Тунис қўзғолонида минтақадаги қолган функционал режимларнинг ҳам нақадар заифлиги, деворлари ёрилиб, «Араб баҳори», номли тўлқинда йиқилиш ва вайрон бўлиш ёқасига келиб қолганлиги ҳамда Тунисда туб ўзгаришларга бўлган ҳақиқий истакни акс эттирувчи бебаҳо рамзийлик борлиги яққол кўриниб қолган эди.

Тунисдаги мўътадил исломчилар билан мажбуран муомала қилишдан ва фақатгина уларни сиёсий Исломнинг расмий вакили сифатида кўришга катта эътибор қаратишдан Ислом лойиҳасининг мазмунини бузиш ҳамда сиёсий ва иқтисодий муваффақиятсизликлар жавобгарлигини кейинчалик уларга юклаш кўзланган эди. Токи, мустамлакачи кофир ўзининг мусулмонлар танасига зулукдек ёпишиб олган илмоний режимларини сақлаб қолишга ва фақат башараларни ўзгартириш сиёсатини давом эттиришга муваффақ бўлсин.

Ғаннуший бошчилигидаги Наҳза ҳаракати етакчиларининг ҳибсга олиниши, асосан, исломий уйғонишни олдини олиш, Исломни сиёсий ишларга аралашишдан четлатиб, ибодат масканларига чеклаб қўйиш учун ташланган зарур қадам ўрнида, Ғаннуший ва унинг ҳаракати расмий турда тамсил этган Исломга қарши кураш доирасида бўлди. Уларнинг ҳибсга олиниши қўзғолонлар қавсини ёпиш (қўзғолонларга нуқта қўйиш), араб баҳори йўналишини тугатиш, шунингдек, умидсизликни ёйиш ва ўзгаришга бўлган умид ва истакни ўлдириш учун унинг бошланиш нуқтаси бўлган Тунисдаги чўғини ўчириш уринишлари давомида амалга оширилди. Бу Шом тоғути Башар Асаднинг Ғарбни қўзғолонлар тўлқинига қарши туришга, шунингдек, океандан океангача барча режимлар қулашидан олдин, илмонийликнинг сўнгги мустаҳкам қалъаси ҳисобланган ўз режимини қўллаб-қувватлашга чақирган кундаги илтимосига жавоб бўлди.

Шунинг учун Ғаннушийнинг қамоққа олинишини биз Сурия ташқи ишлар вазирининг Тунисга келиши ва қонхўр Баас режим билан муносабатларни нормаллаштиришнинг эълон этилиши билан бир вақтда бўлганига гувоҳ бўляпмиз. Тунисдаги Тиёруш Шаъбий номли миллатчи ҳаракатнинг матбуот вакили Муҳсин Нобатий бу эълонни ушбу ва бошқа қаршилик ҳаракатларининг ғалабаси, деди!

Бундан ташқари, президент тарафдорлари юртдаги вазиятни шу аҳволга келиши жавобгарлигини Ғаннушийга юклашди. Юртдаги жарчилар, яъни «адашган йўлларга кирмаслик», деган нарсани тарғиб қилувчи нохолис оммавий ахборот воситалари Ғаннушийни қамоққа олиш тўғрисидаги қарорни президентнинг ҳайит совғаси, деб аташди. Бироқ, Тунис масаласи Британияни дўст тутган ва ўзини демократия ботқоғига отган Ғаннуший шахсидан кўра чуқурроқ масала. Шунингдек, диктаторлар сафига қайтиш учун мушук каби Макронга суркалаётган кимсанинг бу масалани бошқаришидан ҳам анча катта масала. Дарҳақиқат, Тунис масаласи мустамлакачилар чангалидан озод бўлишни истаётган Уммат масаласидир.

Энди, Қайс Саиднинг йўлини очиш мақсадида қолган сиёсий мухолафат фигураларнинг нишонга олинганига ва тезда уларга «давлат хавфсизлигига қарши тил бириктириш» ва «давлат структурасини ўзгартиришга уриниш» каби айбловларнинг тиркаб ташланганига келсак, бу ҳамма золим-жобир режимларнинг одатидир. Улар ўз барқарорлигини ўрнатиш ва нуфузини кенгайтириш қўлларидан келмагач, бунга фақат ўзларига мухолиф бўлган ва танқид қилганларни овозини ўчириш билангина эришишяпти. Бу билан ўзгартиришга бўлган барча уринишларни қоралашга ҳамда хўжайинлари рози бўладиган мустамлакачилик сиёсатини татбиқ қилиш учун замин тайёрлашга ҳаракат қилишяпти. Бунга энг кучли далил, айни айбловлар билан қамоққа олинганлар орасида давлат структураси ёки ҳукумат режимини ўзгартиришга реал ҳаракат қилган бирорта кимсанинг йўқлиги, бирортаси ҳам бунга ҳаракат қилмаганидир. Балки, улардан баъзилари ажнабийдан куч олиш орқали президентни ўзгартиришга ёки ҳукуматдаги бирор мансабга эришиш учун ажнабий билан мулоқот қилишга ҳаракат қилган, холос. Бу ҳаракатларнинг барчаси ҳокимият ортидан чопиш учун юзаки кураш доирасида бўлиб, мустамлакачилик қуролига айланиб қолмоқда.

Бунинг муқобили ўлароқ, режимни ағдариш ва оёғида аранг турган бу давлат структурасини ўзгартириш қўзғолон кунларида халқ талаби бўлган эди ва жуда кўп инсонлар айни талаб билан кўчага чиққанди. Ҳатто бу талаб қўзғолон аланга олишига асос ва давом этишига сабаб бўлганди… Омма халқ режимни ағдариш ва халқнинг ўзгариш истагини амалга ошириш ишини юртни омонлик қирғоғига элтишда етакчиликни ўз зиммасига олган сара сиёсий гуруҳга қўйиб берган эди. Ҳозирга келиб, ўзгартириш учун бўлган даъват «мен фикрлагандек фикрлайсанлар» деган сиёсат доирасида жиноят саналадиган бўлиб қолдими?! Наҳотки «исломчилар»га умид боғлаган кишилар мустамлакачи режимлардан қутулишнинг бирдан-бир йўли Халифалик ва унга даъват қилаётганларга ёрдам бериш билан бўлишини англаб етмасалар?! Аллоҳ Таоло айтади:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِن تَنصُرُوا اللهَ يَنصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ

«Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади» [Муҳаммад 7]

Хулоса қилиб айтганда, сиёсий Ислом лойиҳасига қарши кураш билан кўрсатилаётган сохта қаҳрамонликлар иқтисодий ёрдам учун мустамлакачи кофирга ялинишдан ва уюлиб қолган қатор кризислардан қутулиш учун нажот камарини шу кофирдан қидиришдан бошқа нарса эмас. Бу омадсиз ҳукмдорлар яқинлашиб келаётган тўфонни мана шундай уринишлар орқали енгиб ўтишмоқчи. Ваҳоланки, ушбу тўфон, Аллоҳнинг изни ила, яқинда уларнинг мулкларини ҳам, хўжайинларининг нуфузини ҳам йўқ қилиб, ўтган заиф ҳукмронлик йилларидаги харобалари узра Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо қилади. Халифалик Уммат бирлигини қайта тиклаб, ерларини озод этади ва Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилади. Бу Аллоҳга асло мушкул эмас.

Роя газетасининг 2023 йил 26 апрел чоршанба кунги 440-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here