Қўшинлардан нусрат талаб қилиш Фаластинни озод этишнинг ягона йўлидир

889
0

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Қўшинлардан нусрат талаб қилиш Фаластинни озод этишнинг ягона йўлидир

Устоз Абу Ҳамза Хутвоний

Фаластин Қуддус шаҳри ва Ақсо масжидини ўз ичига олиши маълум нарса. Шунингдек, Масжидул Ақсо дунёдаги барча мусулмонларга тегишли эканлиги ҳам маълум. Чунки у ҳақда кечаю кундуз тиловат қилинадиган Қуръонда оят келган. Аллоҳ Таоло айтади:

سُبْحَانَ الَّذِي أَسْرَى بِعَبْدِهِ لَيْلاً مِنَ الْمَسْجِدِ الْحَرَامِ إِلَى الْمَسْجِدِ الْأَقْصَى الَّذِي بَارَكْنَا حَوْلَهُ لِنُرِيَهُ مِنْ آيَاتِنَا إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْبَصِيرُ

«(Аллоҳ) бир кеча, Ўз бандасига (Муҳаммад)ни — унга оят-мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун Масжидул Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилиб қўйган Масжидул Ақсога сайр қилдирган (барча айбу нуқсондан) пок Зотдир. Дарҳақиқат, У эшитгувчи, кўргувчи зотдир»  [Исро 1]

Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бу ояти каримада Масжидул Ақсони Масжидул Ҳаромга тенглаштирди. Бундан Масжидул Ҳаром қанчалик муқаддас бўлса, Масжидул Ақсо ҳам шунчалик муқаддас эканлиги тушунилади. Демак, Масжидул Ақсо мусулмонларга оид бўлиб, улар унга худди Масжидул Ҳаром каби қарайдилар. Шунинг учун Масжидул Ақсони ҳимоя қилиш Масжидул Ҳаромни ҳимоя қилиш каби баб-баробар фарз ҳисобланади.

Агар Масжидул Ақсо асирга тушса, уни озод қилиш барча мусулмонларга фарз бўлади, худди носир Салоҳиддин Айюбий замонида салибчилардан озод этганлари каби. Чунки Масжидул Ақсо Қуръони Каримда келгани учун ақидавий масалага ва ҳар бир мусулмон иймонининг бир парчасига айланган ҳамда уларнинг юракларидан жой олган.

Воқедан келиб чиққан ҳолда айтишимиз мумкинки, Масжидул Ақсони то мусулмонларнинг кифоя қилгудек даражада куч-қудрати бўлмагунча озод этишнинг имкони йўқ. Уни озод этишга кифоя қилгудек қудрат эса, фақат куч-қудрат эгаси бўлган мусулмонларда, яъни армияларимиздадир. Шу боисдан уни озод этиш учун қўшинларимиздан нусрат талаб қилиш шарт. Чунки бу уларга фарз бўлиб, то озод этмагунларича бу фарз қўшинлар зиммасидан соқит бўлмайди.

Шундай қилиб, демак, аслида Масжидул Ақсони нажас яҳудийлардан озод этиш учун зудлик билан ҳаракатга келиш исломий армиялардан талаб қилинади. Чунки Масжидул Ақсони озод этиш учун етарли кучга фақат қўшинларимиз соҳиб бўлгани боис, уни озод этишлик уларнинг бўйнидаги фарздир. Шунинг учун Масжидул Ақсони озод этиш қатъий фарз ҳисобланади. Бу вожиб вазифани адо этишга қодир бўлмаган мусулмонларга эса, Масжидул Ақсо озодлигини армиялардан талаб қилиш вожиб бўлади.

Масжидул Ақсони қаршилик ҳаракати озод этади, ёки шахс озод этади ёхуд халқ қаршилиги озод этади каби гапларнинг барчаси қуруқ хомхаёлдан бошқа нарса эмас. Чунки бу нафақат мақсадни амалга оширмайдиган беҳуда хитоб, балки туйғуларни қитиқлаб қўйишдан нарига ўтмайди. Шунинг учун Фаластин масаласидек ақидавий тақдирий масалани ҳал қилишда бу каби гапларнинг ҳеч қандай қиймати йўқ.

Ҳа, аслида, ушбу озодлик учун керакли куч-қудрат фақат армияда бор. Зеро, куч-қудрат кучли деб ҳисобланган томондангина талаб қилинади. Уни заифлардан ёки фракциялар ёки қуролсиз оддий одамлардан талаб қилинмайди.

Масжидул Ақсо озодлиги фақат Фаластин аҳлига фарз ёки босқин ичидаги қаршилик ҳаракатига фарз, деган гапда қаттиқ туриб олганларга келсак, улар ё шаръий аҳкомларни тушунмайдиган саводсизлардир ёки Масжидул Ақсонинг озод бўлишини истамайдиган тил бириктирувчилардир.

Бундан чиқди, демак, Ақсо ақидавий масаладир ва бунга асло шубҳа йўқ. У миллий масала ҳам, ватанпарварлик масаласи ҳам эмас. Уни озод этиш босқин остида ётган заиф фаластинлик фуқароларга эмас, балки озод этишга қодир исломий армия-қўшинларга фарз.

Баъзан зеҳнда пайдо бўлаётган адаштирувчи фикрлардан бири армиялардан нусрат талаб қилиш хоин ҳукмдорлардан нусрат талаб қилишдир, деган фикрлардир. Бу аниқ хато фикр! Чунки ҳукмдорлар бошқа, армиялар бошқа. Армиялар Умматнинг мулкидир, уларнинг бурчи Умматнинг муқаддас даргоҳларини мудофаа қилишдан иборат. Хоин ҳукмдорлар эса, ушбу бурчни чалкаштириб-бузиб, армияларни ўз тахтларининг мудофаачиларига айлантириб олишди. Айнан шунинг учун ҳам бундай ҳукмдорларни ағдариш Ақсо озодлиги талаб қилинган мана шу армиялар томонидан амалга ошиши керак.

Бас, шундай бўлгач, исломий юртлардаги армиялар зиммасида асосан иккита вазифа бор: Бири ҳукмдорларни ағдариш, иккинчиси муқаддас даргоҳларни, шу жумладан босқин остида қолаётган юртларни озод этиш. Ушбу вазифаларни адо этишнинг ягона йўли эса, армиянинг Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик давлатини барпо этиш учун фаолият қилаётган ва бу ишни амалга оширишга қодир бўлган Умматдаги фаол мабдаий сиёсий кучлар билан иттифоқ тузишидан иборат.

Армияларнинг ўз казармаларида қолиб, у ердан чиқмаётганига келсак ёки ҳеч қандай жанговар фаолият қилмай, фақат чегара қўриқчилиги вазифасини қилиб, шу асосида душманнинг чегарасини қўриқлаётганига, ёхуд фаолияти малай ҳукмдор жиноятчиларни мудофаа қилишга чекланиб қолганига келсак, Аллоҳга қасамки, бу армия вазифасини бузиб кўрсатиш ва салоҳиятларига тажовуз қилишдан бошқа нарса эмасдир.

Шу нуқтаи назардан, Умматнинг армиялари бошқа, ҳукмдорлари бошқа. Бу нарсани ажратиб олиш зарур. Яъни мусулмон юртларидаги армия Умматнинг мулки ва потенциалларидан биридир. Бироқ, ҳукмдорлар маълум замон ўтиб йўқ бўлувчи ғайритабиий нарсадир. Чунки армия қолади, ҳукмдор кетади. Бас, қачон ҳукмдор ўз вазифасида йўлдан озган бўлса, у билан қўшилиб армия ҳам йўлдан озмаслиги ҳамда зинҳор ҳукмдорнинг сифатини олмаслиги даркор.

Бугунги кунда ҳукмдорларнинг Масжидул Ақсога ва мусулмонларнинг бошқа масалаларига нусрат-ёрдам бермаётганликлари армиянинг фаолиятидан алоҳида ажралиб туриши керак. Чунки армиянинг қўрқоқ ва малай ҳукмдорлар буйруғига итоат қилиши ножоиз. Балки ҳар доим Ислом мудофаачиси, мусулмонларнинг дахлсизлиги ва ҳурматларини посбони бўлиб қолмоғи даркор.

Қачон мусулмонлар ўз армияларидан нусрат талаб қилсалар, армиялар бу талабни қабул қилмоқлари шарт ва бунга Аллоҳ Таолонинг

وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

«Қачон улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, нусрат-ёрдам қилиш зиммангиздадир» [Анфол 72]

деган каломи далилдир.

Демак, Ақсони озод этиш Исломдандир, ҳатто Исломнинг ўзагидир, чунки у муқаддас ақидавий масаладир. Шунинг учун унга нусрат-ёрдам бериш армияларга фарз қилинди. Халқларга эса қўшинлардан нусрат-ёрдам сўраш фарздир. Малай ва қўрқоқ ҳукмдорлар позициясининг ҳеч қандай қадр-қиммати йўқ.

Роя газетасининг 2023 йил 26 апрел чоршанба кунги 440-сонидан

LEAVE A REPLY

Please enter your comment!
Please enter your name here